Францияда асосий эътибор ўрта таълимга (коллеж, лицей) қаратилади. - Францияда асосий эътибор ўрта таълимга (коллеж, лицей) қаратилади.
- Франциянинг барча олий таълим муассасалари 2013 йил 1 январдан молиявий жиҳатдан мустақил фаолият юритадилар.
- Францияда университетлар университет кенгашлари томонидан сайланадиган президент томонидан бошқарилади.
- Франция таълим тизими қонунчилиги бир неча асрлардан бери такомиллашиб келмоқда.
- Францияда таълим муассаларининг фаолияти ва бошқаруви таълимни марказлашган ҳолда бошқаришга асосланган бўлиб, Таълим вазирлиги томонидан бошқарилади. 90-йиллардан кейин таълимни марказлашган ҳолда бошқаришдан четлашиш жараёни кетмоқда.
- Францияда олий таълимни ислоҳ қилиш борасида таълим ва илмий-тадқиқот интеграциясига риоя қилинаётганлиги фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини йўлга қўйишда эътиборга молик амалиётлардан бири ҳисобланади.
- Ўқувчилар 11 ёшда бошланғич мактабни тугаллаб, ўрта таълимни коллежлар ва лицейларда давом эттирадилар. Ўрта таълим икки босқичда оширилади: биринчи босқич (11 ёшдан 15 ёшгача) 4 йил бўлиб, энг кичик синф 6-синф, 5-4 ўрта синф, 3-синф эса катта синф ҳисобланади. Демак синфлар тескари тартибда рақамланади.
- Францияда мактаб раҳбари лавозимига тайёрловчи махсус марказлар мавжуд ва таълимда раҳбар бўлиб фаолият юритиш учун бундай марказларда раҳбарлик қилиш санъати, мактаб иқтисодиётини бошқариш, таълимдаги юридик масалалар, қонунчилик, ота-оналар билан ишлаш, маданий оқартув ишларини ташкил этиш, жамоада яхши психологик муҳитни барпо этиш каби жиҳатларни ўрганади. Ўқишни якунлагач, суҳбат ва тест имтиҳонларидан ўтадилар.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ ! ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |