Бошқарув услуби, усуллари ва уларнинг турлари


Download 34.63 Kb.
bet2/10
Sana16.06.2023
Hajmi34.63 Kb.
#1499356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-маъруза

Демократик услуб. Демократик сўзи юнонча «демос» сўзидан келиб чиққан бўлиб «халқ» маъносини билдиради. Демократия ҳалқ хокимлиги, демократик халқ эса одамлар манфаатларини акс эттиради. Демократик услуб раҳбар ва бўйсунувчиларнинг ўзаро муносабатлари ҳурмат, ишонч асосида қурилади, буни эса халқ фикри билан ҳисоблашиш деса бўлади. Бундай раҳбарлик турида раҳбар ўз фаолиятини ўзининг гуруҳидаги жамоа аъзоларига таянган ҳолда олиб боради. Фаолият учун жавобгарлик бўйсунувчилар орасида тақсимланади. Раҳбар ходимларнинг билдирган фикрларга қулоқ солади, улар билан маслаҳатлашади, ижобий томонларини инобатга олади, илғор ходимларни мукофотлайди. Бундай раҳбарлик тури ходимларнинг шахсий ташаббусини, ижодий фаолиятини ривожлантиради ва жамоада ўртоқлик ва ишчан муҳитни яратади. Жамоани юқори даражада уюштириш учун уларнинг таркиб қисмининг фаолиятига аралашмаслиги ва бу қисим аъзоларининг ўзаро алоқасини ва муносабатларини бузмаслиги керак. Ҳозирги пайтда демократик усулда раҳбарларнинг ходимлар билан ишлаши ижобий натижа бермоқда. Демократик услубнинг белгилари:
1. Демократик раҳбар қарор қабул қилишдан олдин, уни хизматчилар орасида кенг доирада муҳокама қилади, қўл остидагиларга корхонадаги ишларнинг аҳволи ҳақида ахборот бериб боради, муваффақиятлар ва қийинчиликларни очиқ гапириб беради.
2. Бунадай раҳбар ўзига айтилган танқидга тўғри ёндошади, хизматчилар билан мулоқотда бўлганда ўзининг устунлигини сездирмайди.
3. Ўзи қабул қилган қарорлари учун жавобгарликдан қочмайди, қўл остидагиларнинг хатоси учун зарурий жазо белгилайди, яхши томонларини мақтайди, ўз кўрсатмаларини аниқ ва ишонарли ифодалайди.
4. Қўл остидагилар ташаббусини қабул қилади ва қўллайди.
5. Қўлидан келганча ишлайди ва меҳнат қилади.
Либерал услуб. Либерал сўзи раҳимдил, саҳий, олийжаноб деган маънога эга, бунда раҳбар ўзини раҳбарлик ҳолатини намойиш этмайди, аксинча, у бундан уялади. Қўл остидагиалрга ҳурмат билан мурожат қилади ва «жуда илтимос қиламан» деган сўзни тез-тез ишлатади. Уларнинг фикрини сабр билан тинглайди, таклифларидан фойдали фикрларни излайди ва уларни ҳаётги тадбиқ қилишга ҳаракат қилади. Ўзининг уятчанлиги учун «биринчи қаторлардан» қочади, афиша, ошкораликни ёқтирмайди. Либерал раҳбарларнинг ҳислатлари: ишда унча фаол эмас, ҳамма ишларга аралашишни ёқтирмайди, бегоналар таъсирига осон бўйсинади ва бевақт қабул қилинган қарорлардан тезда воз кечади, мураккаб вазиятларда иккилана туриб, бир фикрга келишлик хусусиятига эга эмас, қўл остидагилар билан муносабатни бузмаслик учун жиддий тадбир ва ҳаракатлардан ўзини тияди.
Уч тур услублардаги бошқарув раҳбарлари ўзларининг кундалик ишларида ўзига хос турдаги бошқарув қоидаларига суянадилар. Улар турли йўл ва услублардан фойдаланадилар, яъни улар ўз услубларини ишлаб чиқарадилар.
Қарор қабул қлишда:
Автократик-масалаларни якка ўзи ечади.
Демократик-қарор қабул қилишда аввал қўл остидагилар билан маслаҳатлашади.
Либерал-юқори раҳбарнинг кўрсатмасини ёки кенгаш қарорини кутади.
Қарорларни иш бажарувчиларга етказиш усули:
Автократ-фармон ва буйруқ беради.
Демократ-таклиф қилади.
Либерал-илтимос қилади, ялинади.
Жавобгарликни тақсимлаш:
Автократ-жавобгарликни ўз зиммасига олади ёки қўл остидагиларга юклайди.
Демократ-жавобгарликни ҳуқуқларига қараб тақсимлайди.
Либерал-ўзидан ҳамма жавобгарликларни олиб ташлайди

Download 34.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling