Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Ҳаққоний ечим топиш йўлида


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ҳаққоний ечим топиш йўлида. Масалани ҳал этиш даврида асосий 
эътибор томонлар манфаатини қондирувчи ечимга қаратилади. Тўғри 
тушунилган эҳтиёжлар ечимни топишни енгиллаштиради. Ечим излашда 
одатда икки томон ҳам ўз фикрини айтади ва таклиф этилаётган мулоҳаза 
қанчалик уларнинг манфаатига мос келиши таҳлил этилади. Бирон ечимга 
келиш осон эмас, ҳар бир томоннинг ечими ўзи учун тўғри ва тушунарли.
Айни шароитда ечимнинг тўғри ва мақбуллигини аниқлаш мақсадида 
объективлик мезонларидан фойдаланилади. Бундай мезонлар сифатида 
самимийлик, ҳаққонийлик, қонунийлик ва амалиёт тамойиллари таклиф 
этилиши мумкин. Ушбу мезонларни томонлар қабул қилар экан, уларнинг 
амалий жиҳати ҳам бир хил тарзда қўлланиши керак. Агар ечим иккала 
томон учун бир хил ишлай олса, демак, у ҳаётий ва объективдир. Мабодо 
музокарада бир томоннинг манфаати устун қўйилса, учрашув чоғида ғурур 
ва «паст кетмаслик» каби ғайритабиий ҳислар намоён бўлса, тамойиллар 
ишламайди. Агар бир томон ўз ечимида қаттиқ турса-ю, ўзга томонни 
эшитишни ҳоҳламаса, демак музокара муддатидан аввал тугаши табиий. 
Таклиф этилаётган ва ишлаб чиқилаётган ечимларга эътиборли бўлиш 
ҳамда ва бу ечимлар ўзганинг манфаатига қиёслаб борилиши лозим. «Агар 
бу ечим Сизнинг манфаатларингизни қониқтирса, нега уни қабул 
қилмаяпсиз? Чунки, бу ечим Сизники бўлмагани учунми?». Бу саволлар 
суҳбат узилиши арафасида учрайдиган кўп ҳоллардан биридир. Агар ечим 
анча вақтгача баҳс мавзусига айланаётган бўлса, томонлардан - «Умуман 
музокарани давом эттириш керакми ёки йўқми?» - деб сўраш лозим. 
Ваҳоланки, музокарадаги қийинчиликларни муҳокама этиб борилиши 
мавжуд тўсиқларни тезда бартараф этиш имконини беради. Шундан сўнг, 
ҳар қандай қабул қилинаётган қарорнинг объективлиги бир неча бор 
текшириб ўтилиши даркор. Агар бу текширув давомида санаб ўтилган 
тамойиллардан четланиш сезилса, музокара давом эттирилиши ва мақбул 
ечим устида яна иш олиб борилиши лозим. Мабодо, ўзга томон масалани 
ечишдан бош тортаётган бўлса, ҳаққоний бўлмаган қарор қабул қилиниши 
қандай оқибатга олиб келиши ҳақида биргаликда ўйлаб кўриш керак. 
Вазият тақозоси билан объектив мезонга мос келувчи қарор топилса, унинг 
устида тўхталган маъқул, ҳар қалай ҳеч қандай ечимдан кўра бирон-бир 
қарор устида тўхташ муаммони ечиш имконини беради ва зарурат туғилган 
пайтда музокара столига яна қайтиш мумкин.  

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling