Бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси


Бошланғич таълим ўқитиш самарадорлигини диагностика қилиш


Download 46.86 Kb.
bet2/3
Sana09.06.2023
Hajmi46.86 Kb.
#1467033
1   2   3
Bog'liq
Жабборова О., Сапарбаева Д.

Бошланғич таълим ўқитиш самарадорлигини диагностика қилиш. Бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлиги кейинги пайтларда таълим тизимининг асосий муаммоси ҳисобланади. Чунки бошланғич таълимнинг сифат самарадорлиги бутун таълим тизимига баҳо беришда асос ҳисобланади. Шу жиҳатдан бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлигини диагностика қилишда ўқув фанларининг ўқувчилар томонидан ўзлаштиришига асосий эътибор қаратилади. Мамлакатимиз тажрибаси шуни кўрсатадики, бошланғич таълимда ўқувчилар кўп ҳолларда аниқ ва табиий фанларни ўзлаштириш бўйича юқори кўрсаткичга эга. Бу ҳолни фан олимпиадалари мисолида ҳам кўриш мумкин. Шу жиҳатдан гуманитар фанларни ўқитиш сифати диагностика қилиниши ва мунтазам равишда унинг натижалари асосида ривожлантириш йўналишлари белгилаб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун, бу борада АРТ технологиясидан фойдаланиш кутилган самарани беради. Ўзбекистон Рсепубликаси “Инсонга эътибор ва таълим сифати йили” Давлат дастурида Она тили, Адабиёт, Тасвирий санъат, Мусиқа маданияти каби гуманитар фанларнинг ўқитилиш сифатини такомиллаштириш вазифалари белгиланган. Шу жиҳатдан бу борадаги диагностика тадбирида қуйидагиларга эътибор қаратилади:

  1. ўқув фанларининг ўқувчилар томонидан танланиши;

  2. ўқув фанлари бўйича бир неча ўқитувчиларнинг сабоқ бериши;

  3. ўқув фанлари бўйича минтақавий мониторингнинг амалга оширилиши.

Ўқув фанларининг ўқувчилар томонидан танланиши деганда қўшимча машғулотларнинг ташкил этилиши ва уларнинг сифат даражасини баҳолаб бориш назарда тутилади. Ўқув фанлари бўйича бир нечта ўқитувчиларнинг сабоқ бериши тажрибали ўқитувчилар имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида йўлга қўйилмоқда. Ўқув фанлари бўйича минтақавий мониторинг туманлар ва вилоятлар кесимида амалга оширилади ҳамда уларнинг натижадорлиги баҳоланади. Буларнинг барчаси диагностика қилишда ўқув фани+ўқувчи+ўқитувчи=ўзлаштириш тизимига амал қилишни тақозо этади.
Бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлигини диагностика қилиш даврий амалга оширилади. Бунда чораклик ва бир ўқув йили давомида амалга оширилган диагностика натижаларига ўқув фанлари бўйича қўшимча машғулотлар, амалий тўгараклар ва ўқитувчиларнинг индивидуал махсус курсларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим сифати депортаменти ҳар беш йилда ўқув фанларини танлаш, ўқитиш, ўқув адабиётларини янгилаш ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш жараёнини баҳолайди ҳамда махсус диагностика асосида уларни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади. Бунда таълим тизимининг тажрибали ўқитувчилари иштирок этади. Шу сабабли бошланғич таълимда ўқитиш самарадорлигини диагностика қилиш амалий характерга эга бўлади. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ҳафталик амалиёт даврида ана шундай диагностика тадбирлари билан танишиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Бошланғич таълим ўқитиш самарадорлигини диагностика қилишда қуйидагиларга эътибор бериш кутилган самарани беради:

  • бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик даражаси;

  • бошланғич синф ўқитувчиларининг маҳорат даражаси;

  • бошланғич синф ўқитувчиларининг фаолият самарадорлик даражаси.

Бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик даражасини диагностика қилишда уларнинг билими, кўникмаси ва малакаси ўрганилади. Чунки бошланғич синф ўқитувчиси мунтазам равишда ўзи устида ишлаши, ўқитишнинг турли шакллари ва воситаларини билиши керак. Энг мураккаб шароитларда бошланғич синф ўқитувчиси холис ечим топа олиши зарурият ҳисобланади. Буларнинг барчаси бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик таркибини ташкил қилади ва уни диагностика қилишда ана шу асосларга таянилади.
Бугунги кунда бошланғич синф ўқитувчиларига нисбатан жуда кўп талаблар қўйилган. Шу жиҳатдан уларни маҳорат даражасини диагностика қилиш ҳам муҳим вазифалардлан бири ҳисобланади. Бунда ўқитувчиларнинг дарсликлар, маълумотлар ҳамда ахборотлар билан ишлаш кўникмаси ўрганилади ҳамда баҳоланади. Чунки ҳозирги жамиятимизнинг ривожланиш шароитида бошланғич синф ўқувчиларига нисбатан кенг маълумотлар бериш тақозо этилмоқда, бу ҳол бошланғич синф ўқитувчиларининг мунтазам равишда маҳорат даражасини ўрганиб боришни тақозо этади.
Бошланғич синф ўқитувчиларининг фаолият самарадорлик даражаси ҳар бир ўқув йилининг якунида ўрганилади ва баҳоланади. Айнан мана шу диагностика тавсияларига биноан бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш ёки уларни қайта тайёрлаш тадбирлари белгиланади. Шу жиҳатдан ўқитувчиларнинг таътил жараёни имкониятларидан оқилона фойдаланган ҳолда, улар билан масофавий таълим воситасида мунтазам ишлаш кутилган самарани беради.


  1. Download 46.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling