Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари
Шахснинг психологик таърифи
Download 34.63 Kb.
|
4-маъруза
9. Шахснинг психологик таърифи
Одамнинг инсон наслига мансублиги индивид тушучаси билан ифодаланилади. Индивид сифатида дунёга келган одам кейинчалик шахс сифатида шаклланади. Инсон шахсининг энг муҳим томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. Индивидуаллик деганда шахснинг психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Унинг таркибига темперамент, эмоция, қобилиятлар, феъл-атвор, ирода, хотира, ҳаёл ва бошқалар киради. Кишилар темпераменти бўйича қуйидагича фарқланади: сангвиниклар, холериклар, флегматиклар ва меланхоликлар. Сангвиниклар туйғу (жўшқин) хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар кишилар билан тез тил топишадиган, бир иш туридан иккинчи иш турига тезда кўникадиган, бир турда бажариладиган ишларни ёқтирмайдиган, хушчақчақ, ҳаракатлари шиддатли, янги шароитга осонлик билан кўникадиган, нутқи тез, келажакка ишонч билан қарайдиган, сўзини аниқ ва маъноли қилиб, имо ишоралар билан гапипрдиган кишилардир. Улар ўз кучи ҳамда қобилиятига ортиқча баҳо бериш хусусиятига эгадирлар. Сангвиниклар юқори лавозимга интиладиган кишилар бўладилар. Раҳбарлар уларнинг ишини салбий баҳолашдан кўра уларга нисбатан қаттиқ қўл ва талабчан бўлсалар ижобий натижага эришиш мумкин. Холериклар-кўтаринки руҳда ишлай оладиган, қаршиликларни енга оладиган кишилар бўлиб, уларнинг ишлаш завқи кайфиятининг бузилиши биланоқ тез ўзгариши мумкин. Холериклар сержаҳил, ўзини яхши кўрадиган, тез гапирадиган одамлар бўлиб, улар бошқалардан гапининг оҳанги ўзгарувчанлиги билан ажралиб турадилар. Холерикларнинг вазминлик даражаси худди сангвиникларникидек бўлади. Раҳбар ва бошқа кишиларга нисбатан ўзини тўғри тутади. Флегматиклар-таъсирланувчанлиги ва сустлиги билан ажралиб туради. Бир турдаги ишдан иккинчи турдаги ишга секинлик билан кўчадилар, фаолликлари кам, янги шароитга қийинчилик билан мослашадилар. Флегматиклар чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиши билан ажралиб туради. Ҳаракатлари ва нутқлари суст, кўнгилсиз ҳодиса юз берганда осойишталикларини бузмайдилар. Улар сабр-тоқатли, чидамли бўлиб, сўзлаганда хотиржам, ўзга шахслар билан ҳаяжонланмай гапирадилар. Мелонхоликлар-ўта таъсирланувчан хусусиятга эгадирлар, лекин жуда сезувчан, эҳтиёткор ва ҳушёр, ниҳоятда аразчан, жуда оз куладиган, фаоллиги суст, тортинчоқ, кам ғайрат, арзимас сабабларга кўра кўзларидан ёш оқиб кетадиган, янги кишилар билан қийинчилик билан тил топишадиган кишилардир. Улар қулай шароитда олдига қўйган масалаларни муваффақиятли бажаради. Бундай кишиларга раҳбар яхши муносабатда бўлиши керак, уларни мақтаса, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилиб, кўтаринки руҳда ишлайди. Агарда унинг камчиликлари учун раҳбар урушса, койиса, унинг руҳи тушиб кетади. Кишиларнинг темпераментини билиш, уларга индивидуал ёндошиш, нерв тизими жараёнининг хусусиятларини инобатга олиш, муаммоларини танлашда қўл келади. Ҳозирги шароитда раҳбар ўз соҳасини яхши билиб, у яхши ташкилотчи, руҳиятчи (психолог), тарбиячи ва ижтимоий етакчи бўлиши керак. Ходимларнинг ҳар бирининг қалбига йўл топа билиш раҳбар ходимнинг иш фаолиятида асосий аҳамиятига эга. Буни билган раҳбар ўз жамоаси ичида меҳнат жараёнида вужудга келадиган ҳар хил низоларни юқори ташкилотларга чиқармасдан ўзида ҳал қилишга қодир бўлади. Бундай раҳбар ўз ишини тўғри ташкил қилган бўлиб, жамоа олидига қўйилган мақсад ва режа топшириқларини ўз вақтида мувоффақиятли бажаради. Корхонада соғлом руҳий иқлим яратиш учун раҳбар қуйидагиларга эътибор бериши керак: Ҳар бир ходимнинг шахсий фазилатларини, ёшини, қобилиятини инобатга олишга; Ходимлар ўртасида ҳамкорликни ва ўзаро ёрдамни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган ижтимоий алоқа ва иқтисодий мусобақани ташкил этишга; Корхона олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун ҳар бир ходимнинг маъсулият сезиш туйғусини мустаҳкамлашга; Ишчиларнинг ижодий ғайратини кучайтириш учун қулай ижтиомий шароитни яратишга эътибор бериши зарур. Download 34.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling