Бошланғич таълимда муаммоли таълим орқали ўҚувчиларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантириш


Download 31.13 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi31.13 Kb.
#1414694
1   2   3   4
Bog'liq
Макола давоми ишлаш керак

Keywords: quality of education, primary education, difficult situation, problem education, abilities, thinking, activity, education, student, teacher, textbooks, knowledge, qualifications, skills, modern information and communication technologies, innovative projects, concept, creativity.
Бошланғич синф мазмунини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш ва бошланғич синф ўқувчиларининг фикрлаш қобилиятини муаммоли таълим орқали шакллантиришнинг ижодий дидактик моделларини яратиш шахс камолотини таъминловчи асосий омил сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, барқарор ривожланиш мақсадларида “ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлашни таркиб топтириш, бошланғич синф ўқувчилари учун ишлаб чиқилган давлат дастурлари асосида ўқувчиларда муаммоли таълим орқали фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларнинг ақлий фаолиятини кенгайтириш” долзарб вазифа сифатида белгиланган. Бу ўз навбатида, ўқувчиларнинг муаммоли таълим орқали фикрлаш қобилиятини шакллантириш соҳасидаги жаҳон тажрибаларидан фойдаланиш таъкидланаётган бугунги кунда бошланғич синф мазмунини интеграциялашнинг ўзига хос педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш, ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини таркиб топтиришга йўналтирилган педагогик жараённи назарий, методик жиҳатдан такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Халқаро педагогик тажрибаларга кўра, бошланғич синф тизимида ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини муаммоли таълим орқали таркиб топтириш жараёнини такомиллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш методикаларини лойиҳалаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Н.Г.Дайри айтганидек, дарсда ўрганиладиган мазмуннинг мураккаб қисмини ўзлаштиришда ўқитувчининг фаолияти қандай бўлса, ўқувчи фаолиятини ҳам шу даражага етказиш, ўқувчилар томонидан билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, билимлар мустаҳкамлигини ошириш, мустақил фаолият йўлларини ўзлаштириш, изланишга йўналтириш ва фикрлаш қобилиятларни ривожлантириш муаммоли таълимнинг асосий мақсадидир.
Бошланғич таълимда муаммоли таълимни қўллаш бўйича муаммоли савол-жавоб методидан кенг фойдаланиш асосида ўқувчиларда фикрлаш қобилиятини шакллантириш мумкин. Бу методдан энг самарали таълим усулларидан бири сифатида фойдаланиш мумкин. Бунда ўқувчи ижодий фикрлашга, аниқ ва тўғри сўзлашга ўргатилади. Мазкур метод босқичларини қуйидагича соддалаштириб ифодалаш мумкин:
1.Муаммоли савол-жавоблар орқали ўқувчининг билим даражаси ва фикрлаш қобилиятини умумий тарзда аниқлаш.
2.Муаммоли топшириқлар мазмунини ўқувчи қизиқишларига мувофиқлаштириш. Бу асосан ўқувчининг қизиқиш ва қобилиятиги мос бўлган мисоллар танлаш орқали амалга оширилади.
3.Ўқувчини фаол мулоқотга олиб кириш. Бунда асосан рағбатлантириш ва мақтов усулларидан фойдаланилади.
4. Ўқитувчи томонидан муаммоли саволлар бериб бориш.
5.Ўқувчини тўғри фикрларини мақташ орқали, уни янада эркин ва чуқурроқ фикрлашга, сўзлашга жалб қилиш.
6.Ўқувчининг хато ва камчиликларини, фикрларини аниқлаб бориш.
7.Ўқувчининг хато фикрларига нисбатан тўғри фикрни ўқитувчи томонидан тушунтириш орқали ўқувчи учун муаммоли вазиятни яратиш ва ўқувчини ўз хатоларини ўзи тўғрилашга йўналтириш.
Бундан ташқари муаммоли таълимда қуйидаги ўқитиш шаклларидан ҳам фойдаланилади:
- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);
- давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий хулосалар чиқариш);
- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш).
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ўрганишни ҳам гуруҳли ҳам индивидуал текшириш ёрдамида амалга ошириш мумкин. Индивидуал текшириш ўқитувчига уларнинг фикрлашининг ўзига хос хусусиятлари, билим даражаси, кўникма, малакалари ҳақида тасаввурларни шакллантиришга имкон беради.
Муаммоли топшириқни ишлаб чиқиш катта меҳнат ва педагогик маҳоратни талаб этади. Бундай топшириқлар ўқувчилар ўзлаштириш даражасига мос келиши керак. Дарснинг таништирув материаллари катта ҳажмда ёки мураккаб бўлса, ўқувчилар барча маълумотларни қабул қила олмайдилар, ечимини ҳам топиш қийинчилик туғдиради ҳамда уларда дарсга бўлган ҳар қандай мотивация йўқолиш мумкин. Тўғри ишлаб чиқилган муаммоли савол ва топшириқлар ўқувчиларга ўзлаштирган билимларини ҳақиқий вазият билан боғлашга имкон беради, уларга ўрганилаётган материалнинг келгуси касбий фаолият учун амалий аҳамиятини тушуниб олишга кўмаклашади. Биз ўқувчилар ўз олдига қўйган муаммоли топшириқларни мақсадли ҳолда ечганини, керакли натижани олганини кузатдик. Бунда уларда тиришқоқлик, ташаббускорлик, мустақиллик каби илк сифатлар шаклланади десак, муболоға бўлмайди. Улар топшириқни олиш билан уларни ўз кучи билан ечишга ҳаракат қилишди. Албатта, ўқувчиларнинг бундай билиш фаоллиги уларга келажакда билимларни осон ва яхши ўзлаштириш имконини беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бошланғич таълимда педагогик жараённи бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, ўқувчиларда ўқишга ижобий муносабатни шакллантириш, мактабда ўқиш аҳамиятини тушунтириши, ўқитувчиларни ҳурмат қилишларини айтиши, китобни севишга ўргатиш лозим. Биз дастлаб, тадқиқот муаммоси бўйича бошланғич таълим ўқитувчилари билан саволнома ўтказдик. Уларнинг 40 % ўз дарсларида муаммоли вазиятларни яратиш методидан фойдаланишни, 23 % қисман фойдаланишни, 37 % эса умуман фойдаланмаслигини айтишди. Бунинг сабабини ушбу йўналишда методик адабиётларни йўқлиги билан тушунтиришди.
Сўровномалар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳозирги пайтда бошланғич таълимда ўтказилаётган дарснинг кўпчилигида муаммоли назорат саволлари, амалий машқлар, топшириқлар, хулосалар, услубий тавсиялар, изоҳлар ва ўз-ўзини текшириш учун баҳолаш мезонлари талаб даражасида ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, суҳбат ўтказилиши натижасида дарснинг таълим жараёнидаги ўрни ҳақида кўплаб фикр ва мулоҳазалар олинди. Иштирок этган 32 % фоиз ўқитувчилар дарсни замонавий ташкил этиш тўғрисида тўлиқ фикр юрита олмади. Суҳбатлар чоғида 60 % ўқитувчилар дарсда моддий-техник база ва янги авлод ўқув адабиётларининг етишмаслигини; 35 % яхши ишлаш учун замонавий билимининг етарли эмаслигини; 30 % турли методика ва технологиялардан мукаммалроқ билим олишни исташини; 18 % ўз ишидан унча қаноатланмаслигини, малака ошириш курсида замонавий технологияларни ўрганмоқчи эканлигини; 45% эса ўқув дастурларини бугунги кун талаблари асосида янада такомиллаштириш зарурлигини таъкидлашди.
Шу билан бир қаторда ўқитувчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинди:
1.Ўқувчиларнинг фиклаш қобилиятини шакллантиришда Сиз учун қандай муаммолар бор? (адабиёт ёки методика соҳасида).
2.Ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини муаммоли вазиятларни яратиш методи асосида шакллантириш мумкинми?
3.Дарсни ташкил этишда сиз қандай ўқитиш методларидан фойдаланиш муҳим деб ҳисоблайсиз?
4.Қандай янги мавзуларни режага киритиш керак деб ўйлайсиз?
5.Билим беришни яхшилаш ва амалий аҳамиятини ошириш учун нималар қилиш керак?
6.Ўқувчиларни баҳолашда нималарга эьтибор берасиз?
7.Дарсда мультимедиа воситасидан фойдаланасизми?
8.Дарс жараёнида қандай қўшимча материаллар, дастурлардан фойдаланасиз?
9.Ўзингиз қандай методик, ўқув-методик қўлланмалар яратдингиз ёки яратаяпсиз?
10. Қўшимча фикр ва мулоҳазаларингиз.
Муамоли вазиятларни яратиш методининг муҳим жиҳатларидан бири бу ўқувчини фикрлаш қобилиятини шакллантириш бўлиб, бу асосида ташкил этилган дарслар кўпинча давра суҳбати, кичик гуруҳларла ишлаш, диалог шаклларида амалга оширилиб, ушбу асосда ўқувчиларда муаммоли вазиятларни ҳал қила олиш кўникмаларининг шаклланиб боришини тажриба-синов ишлари тасдиқлаб берди.
Тадқиқот иши юзасидан тажриба-синов ишларининг мақсади бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш методикасини такомиллаштириш, уларни ўрганиш ва баҳолаш методлари, мезонларини аниқлаш ва қўллаш асосида ишлаб чиқилган муаммоли вазиятларни яратиш методи самарадорлигини асослашдан иборат этиб белгиланди. Бундан келиб чиққан ҳолда тажриба-синов ишлари жараёнида қуйидаги вазифалар ижобий ҳал этилди:

  • ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини шакллантириш бўйича назарий маълумотлар ўрганилди ва умумлаштирилди;

  • фикрлашни ўрганиш ва уни баҳолаш методлари ҳамда мезонлари белгилаб олинди;

  • сўровномалар воситасида ўқувчиларнинг фикрлаш борасидаги асосий тушунчаларни ўзлаштирганлик даражаси аниқланди;

  • ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини муаммоли вазиятларни яратиш методи асосида шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар синовдан ўтказилди;

  • ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини муаммоли вазиятларни яратиш методи асосида шакллантириш учун зарур ташкилий-психологик-педагогик шарт-шароитлар ҳамда уларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш тизимининг инновацион моделлари, таксономияси самарадорлиги баҳоланди.

Ўқувчилар фикрлаш қобилиятининг муаммоли вазиятларни яратиш асосида шаклланганлик даражасини баҳолашда таълим мазмуни асосида ишлаб чиқилган ижодий, ўқув ҳамда муаммоли-вазиятли топшириқларга монанд баҳолаш мезонлари ва методлари танланди. Тажриба-синов натижаларининг таҳлили бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фикрлаш қобилиятини муаммоли вазиятларни яратиш методи асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича муаммоли ўқитишга асосланган дарслар ушбу жараённи шакллантиришда юқори самарага эришилганлигини кўрсатди.
Назарий ҳамда амалий дарс, муаммоли вазиятли топшириқларни бажаришда ўқувчилар фикрлаш қобилияти сифатларини шакллантиришга хизмат қилувчи билим, кўникмаларни мустаҳкамлаб боришда ижодкорлик фаолияти асосида ўқувчилар ушбу сифатларини шакллантириш методикасидан фойдаланиш билим олишга тайёргарлик кўрсаткичларининг юқори даражага бўлишини таъминлади.
Хулоса қилиб айтганимизда, юқоридаги вазифаларни бажаришда ўқувчилар учун оптимал вариант ўқитиш методлари (эвристик, муаммоли баён этиш, ақлий ҳужум, лойиҳалар методи)лари билан биргаликда мазкур дастур бўйича муаммоли топшириқларни бажариш ҳамда бу борада бошланғич таълим ўқитувчилари учун методик тавсияларни ишлаб чиқишдир. Мазкур инновацион курс дастури ўқувчилар учун ижодий-изланувчанлик дарслари мажмуини амалга оширишни таклиф этади ҳамда кейинги ўқитиш асоси сифатида бошланғич умумтаълимнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олади. Дастур бошланғич таълим ўқувчиларини ўқитишга мўлжалланган бўлиб, унинг асосий мақсади уларда фикрлаш қобилиятини шакллантириш, ижобий мотивация, таянч билимлар тизимини ривожлантириш кабилардан иборат.


Download 31.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling