Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


II. РАҲБАРЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

II. РАҲБАРЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ 
2.1. Раҳбар шахси 
Муаммонинг қўйилиши. Шахс тушунчаси психология фанида 
марказий ўринни эгаллайди ва асосий психологик талқинлар шахс мавзуси 
атрофида амалга ошади.
Шахснинг турли таърифлари мавжуд, лекин бу тушунчани тўлароқ акс 
эттирадиган қуйидагиси ўринли: «Шахс бу - ўзининг билими, ҳиссиёти ва 
муносабатлари орқали ташқи оламни ўзгартира олувчи субъект, инсондир»
1

Эътибор берилса, ушбу таърифда шахсга хос уч жиҳат санаб ўтилади: 1. 
Билиш; 2. Ҳиссиёт; 3. Муносабат. Шу уч гуруҳга кирувчи хислатлар ягона 
мақсадга, яъни ташқи оламни инсоннинг ўз эҳтиёжига биноан ўзгартиришга 
қаратилган.  
Ишлаб чиқариш шароитида инсон хулқини тушуниш ва уни бошқариш 
учун шахс табиати ҳақида маълум бир маълумотга эга бўлиш керак. 
Ташкилотда шахс ўзгалар билан муносабатга киришар экан, демак, у турли 
ижтимоий гуруҳлар фаолиятида қатнашади. Шу муносабат билан шахс аъзо 
бўлган гуруҳ ва жамоаларга хос психологик қонунларни ҳам таҳлил этиш 
зарурати туғилади. Ушбу бўлимда эса айнан раҳбар шахси, унинг 
муваффақиятли бошқарув фаолияти учун хос ва зурур хислатлар ҳақида 
тўхталиб ўтамиз.
Бошқарув жараёнини психологик таҳлил этиш масаласи, авваламбор,
раҳбарнинг фаолиятини такомиллаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 
Мазкур мақсадни амалга ошириш учун раҳбарга қўйиладиган талаблар
уларни бажаришга мойиллик ва бошқарув фаолиятини тўлақонли амалга 
оширишга тўсқинлик қилувчи шахс хусусиятларини ўрганиш зарурати 
туғилади.
Раҳбар шахс хислатлари. Раҳбар шахси тушунчасини таҳлил этар 
эканмиз, унга хос хусусиятларни уч гуруҳга бўлиб ўрганиш таклиф 
қилинади
2

1. Биографик тавсиф 
2. Қобилият
3. Шахс хислатлари 
Раҳбар шахсининг биографик жиҳатларига унинг ёши, жинси, 
ижтимоий-иқтисодий мавқеи ва маълумоти киради.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling