Ўқув дастурининг номи
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
7
|
Дастурнинг мақсади
|
Давлат корхоналари, ўқув юртлари юридик шахслар томонидан бошқарилаётган қўшма корхоналар ёки фирмаларда ҳавфсизлик жараёнларини ташкил қилиш. Меҳнат муҳофазаси қоидалари, ёнғинни олдини олиш тадбирлари. Шикастланиш сабаблари ва ундан ўзини сақлаш чора-тадбирлари. Шикастланишда ёки электр токидан кўйганда биринчи ёрдам кўрсатиш масалалари ҳамда нохуш ҳолатлар олдини олиш чора тадбирларини тузиш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Инсонпарварлик, қадр-қиммат, виждон, оқибат, меҳр-шавқат, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат, ўз касбига садоқат каби етук қоидалар ходимларнинг асосий касбий бурчи эканлигини шак.
2.Таълим жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлаш.
3.Муаммоларни ҳал этиш.
4.Ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ва интернет маълумотларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш лозим.
|
Билимлар
|
меҳнат хавфсизлиги қоидаларини;
меҳнат қонунчилигини;
меҳнат гигиенаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини;
касбий фаолиятда шикастланишга сабаб бўладиган ҳолатлар тўғрисида маълумотларни;
электр хавфсизлиги ва электр токидан шикастлашдан ҳимоя қилиш қоидаларини;
ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари;
тикувчиликда меҳнат муҳофазаси талабларини.
|
Кўникмалар
|
касбий фаолиятда меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишни ташкил этиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
техник тизимлар ва технологик жараёнларда содир бўладиган хавфлардан сақланиш
шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
электр токидан ёки бошқа сабабдан шикастланганда биринчи ёрдам кўрсатиш;
ёнғинни ўчириш фойдаланиладиган жиҳозларни ишлатиш.
|
|