Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


I. БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

I. БОШҚАРУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ 
1.1. Ташкилотлар фаолиятини ва персонални бошқаришнинг ижтимоий 
психологик жиҳатлари 
 
Муайян ташкилотни бошқариш фаолияти кўп қиррали бўлиб, унинг 
турли соҳаларидаги самарали раҳбарлик фаолияти турлича ёндошув ва 
малакали мутахассислар иштирокини талаб қилади. Ташкилот миқёсидаги 
бойликларни икки асосий гуруҳга бўлган ҳолда – моддий ва номоддий 
кўринишларни қайд этишимиз мумкин.
Номоддий бойликларга шу ташкилот миқёсидаги нафақат ақлий 
салоҳият, балки инсон омили билан боғлиқ бўлган ҳамма ютуқлар киради. 
Муайян ташкилотда фаолият юритувчи барча шахслар - «персонал» атамаси 
билан номланади. Психолог олим Т.Ю. Базаров таърифи бўйича 
«Ташкилотдаги барча инсон ресурслари йиғиндиси - персоналдир. Бунга 
ташкилот ходимлари, бирон лойиҳани жорий этишда қатнашувчи ҳамкорлар, 
тадқиқот ўтказиш учун, стратегия ишлаб чиқиш, бирон тадбирни амалга 
оширишда қатнашишга таклиф этилган экспертлар ҳам киради».
1
Ташкилотдаги инсон ресурси - бошқарувга оид фанларнинг диққат 
марказида турувчи мавзу бўлиб, ташкилотнинг асосий мақсадига қай тарзда 
эришиш айнан персонални малакали бошқариш билан боғлиқдир. Бирорта 
ташкилотнинг технологик жараёнини бошқариш масаласи - персонал 
бошқарувидан ажралган ҳолда таҳлил қилина олмайди. Шу ўринда, машҳур 
тадбиркор Эндрю Карнегининг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш ўринлидир:
«Менга фабрикаларимни қолдириб, хизматчиларимни олиб кетинг ва яқин 
орада заводларим ҳудудида ўтлар ўсиб кетади. Фабрикаларимни олиб қўйиб, 
одамларимни қолдиринг ва яқин орада аввалгиларидан яхшироқ, янги 
заводларни қурамиз».
Одатда бирор корхонада персонални бошқаришнинг ҳуқуқий, 
иқтисодий, ижтимоий ва психологик жиҳатларини фарқлаш мумкин. Қуйида 
шу жиҳатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. 
 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling