148
Аниқланишича, таълим услублари санаб ўтилган кўрсаткичларнинг
айримлари бўйича ўзининг таъсирчан кучини намоён этаркан. Масалан,
масала ечимига ёндошувни ўзгартириш учун психологик тренинг қўл келса,
ҳамкорликда ишлаш малакалари муҳокама услубида самаралироқ шаклланар
экан. Қуйидаги 4.8.2. жадвалда турли таълим услубларининг юқоридаги
кўрсаткичлар бўйича қиёсий тавсифлари келтирилади. Бу
жадвалдаги
услублар кетма-кетлиги уларнинг самарадорлиги жиҳатидан ва раҳбарларни
ўқитиш хусусиятидан келиб чиқиб баён этилган.
Жадвалдан
кўриниб
турганидек,
бошқарув
маҳоратларини
шакллантиришда кейслар-таҳлили, муаммоли вазиятлар муҳокамаси,
режалаштирилган таълим ва ролли ўйинлар
услуби анча самарали
ҳисобланади. Рўйхатнинг охирида келаётган маъруза каби таълим услуби ТВ
дан
фойдаланиш, икки маърузачининг
биргаликда ишлаши,
муаммоли
маъруза каби такомиллашган шакллар орқали бойитилиши мумкин. Анча
юқори баҳоланган кейс услубида ташкилотда юзага келиши мумкин бўлган
реал воқеа-ҳодисаларни таҳлил этиш орқали ечим изланади.
Do'stlaringiz bilan baham: