ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БОШЛАНҒИЧ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМНИНГ
3.52.01.02 - Аппарат ва дастурий таъминот созловчиси касби бўйича
ШАХСИЙ КОМПЮТЕРЛАР, СЕРВЕРЛАР, ПЕРИФЕРИЯ УСКУНАЛАРИНИНГ АППАРАТ ТАЪМИНОТИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ фанидан
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент – 2020
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ___________Ўқув-услубий бирлашмасининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда институтининг методик кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___-сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил ____даги _____-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
|
Тузувчилар:
|
Д.Н.Жумаева
|
Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби махсус фан ўқитувчиси
|
|
|
|
|
Тақризчилар:
|
У.Ф.Сатторов
|
Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби директори, филология фанлари номзоди.
|
|
|
Ғ.Р.Ёдгоров
|
Навоий Давлат Педагогика Институти Информатика ўқитиш методикаси кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1.Ўқув дастурига қуйиладиган талаблар
Ўқув дастурининг номи
|
Шахсий компютерлар, серверлар, периферия ускуналарининг аппарат таъминотига хизмат кўрсатиш
|
Ажратилган соат
|
140
|
Мавзулар сони
|
19
|
Дастурнинг мақсади
|
Шахсий компютерлар, серверлар, периферия ускуналарининг аппарат таъминотига хизмат кўрсатиш кўникмаларини эгаллаш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
фойдаланувчи иш жойида компьютер техникаси ва компьютер офис жиҳозларини ишга тушириш;
компьютер техникаси ва компьютер офис ускуналари ишидаги энг оддий муаммолар ва носозликларни бартараф этиш ва иш қобилиятини диагностика қилиш;
носоз аппарат қисмларини алмаштириш
|
Билимлар
|
шахсий компьютер ва серверлар турлари, архитектурасининг таснифи;
шахсий компьютер ва серверлар қурилмаси, уларнинг асосий блоклари, вазифалари ва техник хусусиятлари;
шахсий компьютер ва серверлар учун BIOS бўлимлари ва BIOSнинг асосий параметрлари;
периферия турлари ва мақсади, ишлаш принциплари, уланиш интерфейслари ва ишлаш қоидалари;
шахсий компьютер, серверлар, периферия қурилмалари ускуналар ва компьютер офис ускуналарини ўрнатиш, уларни ишлатиш бўйича меъёрий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш;
аппарат таъминотининг таркибий қисмлари носозликларини ташхислаш усуллари ва муаммоларни бартараф этиш;
аппарат таъминотининг талабга жавоб бермайдиган қисмларини алмаштириш усуллари;
ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш марказларида аппаратураларни кафолатли таъмирлаш тартиби;
бухгалтерия ва техник ҳужжатлар.
|
Кўникмалар
|
фойдаланувчи вазифаларини оптимал даражада ҳал қилиш учун шахсий компьютер, сервер ва периферик ускуналар аппарат таркибий қисмларини танлаш;
шахсий компьютерлар, серверлар, периферик қурилмалар ва офис жиҳозларини асосий таркибий қисмларга (блокларга) ажратиш ва йиғиш;
шахсий компьютерлар, серверлар, периферик қурилмалар ва офис жиҳозлари ускуналари кабел тизимини улаш;
аппарат таъминотининг параметрларини созлаш;
аппарат таъминотининг ишлаш самарадорлигини ташхислаш, носозлик ва муаммоларини бартараф этиш;
аппарат таъминотининг функционал бўлмаган таркибий қисмларини ўхшаш ёки мос келувчилари билан алмаштириш;
аппарат таъминотини ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш марказларига таъмирлаш учун бориш;
бухгалтерия ва техник ҳужжатларни сақлаш;
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |