“бошланғич синфларда амалий гимнастикани жисмоний сифатларини


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/21
Sana05.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1168017
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
boshlangich sinflarda amaliy gimnastikani jismoniy sifatlarini rivojlantirish samaradorligi

Боб бўйича хулосалар 
Махсус адабиѐтларнинг таҳлилий шарҳи шуни кўрсатдики, ўрта 
таълим тьизимида асосий гимнастика турларини назарияси ва усулиятини
босқичма-босқич тайѐрлашнинг педагогик тизими яхлит жараѐн бўлиб, 
унинг мақсад ва вазифалари - кенг доирадаги гимнастика воситалари 
ѐрдамида бўлажак ѐш ўкувчиларни гимнастика машқлари: сафланиш, 
умумий ривожлантирувчи, амалий машқлар ва гимнастика снарядларида 
бажариладиган машқлар элементларининг асосларига узлуксиз комплекс 
ҳолда ҳамда босқичма-босқич ўргатишни таъминлашдан иборат. Бунда 
гимнастика дарснинг алоҳида қисмларини ва умуман, гимнастика дарсини 
ўтказиш ҳамда ўргатиш усулиятини такомилаштириш назарда тутилади. 
Бироқ, назаримизда, ўрта мактаб дастурининг жисмоний тарбия дарси 


47 
фанини ўқитиш масалаларига ҳозиргача етарлича эътибор қаратилмаяпти. 
Мавжуд илмий тадқиқотларда мазкур муаммо бошланғич синф болаларни 
мактабидаги ўқитиш технологиясидан кам фарқ қилувчи нуқтаи назардан 
кўриб чиқилган. Ўқувчиларни таҳсил олиш даврида нафақат дастурдаги 
машқларнинг бажарилиш техникасини эгаллашлари, умумий ва махсус-
ҳаракат тайѐргарлиги даражасини оширишлари, балки мамлакатимизнинг
умумтаълим муассасаларида ўргатиш технологияси бўйича етарлича 
юқори даражада дарсни ўтиш ва амалий гимнастика воситаларни 
ўқитувчилар кенг куллашга эга бўлишлари шарт.
Тадқиқотларда аниқланишича, гимнастика воситалари ўқувчилар 
жисмоний тарбиясида, шубҳасиз, энг самарали ҳисобланади, уларнинг 
саломатлигига, жисмоний сифатларининг ривожланишига катта таъсир 
кўрсатади. Кейинги ўн йилликларда гимнастика янги ноанъанавий турлар, 
хусусан ритмик гимнастика, атлетик гимнастика, аэробика, стретчинг, 
шейпинг, ушу, хатха-йога ва ҳ.к. билан бойиди. Ўқувчиларнинг билимлари 
асосларига, дарсларда замонавий таълим воситалари ва услубларидан 
фойдаланишга талаблар ошди. Айни пайтда, илмий-услубий адабиѐтлар 
таҳлилининг кўрсатишича, гимнастикага учун ўқув материалини 
режалаштириш технологияси батафсил ва тизимли очиб берилмаган, 
ўқувчиларни гимнастика машқларига ўргатишнинг замонавий анъанавий 
ҳамда ноанъанавий воситалари ҳамда услублари кўриб чиқилмаган, 
дарсликлар жуда чекланган, илмий нуқтаи назардан эскирган ва шу боис 
кам ахборотлидир. Аниқланган муаммо дарснинг ўтказиш сифатига 
жиддий таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан таълимнинг замонавий 
талабларини ҳисобга олган ҳолда оммавий машқларига, ўргатишда 
янгича услубий ѐндашувларни излаш ва ишлаб чиқиш, шубҳасиз, долзарб 
масаладир. 
Ўрта 
таълим 
ўқитувчилари, 
малака 
ошириш 
факультети 
тингловчиларининг касбий тайѐргарлик даражаси таҳлили материаллари 
юқорида 
баѐн 
қилинган 
фикрларимизни тасдиқлайди. Таҳлил, 


48 
назаримизда, энг аҳамиятли муаммоларни аниқлаш имконини берди. Улар 
қуйидагиларни кўрсатди:
- гимнастика назарияси ва услубияти асосларига оид билимлар 
даражаси паст;
- дарс машғулотлар жараѐнида фойдаланиладиган гимнастикаси 
турлари воситалари чекланган; 
-махсус билимлар ва кўникмалар етарли даражада эмас. 
У ўқувчига гимнастика машқлари ва харакат тайѐргарлигини 
оширишга ташкил қилиш, машқларни техник жиҳатдан тўғри намойиш 
қилиш, услубий жиҳатдан тўғри режалаштириш ва изчил ўқитишга имкон 
бермайди. 
Назариѐтчиларнинг фикрига кўра, ҳаракат тайѐргарлиги даражасини 
кутаришда анъанавий машқлар дарснинг қизиқарли ўтқазишга имконият 
яратмайди.Бироқ ушбу вазифанинг ҳал этилиши бир қатор қийинчиликлар 
билан боғлиқ бўлиб, уларнинг энг асосийси - гимнастика бўйича 
материалнинг қиска берилгани ва дастурни ўтиш учун ажратилган ўқув 
соатлари 
ҳажмининг 
чекланганлиги 
ўртасидаги 
номувофиқлик, 
шунингдек, сўнгги йилликларда юзага келган академик машғулотлар
жараѐнида ҳал қилинадиган мақсад ва вазифаларнинг номувофиқлигидир.
Жисмоний тайѐргарлик ўзининг махсус хусусиятларига эга бўлиб, 
улар 
дастурдаги 
машқларнинг 
жисмоний 
меҳнатталаблиги 
ва 
координацион мураккаблигини эътиборга олиш зарурати, ўқув-машқ 
машғулотлари 
шароитида 
академик 
машғулотлар 
дастурдаги 
материалининг амалда рўѐбга оширилиши билан белгиланади. Бу 
жисмоний тайѐргарлик талабларининг мураккаблаштирилишида акс 
этади ва қуйидагиларни белгилаб беради: 
- педагог-ўқитувчига мазкур аниқ вазиятда имкониятлар даражасига 
кўра керак бўлмаган ҳаракат таркибларини ва мумкин қадар айрим 
машқларни ажратиб олиш;
- ягона уринишда бажариш учун мўлжалланган ҳаракатлар 


49 
гуруҳларини боғламда, бирикмалар ѐки комбинацияда оқилона тарзда 
жамлаш; 
- айни бир хил ва тез такрорланадиган, бироқ ҳеч бир бошқа ҳаракат 
билан «аралаштирилмаган» ҳаракатлар билан кечадиган ҳиссиѐтларга 
диққатни максимал жамлаш имкониятини қидириб топиш; 
- қуйидаги холларда, қачонки иш бажариш педагогга бевосита ѐки, 
энг муҳими, ѐрдамчи снарядлардаги, ўқитиш воситаларидан фойдаланган 
ҳолда машқлардан оптимал ѐрдам кўрсатиш замирида амалга оширилиши 
мумкин бўлган пайтда ўқувчини ишини жиддий енгиллаштириш;
- дастур талабларини ўтиш пайтида ўқитишнинг ялпи-гуруҳли 
услубини кенг қўллаш, бунда ўқувчиларга, айниқса бошланғич синфда, 
кўп такрорлашларни талаб қиладиган, бироқ алоҳида назорат қилишни, 
эҳтиѐтлашни тақозо этмайдиган осон, аммо муҳим вазифалар берилади.
Бундай шароитларда асосий гимнастикасини ўқитишнинг илмий 
асосланган технологияси алоҳида аҳамият касб этади, унинг 
самарадорлиги бир қанча жиҳатлар бўйича камчиликларга эга.
Юқорида 
кўриб 
чиқилган 
масалалар 
диссертация 
иши 
тадқиқотларининг танланган йўналиши мақсади ва вазифаларини белгилаб 
олиш имконини берди. 


50 

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling