Бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси


Download 46.86 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi46.86 Kb.
#1467033
  1   2   3
Bog'liq
Жабборова О., Сапарбаева Д.


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ДИДАКТИКАСИ ДИАГНОСТИКАСИ

Жабборова Онахон Маннаповна,


педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD),
ЧДПУ кафедра мудири,
Сапарбаева Динорахон Турғунбой қизи, ЧДПУ талабаси

Аннотация: мақолада бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси хусусиятлари тўғрисида фикр юритилган.
Калит сўзлар: таълим, бошланғич, дидактика, диагностика, хусусият, ёндашув, метод.

Ўзбекистонда бошланғич таълим жараёнини замонавий асосларда ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини юксалтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади[1]. Бу масала бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси асосларини ишлаб чиқишни тақозо этади.


“Дидактика” – лотинча сўз бўлиб, ўқитиш, таълим бериш ва тушунтириш маъноларини англатади[2]. Кўп ҳолларда дидактика атамаси таълим назарияси сифатида қабул қилинади. Шу жиҳатдан бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси деганда мазкур таълим босқичида ўқитишнинг асослари ва унинг самарадорлигини ўрганиш ҳамда баҳолаш тушунилади. Бундай ёндашув бошланғич таълим дидактикасида мақсадли диагностикани амалга ошириш имконини беради. Бошланғич таълим дидактикаси диагностикасида қуйидагиларни ўрганиш ва баҳолаш муҳим аҳамиятга эга:

  1. Бошланғич таълим диагностикасининг ўқитиш моҳияти. Бошланғич таълим жараёнида диагностик ёндашув асосан ўқитишга таянади. Кейинги пайтларда миллий ва жаҳон педагогикасида ўқитишнинг маъно ва мазмуни ўзгараётганлигини эслатиб ўтиш жоиз[3]. Унга кўра, ўқув материалларини ихчамлаштириш ва имконқадар янги маълумотларни тақдим этиш жараёни кечмоқда.

Бошланғич таълим диагностикасида ўқитишнинг қуйидаги хусусиятларига эътибор қаратилади:

  1. ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини тезкор равишда шакллантириш;

  2. мактабгача ва умумий ўрта таълим бўғинини ўзаро алоқадорликда боғлаш;

  3. бошланғич таълим ўқитувчиларининг профессионал тайёргарлигини мунтазам кенгайтириб бориш.

Айнан мана шундай мезонларга асосан бошланғич таълимда ўқитиш амалга оширилади. Жумладан, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини тезкор равишда шакллантириш ўқув фанларининг ҳамда тўгаракларнинг сифати билан белгиланади. Шу сабабли бу борада диагностика айнан ўқитиш сифатига баҳо беришидан амалга оширилади. Шунингдек, бошланғич таълим мактабгача таълимни давом эттириши ва кецйинги таълим босқичига ўқувчиларни тайёрлаши керак. Мазкур вазифа жуда мураккаб бўлиб, у психологик, педагогик ва физиологик жиҳатдан чуқурлаштирилган тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Бунда диагностика қилишда ўқувчиларнинг жисмоний, ақлий ва руғий ривожланганлик даражасига аҳамият берилади. Айни пайтда, бошланғич таълимнинг моҳияти ўқитувчиларнинг профессионаллик даражаси билан белгиланади. Бунда асосий эътибор ҳар бир ўқитувчининг индивидуал методга эга бўлишига қаратилади. Шу сабабли диагностика жараёнида ўқитувчиларнинг малака даражаси алоҳида баҳоланади. Кези келганда таъкидлаш лозимки, ўқитувчиларнинг малака даражаси ҳар беш йилда диагностика қилинади, баҳоланади ва уларнинг тоифа даражаси ўзгартирилади. Бу мактаб таълимига тегишли. Ўрта махсус ва олий таълимда ўқитувчилар фаолияти уларнинг илмий ва ўқув самарадорлигига биноан диагностика қилинади. Лекин ҳозирги тажрибага кўра мазкур тоифа ўқитувчиларнинг фаолияти баҳоланмайди. Чунки диагностиканинг ўзи ушбу тоифа ўқитувчиларнинг билим, малака ва касбий даражалари тўғрисида тўлиқ маълумот беради. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчилар ўз фаолияти бўйича диагностика ва баҳолаш жараёни тўғрисида кўникмани эгаллашлари тақозо этилади.
Педагогик адабиётларда бошланғич таълим диагностикасининг ўқитиш моҳияти қуйидагича белгиланган:

  • ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириши ва уларнинг тарбияланганлик даражасини ҳар томонлама ўрганиш;

  • мазкур жараённи таҳлил қилиш асосида ҳулосалар чиқариш ва баҳолаш;

  • бу жараённи янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар бериш.

Бошланғич синф ўқувчиларининг билимларини ўзлаштириш ва уларнинг тарбияланганлик даражасини ҳар томонлама ўрганишда имкон қадар ҳар бир ўқувчи индивидуал боғланишга асосланилади. Бунда ҳар томонлама ўрганиш деганда ўқувчиларнинг билим, аҳлоқ ва амалий кўникма даражаларини ўрганиш назарда тутилади. Кейинги пайтларда бошланғич таълим ўқув фанларининг янгиланиб бораётганлиги ўқувчиларнинг билим даражасини диагностика қилишда бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан ёндашиш тақозо этилади. Уларнинг тарбияланганлик даражасини ўрганишда эса ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида таркиб топганлигига эътибор қаратилади. Чунки жамиятимизда аҳлоқий муносабатлар ҳам инновацион талаблар асосида янгиланиб бормоқда. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларининг амалий кўникма даражаларини аниқлашда уларнинг таълимнинг кецйинги босқичларига тайёргарлик даражаси ўрганилади. Бунда умумий ўрта таълим, ихтисослаштирилган таълим ва Президент макктаблари таълим ҳужжатларига асосланиш тақозо этилади. Кейинги пайтларда ўқувчиларнинг билим, аҳлоқ ва амалий кўникма даражаларини диагностика қилишда инклюзив таълим олувчиларни ҳам ўрганиш тақозо этилмоқда. Шу жиҳатдан инклюзив таълим олувчиларнинг билим ва амалий кўникма даражалари баҳоланади, уларнинг аҳлоқий фазилатлари ўрганилиш билан чекланилади. Чунки инклюзив таълим олувчилар ақлий, жисмоний ва руҳий нуқсанларга эга бўлади. Бу ҳол уларнинг руҳиятига муайян даражада ўзгариш сабаб бўлади. Шу сабабли бундай таълим олувчилар махсус мутахассислар томонидан диагностика қилинади. Демак, педагоги олий таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига “Махсус педагогика” ўқув фанини кенгроқ ўқитиш долзарб бўлиб турибди.
Бошланғич таълим диагностикасининг ўқитиш моҳиятида ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини таҳлил қилиш асосида ҳулоса чиқариш ва баҳолаш муҳим ўрин тутади. Ҳулоса чиқариш ва баҳолашда фақат аниқланган маълумотларга таяниш методик жиҳатдан тўғри ҳисобланади. Бунда таълим муассасасининг муҳитига эътибор бериш бирламчи ҳисобланади. Чунки айнан таълим муҳити ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини баҳоловчи мезонлардан бири ҳисобланади.
Бошланғич таълим диагностикасида ўқитиш моҳиятини баҳолаш нисбатан мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки олинган ва таҳлил қилинган маълумотлар асосида таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши керак. Бу борада бизнинг ёндашувимизга кўра, тавсияларни шакллантиришда таълим муассасаси муҳити ва ўқитувчиларнинг малака даражасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ишлаб чиқилган тавсиялар асосли ва амалий ҳусусият касб этади.


  1. Download 46.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling