Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Музокара якунига салбий таъсир этувчи психологик омиллар. 
Қарор қабул қилиш жараёнига салбий таъсир ўтказувчи психологик омил 
сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:  
Юзага келиши кутилаётган номаълум шароитдан қўрқиш
Келажакда нима бўлишини билмаслик ва бундай номаълумликни қандай 
қилиб ҳал этиш муаммоси тўғри ечимни кечикиб қабул килишга олиб 
келади. Айни шароитда энг мақбул воситалардан бири кутилаётган 
музокарга ижобий муносабатда бўлишдир. Нотаниш вазиятда ишонч билан 
ҳаракат қилишнинг асосий усули - ижобий тарзда фикр юритишдир.


60
Ўзга томоннинг тасодифан қаршилик кўрсатиши. Бир қараганда 
текис ўтаётган музокара иштирокчиси учрашув охирлаган пайтда яна 
қаршилик кўрсатиши ҳар қандай одамни ғазабга, ҳам саросимага солади. 
Бундай вазиятда давомли пауза сақлаш орқали муносабатга бир оз масофа 
киритиш маслаҳат берилади. Чуқур нафас олиб, хотиржам ҳолатда сабру 
тоқатда баъзи ибораларни такрорлаш орқали («Мен хотиржамман», 
«Ўзимни 
ўз 
қўлимда 
ушлаб 
турибман», 
«Вазиятни 
тўла-тўкис 
бошқараяпман») нафақат ўзимизни, балки хавотирда турган ўзга томоннинг 
кайфиятида ҳам ўзгариш пайдо қилоламиз ва суҳбатни давом эттириш 
пойдеворини қайта тиклаймиз. Вазият бир оз осойишталаниб, руҳий ишонч 
қайтгандан сўнг ўзга томонга уни нима безовта қилаётгани, нега кайфияти 
бирданига ўзгаргани ҳақида савол билан мурожаат этиш мумкин. Айнан шу 
услуб орқали мавжуд зўриқиш сабабини аниқлаш ва уни бартараф қилиш 
имконияти туғилади.
Кутилмаган фикр ва таклифлар. Одатда томонлар музокарага 
тайёрланар экан, юзага келиши мумкин бўлган ҳамма ечим вариантларини 
кўриб чиқадилар. Бу жараёнда ўзга томон айни ечимга қандай муносабатда 
бўлиши ҳақида бош қотирилади. Лекин, бу тахминлар доим ҳам музокара 
иштирокчисини қониқтирмаслиги аниқ ва аксинча, баъзан музокара 
мантиғига мутлақо тўғри келмайдиган фикр ва таклиф билан чиқиш ҳоллари 
ҳам учраб қолади. Бундай вазиятда музокара иштирокчисидан ўзга томонни 
тўлароқ тушунишга, янги ечим тафсилотини аниқлашга интилиш 
кузатилгани маъқул. Бизнинг тафаккуримиз одатда, ноанъанавий ва 
тасодифий ечимларга дарҳол ўз туғёнини намойиш қилади. Психиканинг 
бундай хусусиятини билиш, кези келганда учраган қийинчиликни тезда 
енгиб ўтиш ва фаолликни янада ошириш имконини беради. Демак, 
кутилмаган таклифни иложи борича пухта ўрганиш ва уни асословчи 
далилларни талаб этиш лозим. Бундай вазиятдан қутулиш имконини 
берадиган яна бир усул қатъийятдир. Бу услуб, ўзга томоннинг баъзи 
камчилиги туфайли узилиб қолиши кутилаётган музокарани охирига 
етказишга ва ҳатто муваффақиятли якунлашга асос бўлади.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling