Бошқарув психологияси ўҚув қЎлланма


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/119
Sana15.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1487083
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119
Bog'liq
Maxmudov I Boshqaruv psixologiyasi – Toshkent 2006 – 170 b (1)

Ҳамкорлик ва рақобат. Ходим жамоада ишлар экан, кўп ҳолларда ўз хатти-
ҳаракатини бошқалар билан мувофиқлаштириб боради ва бу жараён рақобат 
ёки ҳамкорлик тарзида ўтади. Ҳамкорлик ва рақобат қарама-қарши шакл 
касб этиб, маҳсулот кўрсаткичларида қисман яқин келсалар-да, ходимнинг 
ўз ишидан қониқиши ва маҳсулотнинг сифатида фарқ юзага келади. 
Ҳамкорлик ходимда, ўз ишидан кўпроқ қониқиш ҳиссини уйғотади, гуруҳ 
олдидаги вазифани ҳал қилишда унга сидқидиллик бахш этади.
Агар, меҳнат якка тартибда бажарилса, бир ходимнинг фаолияти
бошқаларга боғлиқ бўлмаса, у ҳолда рақобатга асосланган муносабатнинг 
салбий оқибатлари камроқ кузатилади. Аммо, жамоа бир маҳсулот устида 
гуруҳий тарзда фаолият юритса, бир ходимнинг ишлаш меъёри ва меҳнат 
сифати, 
умумий 
маҳсулотда 
ўз 
аксини 
топса, 
бунда 
ҳамкорлик 
муносабатларини ўрнатиш зарур. Рақобат вазиятида эса бир жамоада 
ишлаётган ходимлар орасида ким ўзарликдан келиб чиқувчи турли 
ғирромлик ва ёлғон каби салбий ҳодисалар кўзга ташланади. Ходимда ўз 
ишидан қониқмаслик ва жамоага бегоналик ҳисси уйғонади. Масалан, 
тажриба тариқасида бир жамоанинг меҳнат фаолияти, бошқаси билан 
таққосланган ва иш унумдорлигини ошириш керак дейилган бўлса, иккинчи 
жамоада эса, иш унумдорлиги ички рақобат орқали амалга оширилган ва 
ходимлар ўртасида мусобақа уюштирилган. Натижада, биринчи гуруҳда 
меҳнат унумдорлиги кўпроқ бўлган ва ишдан қониқиш ҳисси ҳам, иккинчи 
жамоага нисбатан афзаллиги аниқланган.
 
 
3.4. Ташкилотда командалар 
Команда тушунчаси. Гуруҳ ривожланишининг юқори босқичи 
жамоанинг уюшганлиги, аъзолари ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик 
даражасининг ошиши билан ифодаланади. Жамоа ташкилот бўлаги сифатида 
умумий мақсадларни қабул қилади ва мақсадга қаратилган вазифаларни 
бажариш масъулиятини олади. Меҳнат жамоасининг бундай уюшган ва 
мақсадга интилувчан шакли менежмент фанида команда, деб номланади. Бу 
ибора ижрочи ходимлар уюшмасига ва маъмурий-бошқарув тизими 
вакилларидан иборат гуруҳга нисбатан қўлланилади. 
Команда оддий гуруҳ ва жамоадан фарқ қилувчи, ўз мавқе ва 
имкониятига эга. Шунингдек, гуруҳ тараққиётининг юксак поғонасида 
турувчи ва юклатилган масъулиятни чуқур ҳис этувчи ҳамфикр ходимлар 
мажмуасидир.
Команда ўз ташаббуси ва фаоллиги билан ташкилотнинг бошқа 
ходимларини ҳам умумий мақсад сари ундайди. Команда шароитида 
бажарилаётган меҳнатга муносабат, вазифаларни амалга ошириш тартиби ва 
ҳатто жамоанинг ташкилий тузилмаси ҳам тубдан ўзгаради. Бундай жамоада 
ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликка асосланган ўзаро боғлиқлик, ишонч ва 
якдиллик намоён бўлади. Команда аъзоларининг бир тан ва бир жонлиги, 


85
уларнинг меҳнат самарасини оширувчи асосий омилдир. Миқдорий ёндошув 
нуқтаи назаридан команда шароитида жамоа самарадорлиги 2+2=4 ўрнига 
2+2=5 ёки ундан ортиқ кўрсаткичга тенг бўлади. Чунки, жамоа яхлит 
организм сифатида уни ташкил этувчи қисмларининг оддий йиғиндисидан 
кўра кўпроқ кучга эга. Бундай натижа ҳамкорлик муносабатлари 
шароитидаги синэргетик эффект деб аталувчи психологик феномен асосида 
содир бўлади. Таърифланишича, синэргетик эффект – гуруҳдаги ижобий 
муносабатлар натижасида жамоа фаолияти самарадорлигининг геометрик 
прогрессия тарзида ўсишидир.

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling