Бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси


Бошланғич таълимда ўқитиш жараёни диагностикасини ривожлантириш


Download 46.86 Kb.
bet3/3
Sana09.06.2023
Hajmi46.86 Kb.
#1467033
1   2   3
Bog'liq
Жабборова О., Сапарбаева Д.

Бошланғич таълимда ўқитиш жараёни диагностикасини ривожлантириш. Диагностика – бу текшириш эмас, аксинча ўрганиш ва баҳолашдир. Шу сабабли бошланғич таълим ўқитиш жараёнини диагностика қилиш ишларини ривожлантириб бориш бошланғич таълимнинг сифат самарадорлигига эришиш билан боғлиқ масаладир. Бунинг учун қуйидигиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади:

  1. бошланғич синф ўқитувчилари билан ишлаш;

  2. бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини диагностик фаолиятга тайёрлаш;

  3. бошланғич таълимнинг ўқитиш жараёнини диагностика қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш.

Бошланғич синф ўқитувчилари билан ишлаш деганда уларни диагностика асослари билан таништириш назарда тутилади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, мактабга ташриф буюрган ҳар бир мутахассисни ўқитувчилар текширувчи сифатида қабул қилишади. Шу жиҳатдан диагностика иши билан шуғулланувчи мутахассис ўқитувчи билан ҳамкор равишда фаолият юритиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда бошланғич таълимда ўқитиш жараёнини диагностика қилиш амалий натижаларни беради. Чунки диагностика асосларидан хабардор ўқитувчи мазкур ишда фаол иштирок этади. Шунингдек, олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари диагностик фаолиятга тайёрланиши керак. Бунда улар диагностика жараёнида амалга ошириладиган ишлар, турли саволномалар, тестлар, хужжатлар билан ишлаш ва адабиётлардан фойдаланиш кўникмасини эгаллаши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки таъкидлаш лозимки, диагностика ва баҳолаш ўқитиш сифатининг энг муҳим асосидир. Бундан ташқари бошланғич таълимда ўқитиш жараёнини диагностика қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш ҳам долзарб бўлиб турибди. Бу борада бизнингча, хорижий мамлакатларнинг тажрибаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Мисол учун, Россия Федерациясида бошланғич таълимнинг ўқитиш жараёнини диагностика қилиш махсус мутахассислар томонидан бир ўқув йили давомида амлага оширилади ва унда мактаб жамоаси фаол иштирок этади. Бу технологияда асосий эътибор бошланғич таълим муаммоларини аниқлашга қаратилади. Бунинг натижасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги ҳамда ўқитишнинг самарадорлигига эришиш мумкин бўлади. Шу маънода замонавий техник ускуналар ва технология лойиҳалардан фойдаланган ҳолда қулай, осон ва тез самара берадиган диагностика технологияларини ишлаб чиқиш муҳим ечимлардан биридир.
Бошланғич таълимда ўқитиш жараёни диагностикасини ривожлантириш муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

  • олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини диагностика асослари билан қуроллантириш;

  • ўқитувчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида диагностика асослари бўйича маҳорат сабоқларини ўтказиш;

  • тажрибали бошланғич синф ўқитувчиларининг диагностика бўйича индивидуал кўникмаларини оммалаштириб бориш.

Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини диагностика асослари билан қуроллантиришда педагогик туркумдаги фанларнинг аҳамияти катта . Бунинг учун педагогик туркумдаги ўқув фанлари диагностика асослари мавзулари ва ўқув материаллари билан бойитилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Мазкур иш диагностика бўйича мутахассисликка эга ўқитувчилар билан ҳамкорликда амалга оширилиши кутилган самарани беради.
Ўрганишлар жараёни шуни кўрсатдики, кейинги пайтларда ўқитувчиларнинг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида фанлар кўламининг кенгайганлиги кўзга ташланади. Бироқ бундай кенгайиш ижтимоий фанлар ҳисобига амалга оширилмоқда. Шу маънода мазкур курслар машғулотларида педагогик маҳорат бўйича энг муҳим асослардан бири бўлган диагностика методикаси ва назарияси бўйича сабоқ бериш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки амалий фаолиятдаги бошланғич синф ўқитувчилари диагностика жараёнига тайёр бўлишлари керак.
Мамлакатимизда диагностика асослари бўйича тажрибали ўқитувчилар мавжуд. Бундай ўқитувчилар айниқса, таълтим тизимида йиллар давосмида фаолият кўрсатиб келаётган ўқитувчилар гуруҳига киради. Шу сабабли туманлар ва вилоятлар кесимида диагностика асослари бўйича тажриба ва малакага эга ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бундай ўқитувчилар диагностиканинг мақсакд ва муддаоларини жуда яхши билишади.
Эътибор берилса, бошланғич таълим дидактикаси диагностикаси бир қатор муҳим асосларга таянади. Шу сабабли мазкур асослар олий педагогик таълим жараёнида бўлажаку бошланғич синф ўқитувчилари томонидан чуқур ўзлоаштирилиши тавсия этилади[4].
Шундай қилиб бошланғич таълим дидактикасининг диагностикаси мазкур таълим босқичининг сифат самарадорлигини таъминловчи омиллардан ҳисобланади. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари олий педагогик таълим жараёнида мазкур масалалар бўйича аниқ кўникмаларга эга бўлиши тақозо этилади. Бунинг учун ҳафталик амалиёт даврида фаол бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади. Эътибор беринг:

Бошланғич таълим дидактикасининг диагностик асослари


Бошланғич таълим диагностикасининг ўқитиш моҳияти


Бошланғич таълимда ўқитиш жараёни диагностикасини ривожлантириш

Бошланғич таълим ўқитиш самарадорлигини диагностика қилиш






Бошланғич таълим дидактикасининг диагностикаси самарадорлиги

1-расм. Бошланғич таълим дидактикаси диагностикасининг асослари
АДАБИЁТЛАР:
1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. – Т.: “Ўзбекистон”. 2022
2. Джураев Р. ва бошқ. Педагогик атамалар луғати. – Т.: “Фан”. 2008.
3. Жабборова О.М. Бошланғич таълим методикасининг янги назарий масалалари. – Т.: “Zebo print”, 2022
4. Химматалиев Д. Касбий фаолиятга тайёргарликни диагностика қилишда педагогик ва техник билимлар интеграцияси. – Т.: “Ўзбекистон”. 2018. 117-бет.
Download 46.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling