Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика ва коррекция қилиш технологияси


Айтингчи, Педагогик диагностиканинг функциялари (вазифалари) деб нимага айтилади, қанақа Педагогик диагностиканинг функциялари биласиз?


Download 28.51 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2023
Hajmi28.51 Kb.
#1217964
1   2   3   4
Bog'liq
savol-javob

Айтингчи, Педагогик диагностиканинг функциялари (вазифалари) деб нимага айтилади, қанақа Педагогик диагностиканинг функциялари биласиз?

Педагогик диагностика натижалари талим сифатини ошириш, тахсил олувчиларнинг таълимий ва тарбиявий эҳтиёжини қондиришдан иборат шу сабабли қуйидаги педагогик диагностиканинг функцияларини амалга оширилади
- тескари алоқа функцияси-кўзланган ўқув-тарбиявий мақсадларга эришиш шакллари ва йўлларини таҳлил қилиш;
- мақсад ва вазифаларни белгилаш функцияси- жамоанинг тараққий қилиш истиқболларини, истиқболий режаларини аниқлаш;
- тақсимот функцияси-жамоа аъзолари ўртасида бурч ва вазифаларни тақсимлаш;
- яратиш функцияси- катталарнинг ёшлар билан мулоқот қилишининг соғлом муҳитини таркиб топтириш;
- педагогик тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш функцияси;
- педагогик коррекциялаш функцияси- ёшлар хулқидаги, таълимий фаолияти, тарбиявий жараёндаги нуқсонларни бартараф этиш вазифасини ўтайди, таълим берувчи ва таълим олувчиларни аттестациялашда қўл келади;
- мотивация ва рағбатлантириш функцияси-ўқувчи-ёшларнинг ҳамда мураббий-ўқитувчиларнинг таълим олиш ва таълим бериш фаолиятини рағбатлантиришни, ташқи стимулларни адекват қабул қилишни назарда тутади. Тарбиявий жараёнда комилликка интилишни кучайтиради;
- назорат функцияси-таълимий-тарбиявий жараёнда турли хил назорат турларини ўтказишни назарда тутади, чунки диагностика маънавий-маърифий жараён ҳолати тўғрисидаги ахборотга эга бўлишни билдиради.



  1. Авторефератингизнинг 11-бетида педагогик диагностикани ўтказиш йўналишлари дегансиз. Айтингчи педагогик диагностикани ўтказиш қандай йўналишлари мавжуд?

Педагогик диагностикани ўтказиш йўналишлари ва тартиби қуйидагича амалга оширилади:

  • тайёрлов йўналиши: анкета-сўровномаларни, схема-чизмаларни, ташхислаш мезонларини, кўрсаткичлар жадвалларини тайёрлаш;

  • ташкилий йўналиш: диагностика ўтказиш ва уни муҳокама қилиш механизмларини ташкиллаштириш;

  • педагогларни ва таҳсил олаётган ёшларнинг ўзини-ўзи баҳолаш йўналиши: ҳар бир шахс билан алоҳида, индивидуал тарзда ишлаш;

  • маъмурият, ҳамкасабалар, тенгдошлар, синфдошлар, ота-оналар ва ёшлар томонидан баҳо бериш йўналиши;

  • қўлга киритилган ахборотлар ишлови ва таҳлили;

  • тавсиялар ва таклифларни ишлаб чиқиш;



  1. Авторефератингизнинг кириш қисмида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарори асосида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг 16 та умумтаълим фанлари бўйича компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган ДТС ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди”- дегансиз. Айтингчи 4-синф ўқувчиларига ўзи ДТС да қандай талаблар қўйилган ва қайси компетенсийлар асосида?



Download 28.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling