Она тили фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
Нутқий компетенсия (тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш): А1 Берилган топшириқ, содда матнларни тинглаб тушуна олади; матнни тушуниб ўқий олади; оғзаки нутқда сўз ва гаплар талаффузига риоя қила олади; 65 — 70 сўздан иборат диктантни ёза олади; хабар, тасвир асосида 5-6 гапдан иборат матн ярата олади, хатбоши ва ҳуснихатга амал қилади; имло ва тиниш белгиларини ишлатиш қоидаларига амал қила олади; дўсти, ота-онаси, устозига табрикнома ёки хат ёза олади.
Лингвистик компетенсия (фонетика, графика, орфоепия, орфография, лексика, грамматика ва услубиятга оид): А1 она тилидаги нутқ товушларини фарқлай олади, бўғин кўчириш қоидаларига амал қила олади; мавзуга оид янги сўзларни оғзаки ва ёзма нутқда қўллай олади; ёзма нутқда тиниш белгиларини тўғри қўллай олади.
Ўқиш фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
1. Адабий-нутқий компетенсиялар (тинглаб тушуниш, фикрни оғзаки баён қилиш, ўқиш, фикрни ёзма баён қилиш). А1 ихчам матн асосида яратилган аудиоматн, видеотасвирларни тинглаб тушуна олади; эртак, топишмоқ, мақол, тез айтиш, ривоят, ҳикоят, масал, халқ қўшиқлари, ҳикоя, шеърларни ўқиб тушунади ва мазмунини қайта сўзлаб бера олади; ёзма ва босма ҳарфларни, улар ифодалайдиган товушларни тўғри талаффуз эта олади; матнни гап оҳангига риоя қилган ҳолда аниқ, равон ўқий олади; бир дақиқада 50 — 55 сўзни ўқий олади; монологик ва диалогик нутқда ўз фикрини аниқ ифодалай олади; ўрганилган мавзулар доирасида 5-6 гапдан иборат кичик ижодий матн ёза олади; мактаб кутубхонасидан фойдалана олади; кичик ҳажмдаги 8 — 10 та шеърни ёддан айтиб бера олади.
2. Бадиий асарни таҳлил қилиш компетенсияси А1 матндаги сўз ва гапларнинг маъноларини тушуна олади; асар мазмунидан таъсирлана олади; халқ оғзаки ижоди намуналарини (эртак, топишмоқ, мақол, масал, тез айтишни) фарқлай олади; ўрганилган асарларнинг номи, муаллифи, мазмуни ва қаҳрамонларини ажрата олади; асар қаҳрамонларига муносабат билдира олади; ўқилган асар мазмунига доир савол ва топшириқларга жавоб бера олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |