Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)
2.7. Раҳбар ва оила
Раҳбар ва оила муаммоси. Инсон улғайган сари унинг ҳаётида оиланинг ўрни ва аҳамияти кучайиб боради. Катта ёшли ҳар бир инсон учун оила ҳиссий сокинлик маскани, умид ва мақсадлари манбаига айланади. Оилавий муҳитнинг раҳбар кайфиятига таъсирини, ҳатто унинг ходимларига бўлган муносабатда акс этишини инкор этиш қийин. Шу муносабат билан оилавий ҳаётнинг ички қонунлари, оиладаги ўзаро муносабат шакллари ҳақида хабардор бўлиш раҳбарнинг ўз-ўзини бошқариш имкониятини кенгайтиради. Ишлаб чиқариш соҳасини тадқиқ этувчи психолог М. Фейнберг изланишлари асосида аниқланган маълумот шундан иборатки, раҳбарларнинг тўртдан уч қисми ишхонадаги ишларини уйга олиб кетишар 65 экан. 16 Улар мунтазам равишда оилага тааллуқли йиғин ва маросимларда иштирок этолмайдилар, ишхонада кўп вақт ушланиб қоладилар, меҳнат сафарларига кетадилар ва оилага етарли вақт ажратолмайдилар. Раҳбар лавозим поғонасидан канчалик юқорига кўтарилса, бу белгилар шунчалик аниқ ифодаланиб бораверади. Чет эл тадқиқотлари орқали аниқланган бу маълумотлар ўз моҳиятига кўра шароитимизга татбиқ этилиши мумкин. Ёш раҳбар ходимлар орасида ўтказган тадқиқотларимиз кўрсатишича, уларнинг аксарият кўпчилиги оилага кам вақт ажратишади. Ҳатто якшанба кунлари ҳам ишга борадиган, дам олиш вақтини эса оиласига бағишлай олмайдиган раҳбарлар кўп учрайди. Албатта, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва корхона олдидаги вазифаларни самарали ҳал қилиш раҳбардан нафақат оиласи, балки шахсий ҳаётидаги ва ҳатто соғлигига тегишли кўпгина чекловларни талаб қилади. Раҳбарнинг ташкилот ва оила ўртасида бўлиниши унда иккиланиш ҳолатини туғдиради ва ҳатто оилавий муносабатларда айрим йўқотишлар эвазига ўз ишига, ишлайдиган муассасага нисбатан совуш ҳам кузатилиши мумкин. Натижада раҳбар ишхона ва оила манфаатлари гирдобига тушиб қолади, икки қутб орасида руҳий ва жисмоний саломатлигини йўқота бошлайди. Раҳбар инсон сифатида ҳиссий яқинлик эҳтиёжида бўлади. Баъзи бир тадқиқотлар орқали ҳатто бундай яқинликнинг меъёри ҳам ўлчаб қўйилган. Аниқланишича, ўзини бахтли деб ҳисоблайдиган оилаларда эр-хотин ҳафтасига 10-12 соат вақтни биргаликда ўтказарканлар. Ўзбек оилаларига хос кўп фарзандлилик ва буви-бувалар билан биргаликда яшаш эса ушбу кўрсаткич орқали ифодаланувчи омилни янада кўпроқ инобатга олишни талаб қилади. Зиддиятни ҳал этиш имконияти. Раҳбар ходимнинг оиласи ва хизмати ўртасидаги зиддиятни ҳал этиш кўп жиҳатдан ташкилотнинг юқори бўғин раҳбариятига боғлиқ. Ташкилот миқёсида оқилона юритилаётган кадрлар сиёсати ҳар бир ходимнинг оиласидаги туб бурилишлардан хабардор бўлишни, оилавий қийинчиликлар даврида унга ёрдам қўлини чўза олишни назарда тутади. Бу борада баъзи бир чет эл илғор компанияларида амалга оширилувчи тадбирлар ҳақида эслаб ўтиш лозим деб топилади. Масалан, баъзи бир ташкилотларда, раҳбарга меҳнат татилида у рафиқаси билан дам олиши учун қўшимча йўлланма ва йўл чипталари тақдим этилади, янги уйланган ёки фарзанд кўрган ходимларни маълум вақт давомида ҳамда узоқ муддатга меҳнат сафарига жўнатилмайди, фарзандларни турли таълим муассаларига жойлаштиришда кўмак кўрсатилади, оила аъзоларининг раҳбар ишидан хабардор бўлиб туришлари мақсадида уларни баъзан ишхонага олиб келишга рухсат берилади. Раҳбарнинг ўз ходими ҳаёти билан қизиқиши ва эътиборли бўлиши унинг оиласида содир бўлаётган ўзгаришларнинг хизмат юзасидан юз берувчи ўзгариш билан мос келиб қолмаслигини таъминлайди. Масалан, ходимнинг уйида фарзанд дунёга келиши ёки оила аъзоларидан кимнингдир 16 М. Фейнберг 66 бетоблиги ёхуд йирик оилавий маросимлар тараддуди каби омиллар ходимнинг хизмат поғонасидаги ўзгаришлар билан мос келиб колмаслиги лозим. Ушбу мазмунга қуйидаги тасвир ўринли келиши мумкин: 2.7.1. Хизмат ва оиладаги ўзгаришларнинг ўзаро мослиги Узилмас чизиқ билан ходимнинг ишхонадаги хизмат ўзгаришлари тасвирланган, узуқ чизиқ билан эса унинг оилавий ҳаётидаги ўзгаришлар белгиланган. Ҳар бир чизиқнинг юқори чўққисида тегишли ўзгаришлар содир бўлади. Шу маънода тасвирдаги икки чизиқнинг юқори нуқтаси иложи борича бир пайтнинг ўзида устма-уст тушиб қолмаслиги лозим. Масалан, оилада янги фарзанд туғилиши ва ходимни янги лавозимга тайинлаш даврининг ўзаро мос келиб қолиши, албатта ходимда кучли асабий зўриқишни юзага келтиради ва нафақат оилада, балки ишхонадаги хизмат вазифаларни уддалашда ҳам ўз аксини топади. Бундан ташқари, лавозим масъулияти тақозоси билан пайдо бўлувчи шахсий, оилавий ҳаётдаги баъзи нохушликлар раҳбар ниманидир нотўғри қилаётганлиги белгиси эмасмикан, деган савол ҳам ўринлидир. Одатда оиласига диққат-эътибори етишмайдиган раҳбарнинг ташкилотдаги вазифаларни бажаришга ҳам вақти етмайди. Демак, раҳбарлик услубини, меҳнат юритиш амалиётини ўзгартириш орқали вақтни қисман иқтисодлаш ва нафақат ишдаги, балки оиладаги муҳитни ҳам соғломлаштиришга имконият яратиши мумкин. Бу йўналишдаги асосий тадбирлардан бири – раҳбарнинг бошқарувга оид вазифаларини ходимлари орасида тақсимлай олиши ва баъзи бир ваколатларни ўз ўринбосарларига топширишидир. Ташкилотда ўзаро ишончнинг мавжудлиги, самимий ва инсоний муносабатлар ҳукм суриши, ходимларнинг касбий маҳоратлари бу тадбирлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Оилавий муҳитни ташкиллаштириш. Оила аъзолари ўртасида ўзаро ишончнинг мавжудлиги, мажбуриятларнинг оила аъзолари томонидан аниқ тақсимоти ва ўзаро ёрдамга доимо тайёрлик оиладаги мавжуд зўриқишларни енгиллаштириш шартидир. Бундан ташқари инсон хулқига оид ҳаракатлар ҳам оилавий муҳитни соғломлаштирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Баъзи бир раҳбарлар ишдаги вазифаларни устувор деб биладилар ва оиладаги 100 сўм чамаси масалани ташкилотдаги миллион Хизматдаги узгаришлар Оиладаги узгаришлар 67 сўмлик қиймат билан ўлчайдилар. Албатта бундай назар ҳар қандай оилавий муаммони арзимас қилиб кўрсатади ва натижада оилавий муаммоларни чеккага суриб қўйишни тақозо этади. Шунинг учун нафақат раҳбар, балки ҳар қандай оила эгаси ҳеч қачон оилавий масалаларни ўзга муҳит ва жамоага хос меъёр бўйича ўлчай олмайди. Раҳбар оиласидаги ҳар қандай «арзимас» ишга ҳам имкон даражада эътиборли бўлгани маъқул. Юкорида номи зикр этилган тадқиқотчи М.Фейнберг аниқлашича, фарзандларнинг кейинчалик ота касбини эгалламаслик сабабларидан бири ушбу касб юзасидан ота-она таъсирида шаклланган салбий таассурот экан. Шу муносабат билан уйда, фарзандлар орасида ўз хизмати, иши юзасидан салбий фикрлар билдирмаслик ва болада ишдан эрта ранжиш ҳиссини уйғотмаслик маслаҳати берилади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling