Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


 Психологиянинг бошқарувда тутган ўрни


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

1.3. Психологиянинг бошқарувда тутган ўрни
Бошқарув ҳақида умумий тушунча. Фанда бошқарув тушунчаси 
тизимнинг ўз ҳаёт фаолиятини таъминлаш жараёни сифатида тушунилади. 
Бундай тизимлар қаторига биологик, техник, ижтимоий тузилмалар киради. 
Бошқарув тузилма сифатида: бошқарувчи ва бошқарилувчи бўлакларга 
ажратилади.
Бошқарув ўз тасарруфидаги бошқарилувчи бўлакка мунтазам, режали 
ва мақсадга йўналган тарздаги таъсир кучига эга. Бундай ўзаро фаолият 
тизимнинг 
ишчанлик 
қобилиятини 
таъминлайди. 
Бошқарувдаги 
тадқиқотлар, кибернетика фани юзага келиши туфайли жадал суръатлар 
билан ривожланиб, мураккаб тузилмани бошқаришнинг илмий асосланган 
тавсиялари амалиётга татбиқ этила бошланди.
Бошқарув билимлари кўп жиҳатдан давр эҳтиёжини акс эттирувчи
асосий манба бўлиб ҳисобланади. Бошқарув жараёни, бир томондан
тузилманинг яхлитлигини таъминласа, иккинчи томондан, уни янада 
такомиллаштириш ва ривожлантириш имконини беради. Шу ўринда 
бошқарувнинг икки асосий функцияси фарқланади: мақсадга йўналтирувчи 
ва ташкилий функциялар.
Мақсадга 
йўналтирувчи 
функция 
тузилмани 
янада 
мукаммаллаштириш мақсадига йўналтиради. Ташкилий функция эса 
тузилманинг мақсадга эришишдаги ички тартиби ва унинг турли қисмлари 
ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлайди.
Юқоридаги асосий икки бошқарув функцияси қатор вазифалар орқали 
амалга ошади. Масалан, мақсадга йўналтирувчи функцияни адо этишда 
фаолият таркибига: 
- натижани прогнозлаш; 
- мақсад сари фаолиятни режалаш; 
- амалга ошириш мотивациялари киради. 
Мақсадга йўналган фаолиятни амалга ошириш эса ташкилий 
функциялар орқали таъминланади. Бу соҳадаги асосий вазифалардан бири 
фаолиятни назорат этиш ва кучларни сафарбар этишдир. Умуман олганда 
назоратни амалга ошириш бошқарувнинг иккала функцияси учун ҳам 
умумий бўлган универсал хусусият бўлиб, у бошқарувнинг ҳар қандай 
жараёнида доимий қайта алоқани таъминлаб туради. Бошқарув фанидаги 
асосий тушунчалардан бири қайта алоқа тушунчаси бўлиб, бу ибора 
тузилманинг ўз мақсади сари интилиши қай йўсинда кетаётгани ва қандай 
жиҳатларни ўзгартириш, янада мукаммаллаштириш ҳақида маълумот 
олишни англатади.


11
Юқорида қайд этилган бошқарувнинг икки асосий функциясини 
алоҳида талқин этиш жуда шартли бўлиб, аслида улар ажралмас ва ягона 
жараёнлардир.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling