Бошланғич бухгалтерия мисоллари
Download 225.19 Kb.
|
misollar tuplami
АМАЛИЙ МАШҚЛАР ТЎПЛАМИ Қуйида келтирилган шартлар бухгалтерия ҳисобининг қайси тамойилларига тўғри келмайди 1. Тайёрланиши ва директорлар кенгашига тақдим этилиши қийин ва қимматга тушувчи ҳисоботлар ҳеч қачон қўлланилмайди 2. корхона йилдан йилга асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усулларини ўзгартиради ва буни молиявий ҳисоботларда кўрсатмайди. 3. Янги идора биносининг қиймати бино цехга бирлаштириб қурилганлиги ва цех қийматидан паст қийматга эга бўлганлиги учун цех қиймати ичида ҳисобга олинади. Қуйида келтирилганлар молиявий ҳисобнинг қайси элементларига тегишлидир?
Янги ишга тушган корхонанинг бир ой давомида амалга оширган қуйидаги муомалалари асосида бухгалтерия ёзувларини амалга оширинг ва баланс тузинг. Таъсисчилар томонидан Низом фонд сифатида 1000000 сўм киритилди. 750000 сўмга ускуна сотиб олинди. 350000 сўмлик хом ашё кредитга олинди. ишчи ходимларга 50000 сўм миқдорида аванс берилди. банкдан 500000 сўмлик кредит олинди. мол етказиб берувчилар билан 350000 сўмга олинган хом аўё учун ҳисоб китоб қилинди. 70000 сўм иш ҳақи ҳисобланди. 250000 хом ашё учун бўнак ўтказилди. 420000 сўмлик тайёр маҳсулот олинди. 200000 сўмлик хом ашё олинди. Счетларни гурухлаштиринг ва баланс тузинг.
Фаолиятини бошлаганига бир ой бўлган гўзаллик салонида қуйидаги муомалалар рўйхатга олинган: 1 август 2002 йил мулкдор 200000 сўм маблағни гўзаллик салони счетига тушурди. 2 август куни эса керакли ашёларни 60000 сўмга сотиб олди. 3 август куни бино ижараси учун 50000 сўм тўланди. 5 августда эса 600000 кредитга сотиб олинган мебел жихозлари ўрнатилди. Ушбу жихозларнинг пуллари кейинги сентябр, октябр ва ноябр ойларида тенг тақсимланган ҳолда тўланади. Салон 12 август куни ишга тушди ва 16 августда биринчи ҳафта якунланди. Тушум 85000 сўмни ташкил қилди. Салон ходимлари учун 65000 ойлик тўланди. Кейинги икки хафта давомида пул тушумлари 190000 сўмни ташкил қилди. 31 августда мебел кредитининг биринчи бўлаги тўланди. Август ойида хом ашёларнинг яримит сарфланди. Молиявий натижалар бўйича ҳисобот тайёрланг. Компаниянинг йиллик фаолиятининг натижасида счетларда қуйидаги қолдиқлар аниқланди. Хизмат кўрсатишдан даромад – 52800 Ижара харажатлари – 4800 Иш ҳақи харажатлари – 34000 Реклама харажатлари – 5400 Элект энергия харажатлари – 3600 Дивидент даромадлари – 2800 Пул маблағлари – 6200 Олинадиган счетлар – 3000 Хом ашё – 400 Ер – 4000 Тўланадиган счетлар – 1800 Акционерлик капитали – 4000 Молиявий натижалар ҳисоботи ва балансни тайёрланг. Қуйидаги муомалалар бўйича керакли бухгалтерия ўтказмаларини беринг. 8000 сўм кредитга машина олинди 500 сўм кредитга товар олинди 1200 сўмга товар кредитга сотилди, омбордан 900 сўмлик товар ҳисобдан чиқарилди 4000 сўм иш ҳақи ҳисобланди, 4000 иш ҳақи тўланди 700 сўмлик ижара тўлови учун счет олинди, 700 сўм ижара тўлови тўланди 3500 сўм ижара бўйича аванс тўланди. 5000 материаллар кредитга олинди банкдан 1000 қарз олинди 2000 сўмлик офис буюмлари нақд пулга олинди 1500 сўмлик товар нақтга сотилди, 1200 сўмлик товар омбор ҳисобидан чиқарилди 5000 сўмлик савдо кредити тўланди 2500 сўмлик дебиторлик қарзлари олинди 100 сўм қарз улуши тўланди 10 сўмлик қарз бўйича фоиз харажатлари ҳисобланди 10 сўм қарз фоизи тўланди. Қуйидаги маълумотлар бўйича дастлабки балансни тузинг. таҳсисчилар томонидан Низом фондига 1000000 маблағ киритилди. 750000 сўмлик дастгох харид қилинди 350000 сўмлик материал кредитга олинди ишчиларга 50000 аванс берилди банкдан 500000 кредит олинди мол етказиб берувчилар билан 350000 сўмлик ҳисоб амалга оширилди 70000 иш ҳақи ҳисобланди материаллар учун 250000 аванс ўтказилди 420 000 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди 200 000 сўмлик материал олинди Масала 1. 01.10.07й. санада баланс кўриниши қуйидагича:
Октябр ойи давомида қуйидаги хўжалик жараёнлари юз берди: “Ташселмаш” заводидан 200 сўм лик материаллар олинди Маҳсулот ишлаб чиқаришга 260 сўмлик материал берилди Ишлаб чиқаришдаги ишчиларга 350 сўмлик иш хаққи ҳисобланди 950 сўмлик банк кредити олинди 650 сўмлик асосий воситалар олинди Мол етказиб берувчиларга материаллар учун 300 сўм тўланди Бухгалтерия ўтказмаларини тайёрланг ва баланс тузинг. 2007 йил якунларига кўра компания қуйидаги счетлар қолдиқларига эга
Вақтинчалик счетларни ёпиш ўтказмаларини бериб, молиявий натижани аниқланг ва баланс тузинг. Қуйида келтирилган муомалалар натижасида корхона активларининг қанча миқдорга ортган ёки камайганини аниқланг ва бухгалтерия ўтказмаларини тузинг. 2000 сўмлик товар материллари кредитга олинди. 50000 сўмлик даромад олинди 100000 сўмлик компьютер 10000 сўм нақт пул ва қолган суммага вексел бериш асосида сотиб олинди. мулкдор корхонага 250000 инвестиция киритди Корхона 16400000 сўмга автомобил сотиб олди. Уни расмийлаштириш харажатлари 169200 сўмни ташкил қилди. ИИБдан рўйхатдан утказиш харажатлари эса – 7072 сўм, йўл фондига йиғим эса 984000 сўмдан иборат. Активни олиш бўйича ўтказмаларни тузинг. Корхона 1.04.2003да 5150000 сўмга ускуна сотиб олди. Фойдали хизмат муддати 8 йил ишлаб чиқариши кутилаётган маҳсулот миқдори эса 8000 бирлик маҳсулот. Активнинг тугатиш қиймати 350000 сўмни ташкил қилади. 2003 йил ускуна – 850 бирлик, 2004 йил – 1250 бирлик, 2005 йил эса – 1120 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарган. А) Юқоридаги маълумотлардан фойдаланиб ускунинг 2003, 2004, 2005 йиллари учун эскиришни тўғри чизиқли усул, ишлаб чиқариш усули ва йиллар йиғиндиси усулларида ҳисобланг. Б) Ускунанинг 1.10.2005 йилда 3200000 га сотилишини акс эттиринг. Эскиришни тўғри чизиқли усул ва йиллар йиғиндиси усули ёрдамида аниқланг ва натижаларни тахлил қилинг. Ташкилот 1.01.2002 йил 20000000 сўмга асосий восита сотиб олди. Ўрнатиш харажатлари – 3800000 сўм, комиссион тўлов – 200000, расмийлаштириш харажатлари – 1000000 сўм, техник хизмат кўрсатиш учун аванс тўлов – 500000 сўмни ташкил қилди. Тугатиш қиймати 1000000. Хизмат муддати эса 5 йил. Асосий восита 1.05.2004 йилда 17500000 га сотилди. А) Ҳар йилнинг 31 декабр ҳолатига эскиришни тўғри чизиқли усул асосида акс эттиринг. Б) Асосий воситани сотишдан олинган молиявий натижани аниқлашда эскиришнинг камайиб борувчи қолдиқ усулидан фойдаланинг. Корхона бошланғич қиймати 450000 бўлган сканерни сотмоқда. Жамланган эскириш – 180000 сўм. Қайта баҳолаш коэффициенти 01.01.2005 йил ҳолатига 1,2 га тенг. Сотиш қиймати 600000 сўм. Сканернинг қайта баҳоланиши ва сотилиши бўйича операцияларни акс эттиринг. Корхона бошланғич қиймати 2500000 сўм бўлган асосий воситани ишлаб чиқаришдан чиқармоқда. Жамланган эскириш – 2000000 сўм. Асосий воситани демонтаж ишлари учун тўланган иш ҳақи – 100000 сўм. Иш ҳақи фондидан ажратмалар – 25000 сўм. 160000 сўмлик ишга яроқли эҳтиёт қисмлар кирим қилинди. Активни ҳисобдан чиқариш ўтказмаларини беринг. Корхона темир конидан фойдаланиш хуқуқини қўлга киритиш учун 5000000 сўм нақт тўловни амалга оширда ва қўшимча 20000000 сўмлик вексел ёзиб берди. 110000 тонна темир олиниши кутилаётган конни қидириб топиш учун эса 2500000 сўмлик геологик қидирув харажатлари амалга оширилган. Биринчи йил сўнгида кондан 85000 тонна темир қазиб олинди. Кондан фойдаланиш хуқуқини олиш, геологик қидирув ишлари харажатларини ҳисобга олиш ва коннинг емирилиши бўйича бухгалтерия ёзувларини тайёрланг. Қуйида келтирилган молиявий қўйилмаларни категориялар бўйича тақсимланг. бозор нархи сотиб олиш нархидан 120 фоизга кўтарилса сотилиши кутилаётган бозоргир акциялар; бозорда олди-сотди муомалалари учун мўлжалланган узоқ муддатли бозоргир корпоратив облигациялар; корхона-инвестор молиявий холатини ижобий сақлай олган ҳолда қоплангунга қадар ушлуб турилувчи қисқа муддатли корпоратив облигациялар; келажакда нархлари кўтарилиши мумкин деб ҳисобланган, ҳозирда бозорда хариди пастлиги туфайли нархлари туширилган қимматли қоғозлар. 31.12.2004 йил ҳолатига корхона қисқа муддатли инвестицион портфелида А, В, С турдаги корхоналарнинг қимматли қоғозлари мавжуд. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашнинг бозор ва баланс қийматларининг энг камидан фойдаланилади.
А) Юқоридагилардан фойдаланиб акцияларнинг қийматини моддалар бўйича, асосий гурухлар бўйича, умумий сатх бўйича қайта баҳоланг. Б) Керакли ўтказмаларни ёзинг. 2004 йилда корхона бошқа корхоналарга инвестиция киритишга қарор қилди. 1.02.2004 санада “Умид” корхонасининг 1000 дона акцияси донаси учун 1500 сўмдан сотиб олинди. Бу инвестиция савдо инвестицияси ҳисобланиб бозор баҳоларида ҳисобга олинади. 15.11.2004 йилда “Умид” корхонасидан ҳар бир акция учун 100 сўмдан дивидент олди. 31.12.2004 йил ҳолатига “Умид” корхонасининг акциялари 1650 сўмга кўтарилди. 27.01.2005 йилда “Умид” корхонасининг 500 дона акцияси 1650 сўмдан сотилди. А) Қимматли қоғозларни сотиб олишни акс эттиринг. Б) Юқоридаги барча муомалалар бўйича ўтказмаларни беринг. 01.09.2004 йил корхона номинал қиймати 1000000 сўм бўлган фоизсиз облигацияларни 760000 сўмга 12 ой муддатга сотиб олди. 01.03.2005 санага корхона облигацияларни 910000 сўмга сотди. Қимматли қоғозлар билан боғлик операцияларни акс эттиринг. Активлар билан боғлиқ муомалаларни акс эттиринг. 15 ноябрда “Астра” компаниясининг акциялари учун 1500000 сўм тўлов амалга оширилди. 20 ноябрда келгуси сотишлар учун 2500 дона 600 сўм номинал қийматдаги акция олинди. 25 декабрда ҳар бир акция учун 100 сўм дивидент эҳлон қилинди. 31 декабрда акциянинг бозор қиймати бир акция учун 570 сўмни ташкил қилди. 5 январда акциялар бўйича дивидент олинди. 20 январда акциялар 620 сўмдан сотилди. Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб берилган шартларни бажаринг. 3 июлда “LG” телефонлари 20 дона 55000 сўмдан кредитга олинди. 5 июлда “LG” телефонлари 40 дона 50000 сўмдан нақд пулга олинди. 10 июлда “LG” телефонлари 20 дона 55000 сўмдан кредитга олинди. 11 июлда “LG” телефонлари 25 дона 80000 сўмдан нақд пулга сотилди. 12 июлда мол етказиб берувчилар олдидаги 1150000 сўмлик мажбурият узилди 15 июлда “LG” телефонлари 45 дона 85000 сўмдан нақд пулга сотилди. 22 июлда 850000 харидорлардан олинадиган пул келиб тушди А) FiFo усули бўйича маҳсулотларни келтириш ва сотиш муомалаларини акс эттиринг Б) ўртача тортилган қиймат усулини қўллаган ҳолда даромадни ҳисобланг Қуйидаги маълумотлардан фойдаланиб берилган шартларни бажаринг. 2 апрел куни корхона материал учун 350000 сўм аванс ўтказилди. 10 апрелда материал олинди. 12 апреля 240000 материал ишлаб чиқаришга киритилди. 25 апрелда корхона омборига 560000 сўмлик тайёр маҳсулот кирим қилинди. ТМЗга боғлик муомалаларни акс эттиринг. Тўқимачилик корхонаси ой давомида қуйидаги фаолиятларни амалга оширди. 2 июнда 250 кг бўёқни бир бирлик учун 850 сўмдан сотиб олди. 9 июнда 600 кг бўёқ 816 сўмдан олинди. 12 июнда 360 кг бўёқ ишлаб чиқаришга киритилди. 20 июнда 200 кг бўёқ ишлаб чиқаришга киритилди. 25 июнда 100 кг бўёқ 845 сўмдан олинди. 1 июн ҳолатига қолдиқ мавжуд бўлмаган. Бўёқнинг қолдиқ қийматини FiFo, Lifo, Aveco усуллари ёрдамида ҳисобланг. Фараз қилайлик, 2004 йилда хўжалик муомалалари қуйидагиларни ташкил этган. “Орион” компаниясига кредит бўйича 2200000 сўм савдони амалга оширган “Зенит” ташкилотига кредит бўйича сотилган маҳсулот қиймати 1400000 сўм. “Орион” ва “Зенит” ташкилотларининг фақатгина 50% қарзи қайтарилган қолган қисми эса даргумон қарз сифатида ҳисобдан чиқарилган. “Зенит” ташкилоти тўсатдан 700 000 сўм маблағни тўлади. Юқорида келтирилган муомалаларни тўғридан-тўри ҳисобдан чиқариш усули ва захира усули ёрдамида акс эттиринг. Ташкилот рахбарияти 1 апрел ҳолатига доимий равишда кассада 30000 сўм маблағ туриши бўйича қарор қабул қилди. Апрел ойи давомида қуйидаги операциялар амалга оширилди.
30 апрел ҳолатига касса қолдиғи 3000 сўмни ташкил қилди. Амалга оширилган муомалалар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини беринг ва кассани тўлдиринг. “Парагон” компанияси ўз идорасини ижарага бериш бўйича шартнома тузди. Шартнома тўлови ойига 100000 сўмни ташкил қилади. Ижара муддати 12 ой. Агар ижарачи идорага кўчмасдан 2 ой олдин ижара тўловини тўлиқ ўтказган бўлса “Парагон”компанияси молиявий ҳисоботларининг “Келгуси давр даромадлари” моддасида қанча сумма акс эттирилиши керак. бухгалтерия ўтказмаларини беринг. МЧЖ “ТИМ” 4 йил муддатга йиллик 10% тўлов билан банкдан 10000000 сўм кредит олди. Кредит тўловлари ҳар йил сўнги 31 декабрда 4 марта тенг тақсимланган миқдорларда тўланади. Фоиз тўловлари кредит қисмларини тўлаш вақтида амалга оширилади. Керакли бухгалтерия ўтказмаларини беринг. Ташкилот 2004 йил 30 сентябрда 5625000 сўмга ускуна сотиб олди. Ускуна нархининг 20%и нақд пулда, қолган қисми эса 8% тўлов билан 12 ойга вексел бериш асосида тўланган. А) Ускунани сотиб олиш ва вексел тўловлари бўйича 31 декабр ҳолатига бухгалтерия ўтказмаларини беринг. Б) 31 декабр ҳолатига Вексел билан боғлиқ қисқа муддатли мажбуриятлар қолдиғини аниқланг. Савдо фирмаси йирик миқдордаги товарларни етказиб бериш бўйича шартнома тузди. 15 мартда харидор 5000000 сўм олдиндан тўловни амалга оширди. 20 мартда 12000000 сўмлик товар юклаб жўнатилди. 1 апрелда харидор 5000000 сўм тўлади ва 2000000 сўмга йиллик 12 фоиз билан 6 ойга вексел ёзиб берди. А) харидор билан ҳисоб китобларни акс эттиринг Б) фоизларни ойлик асосда ҳисобланг С) 1 октябр ҳолатига якуний ҳисоб китобларни амалга оширинг. Ташкилот қиймати 550000 сўм бўлган мини АТС қурилмасини ўрнатиш бўйича шартнома тузди. Қурилмани ишга тушириш харажатлари 50000 сўм. 2 июлда шартнома қийматининг 15% миқдорида олдиндан тўлов ўтказилди. 7 июлда мини АТС келтирилди. 10 июлда ишларнинг бажарилганлиги тўғрисида далолатнома тузилди ва шартнома бажарилиши бўйича счет фактура ёзиб берилди. 15 июлда мини АТС бўйича мол етказиб берувчилар билан тўлиқ ҳисоб китоб амалга оширилди. Актив билан боғлик операцияларни акс эттиринг. Вега” хусусий фирмаси сувинерлар ишлаб чиқаради. Ходимлар учун иш ҳақи штат жадваллари асосида тўланади. Директор – 70000 сўм. (олинган аванс – 30000 сўм) Бухгалтер – 50000 сўм (олинган аванс – 20000 сўм) Икки ишчи – 45000 сўмдан (олинган аванс 15000 сўмдан) А) Барча ходимлар иш ҳақини ҳисобланг ва ушландиларни ажратинг. (энг кам иш ҳақи – 7500 сўм), қўлга тегиши керак бўлган суммани аниқланг. Б) корхонанинг айланма маблағлари камлиги туфайли ишчи ходимлар иш ҳақи товар кўринишида берилиши бўйича қарор қабул қилинди. Иш ҳақи тўланиши бўйича муомалаларни акс эттиринг. ҚҚС ва даромад солиқларини тўловчи ташкилот ишлаб чиқаришга 100 дона материал сотиб олди.
Ой давомида 2500000 сўм қийматга эга таннархи 1800000 сўм бўлган тайёр маҳсулот сотилди. А) ТМЗ ни олиш бўйича муомалаларни акс эттиринг. Б) Тайёр маҳсулотни сотилиши ва ҚҚСни тўлаш операцияларини акс эттиринг. Савдо корхонаси ой давомида таннархи 2800000 сўм бўлган 3600000 сўмлик товарларни сотди. Сотиш бўйича муомалаларни акс эттиринг Даромад солиғи бўйича ҳисоб ва тўловни акс эттиринг. Бюджетдан ташқари фондларга ҳисобланган ажратма ва тўловни кўрсатинг. ҚҚС ва даромад солиғи тўловчи корхонанинг ҳисобот адври давомидаги даромади 12000000 сўмни ташкил қилди. Жумладан 7000000 сўм харажат ва 5000000 сўм фойда. Маъмуриятга хизмат қилувчи транспорт сарфлари 150000 сўм. Уяли алоқа хизмати учун тўлов 60000 сўм. Ходимларга берилган моддий ёрдам суммаси 520000. Мулк солиғи 400000 сўм. Фўл фондига ажратма 120000 сўм. Қуйидагилар бўйича харажатларни ҳисобланг; инфраструктурани ривожлантириш учун солиқ даромад солиғи ҚҚС тўловчи ташкилот 1.03.05 бошланғич қиймати 450000 сўм жамланган эскириши 180000 сўм бўлган сканерни сотмоқда. 1.01.05 санага қайта баҳолаш коэффициенти 1,25 га тенг. Сканер 600000 сўмга сотилди. Актининг қайта баҳоланиши ва чиқиб кетиши бўйича муомалаларни акс эттириннг. Ташкилот қиймати ҚҚС билан 1800000 сўм бўлган спорт анжомларини сотмоқда. Сотиш нархини ичига йил давомида анжомларга кўрсатилган хизмат харажатлари 240000 сўм ҳам қўшилган. Спорт анжоми таннархи 950000 сўм. Сотилиш бўйича муомалаларни акс эттиринг. ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотини комиссион шартнома асосида 540000 га сотмоқда. Жумладан ҚҚС 90000 сўм, маҳсулот таннархи 400000 сўм, комиссион тўлов ҚҚСни қўшган ҳолда 24000 сўмни ташкил қилади. Сотиш муомаласини акс эттиринг. Молиявий ҳисоботларда ва бухгалтерия счетларида қуйидаги муомалаларни акс эттиринг. Акционерлик жамиятида 10000 дона акция номинал қиймат 500 сўмдан рўйхатга олинган. 6000 дона акция 700 сўмдан сотилди. Акцияларнинг ярминининг пул тўлиқ олинган, қолган ярмига эса 50% тўлов амалга оширилган. Акционерлик жамияти 2000 дона ўз акцияларини 400 сўмдан сотиб олган ва ушбу акцияларнинг ярми бўйича тўловни амалга оширган. 500 дона акция қайта 550 сўмдан сотилган. 2004 йилда корхона реализациядан 120000 сўм тушумни қўлга киритган. (20000 ҚҚС қўшилган ҳолда). Сотилган маҳсулот таннархи 60000 сўмни ташкил қилган. Сотиш харажатлари 17000, маъмурий харажатлар 12000, операцион харажатлар 16000 сўмни ташкил этади. Бундан ташқари корхона мулкни ижарага беришдан 4000 ҚҚС қўшилган ҳолда 24000 даромад олган. Даромад солиғи 20%ни ташкил қилади. Йил бошига тақсимланмаган фойда йўқ. Акционеарлар йиғилишида олинган даромаднинг 10% зарарларни қоплаш учун захира сифатида ажратилишига ва 50% фойда акционерларга дивидент сифатида тўланишига қарор қилинди. Қолгани эса корхона ихтиёрига қолдирилади. маҳсулотнинг сотилиши бўйича операцияни акс эттиринг. сотилган маҳсулот таннархини акс эттиринг. мулкни ижарага беришдан олинган даромадни акс эттиринг. даромад солиғи бўйича ҳисобларни амалга оширинг. вақтинчалик счетларни ёпилишини акс эттиринг. тақсимланмаган фойда бўйича ўтказмаларни беринг. Аудиторлик текшириуви ўтказилиш жараёнида ўтган даврда йўл қўйилган хато, яҳни ўтган йилнинг 1 июлида 300000 ускуналарни ўрнатиш харажатлари жорий харажатлар таркибига киритилган. Ускунанинг хизмат муддати 5 йил. Амартизация бир текисда ҳисобдан чиқариш усули асосида ҳисобланади. Ўтган йил даромад солиғи 20%ни ташкил қилган. Тўғрилаш ёзувларини амалга оширинг. Компания дивидентни 1000000 сўм тайёр маҳсулот миқдорида тўлашга қарор қилди. Маҳсулот таннархи 500000 сўм. Компания ҚҚС тўловчидир. Дивидентларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича муомалаларни акс эттиринг Ишлаб чиқариш корхонаси 2004 йил давомида қуйида келтирилган даромад ва харажатларни амалга оширди.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи мавжуд эмас. Йил давомида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар 7500000 сўмга сотилган. Даромад солиғи бўйича харажатлар 20%. Даромад ва харажатларни таснифлаш ва бухгалтерия ёзувларида акс эттириш. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш. Ташкилот 2100 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни харид қилиш бўйича шартнома тузди. Валютани олиш учун 2250000 сўм пул ўтказилди. Банк ташкилот учун валютани 1 АҚШ доллари учун 1046 сўмдан олди ва валюта қийматидан 2% комиссион тўлов сифатида 43848 сўмни ушлаб қолди. Валютани сотиб олиш вақтидаги Марказий банк ўрнатган курс 1 АҚШ доллари учун 1044 сўмни ташкил қилган. Тўловни амалга ошириш вақтидаги Марказий банк ўрнатган курс 1 АҚШ доллари учун 1050 сўмни ташкил қилди. Валютани сотиб олиш ва тўлаш бўйича операцияларни акс эттиринг. Корхона экспортга 3000 долларлик маҳсулотни сотди, шу жумладан ҚҚС 500 доллар. Олдиндан тўлов 50%. Тўловнинг қолган қисми кейинги ойда амалга оширилади. Доллар курси қуйидагича:
Валюта счети бўйича муомалаларни акс эттиринг. Корхона ўзи ишлаб илаб чиқарган маҳсулотини экспортга 10000 АҚШ долларга сотди. Маҳсулот таннархи 8750000 сўм. 30 октябрда харидор тўлаовни амалга оширди. Валюта курси 1$ – 1045 сўм. 6 ноябрда маҳсулот юклаб жўналтилди. Валюта курси 1$ – 1046 сўм. 9 ноябр куни валюта тушумининг 50%ни сотиб юборди. Валюта курси 1$ – 1047,5 сўм. Сотиш бўйича операцияларни акс эттиринг. Корхона ўз эҳтиёжлари учун 3 автомобил олди. Шартнома нархи 19500 АҚШ доллари. Етказиб келтириш харажатлари 78000 сўм, жумладан 13000 сўм ҚҚС. Божхона расмийлаштириш сарфлари учун тўлов:
Тўлов олдиндан 100% ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган. Тўлов пайтидаги валюта курси 1 доллар учун 1145 сўм, расмийлаштириш пайтидаги валюта курси 1 доллар учун 1150 сўм. Активни сотиб олиш бўйича муомалаларни акс эттиринг. Download 225.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling