46
раҳбар ва ташкилот манфаатини назарда тутган ҳолда ўз муаммоси ечимини
излайди.
Муаммоли масала юзасидан мулоқот олиб бориш хусусияти шундан
иборатки,
мулоқотда
иштирок
этаётган
томонларнинг
манфаатини
қондирувчи ечим топилган тақдирдагина, бу жараённи муваффақиятли деб
ҳисоблаш мумкин. Ҳамкорликка
асосланган, томонлар манфаатига мос
келувчи ечим топилгандан кейингина қарор қабул қилинади ва мулоқот
муваффақиятли
тарзда адо этилди, деб ҳисобланади. Суҳбат охирида
хулосалар чиқариш, ечимни яна бир бор қайд этиш ва қабул қилинган қарор
юзасидан қисқа изоҳ бериб ўтиш мумкин.
Муаммоли вазиятда ва мушкул масалани ҳал қилиш чоғида мулоқот
олиб бориш босқичлари тасирланган 2.4.1. жадвалда ҳар бир босқичда
раҳбар томонидан бажариладиган зарур ҳаракатлар ва ушбу босқич
натижаси
ҳақида
тавсифлар
келтирилган.
Босқичма-босқич
амалга
оширилувчи мулоқотнинг бу шаклидаги асосий шартлардан яна бири шуки,
мулоқот жараёнида ўзаро муносабатга оид ижобий муҳитни сақлаб туришга
интилиш лозим. Контакт яхши ўрнатилгандан сўнг, ўзаро муносабатлардаги
ижобий муҳитни мулоқот жараёни давомида сақлаб
туришга интилиш
лозим. Ушбу мақсадда суҳбатдошнинг новербал сигналларидан,
унинг
суҳбат жараёнига бўлган муносабатини уқиб олиш, ва керак бўлса, мавзудан
маълум меъёрда чекланилса ҳам, муҳитни мўътадил тутиш ҳақида қайғуриш
тавсия этилади.
2.4.1. жадвал.
Муаммоли, қийин ва низоли вазиятда мулоқот олиб бориш
Do'stlaringiz bilan baham: