Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


 Бошқарув қарорларини қабул қилиш


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

2.5. Бошқарув қарорларини қабул қилиш 
Бошқарув қарорлари моҳияти. Ташкилотни бошқаришнинг асосий 
жиҳатларидан бири, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва улар ижросини 
таъминлашдир. Бошқарув қарори ташкилотдаги бирон объектни кўзланган 
мақсадга мувофиқ равишда бир ҳолатдан, иккинчи ҳолатга келтириш билан 
ифодаланади. Раҳбарнинг бошқарув қарори билан боғлиқ жараённи 
қуйидаги таркибий қисмларга ажратиш мумкин: 
1. Қарор қабул қилиш. 
2. Қарорни бажариш учун уни топшириқ сифатида йўллаш. 
3. Ходимларни ижрога ундовчи шароитни яратиш. 
4. Назоратни амалга ошириш.
Одатда ташкилот раҳбари томонидан қабул қилинувчи қарорлар 
турлича бўлиб, уларнинг яккаҳокимлик, коллегиал ва жамоавий турларини 
фарқлаш мумкин. 
Коллегиал тарздаги қарор қабул қилиш, муаммони мутахассислар 
билан муҳокама этиш натижасида, таклиф этилган ғоялар ичида энг 
мақбулини раҳбар томонидан қабул қилинишида ифодаланди. Бу қарорнинг 
натижаси ва амалга ошириш масъулиятини ҳам раҳбар ўз бўйнига олади. 
Жамоавий қарор қабул қилишда эса қарор умумий муҳокама ва овоз бериш 
орқали гуруҳ аъзолари томонидан қабул қилинади, унинг натижасига масъул 
бўлиб бутун жамоа ҳисобланади.
Қарор қабул қилиш даражалари. Қарор қабул қилишнинг тўртта 
даражаси фарқланиб, уларнинг ҳар бири доирасида ҳаракат қилиш учун 
маълум бошқарув малакалари талаб этилади.
 
2.5.1. Жадвал. Қарор қабул қилиш даражалари. 
 
Қарор шакли 
Зарур малакалар 
 
Биринчи даража: 
Одатий, кундалик 
Йўриқнома ва қоидаларга сўзсиз амал қилиш, вазиятни 
тўғри баҳолаш. Назоратни ташкил этиш. 
Иккинчи даража: 
Танловга асосланган
Мақсадларни ўрнатиш. Режалаштириш. Маълумотларни 
таҳлил этиш 
Учинчи даража: 
Мослашувчан 
Муаммони идентификациялаш. Муаммони тизимли 
равишда ечиш. Ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Мавжуд 
хавфларни таҳлил этиш


49
Тўртинчи даража: 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling