Boshqaruv hisobi


Ахборот ва коммуникация соҳаси корхоналари маҳсулоти ва


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/74
Sana16.06.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1492155
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
boshqaruv hisobi fani boyicha

 
2.Ахборот ва коммуникация соҳаси корхоналари маҳсулоти ва 
хизматлари таннархининг таркиби ва турлари 
Ишлаб чикариш ва давр харажатларининг ажратилиши моддий ишлаб чикариш 
захиралари колдиклари кийматини аниклаш учун зарур булиб, давр 
харажатлари тегишли булган хисобот даврида хисобдан чикарилади ва 
сотилмаган махсулот, тугалланмаган ишлаб чикариш колдигида келгуси 
даврларга утказилмайди. Бу нарса корхонада бахо сиёсати сохасида асосланган 
карорларни кабул килишда мухим ахамиятга эгадир. Бундан ташкари ишлаб 
чикариш таннархи ва давр харажатларининг алохида ажратиб курсатилиши: а) 
корхонанинг ишлаб чикариш фаолияти; б) маъмурий ва ишлаб чикаришдан 
ташкари фаолияти охирги натижага кандай таъсир курсатганлигини бахолаш 
имконини беради. 
Бошкача суз билан айтадиган булсак, махсулот (иш, хизмат) ишлаб 
чикариш таннархи куйидагилардан иборат булади. 
Уларга: 
- тугри ва эгри материал харажатлари; 
- тугри ва эгри мехнат харажатлари; 
- ишлаб чикариш ахамиятига эга булган устама харажатлари киради. 


Махсулот (иш, хизмат) ишлаб чикариш таннархини ташкил этувчи 
харажатлар иктисодий мазмунига кура куйидаги элементлар буйича 
гурухланади: 
- ишлаб чикариш материал харажатлари (кайтарилган чикиндиларнинг 
киймати айириб ташланган холда); 
- ишлаб чикариш характеридаги мехнатга хак тулаш харажатлари; 
- ишлаб чикариш ходимлари буйича ажратилган ижтимоий сугурта 
ажратмалари; 
- ишлаб чикариш ахамиятидаги асосий фондлар ва номоддий 
активларнинг амортизация ажратмалари; 
- бошка харажатлар.
Келтирилган 
маълумотлаpдан 
куриниб 
турибдики, 
харажат 
элементларида пул харажатлари бошка харажатлар элементида акс эттирилиши 
кузда тутилган. Корхоналарнинг пул харажатлари, хозирда ва кейинчалик катта 
урин эгаллашини хисобга олиб, уларни алохида элемент килиб чикариш 
максадга мувофик булар эди. 
Бундай гурухлаш "Махсулот ишлаб чикариш таннархига кушиладиган 
харажатлар" умумий курсаткичини хисоблаш учун зарурдир 
Корхоналарнинг бошкарувчилари бозор иктисодиёти шароитида 
харажатлар ва уларни максади хакида аник маълумотларга эга булиши керак. 
Факат бу маълумотлар асосидагина махсулот (иш, хизмат) сотишдан келадиган 
фойда тугри хисобланиши, рентабеллик тугри аникланиши, сотилаётган 
махсулот бахосининг асосли эканлиги тахлил килиниши ва умуман танланган 
хужалик сиёсатининг тугри эканлиги бахоланиши мумкин. Алохида булимлар 
(цехлар, ишлаб чикаришлар) харажатлари хакидаги аник маълумотларга эга 
булингандагина, улар рентабеллими ёки зарарлими, у ерга кушимча маблаг 
ажратиш керакми ёки рахбариятини алмаштириш керакми ёки булмаса 
бутунлай ёпиш керакми, деган масалаларни хал килиш мумкин. 
Саноат корхоналарида, юкорида берилган элементлардан ташкари, 
харажатларнинг моддалари буйича хам хисоб юритиш мухим ахамиятга эга.
Харажатларни калькуляция моддалари буйича хисобга олиш, у ёки бу 
харажат тури кандай максадларга сарфланаётганлигини билиш, махсулотнинг 
айрим турлари таннархини калькуляция килиш имконини беради. 
Хулоса 
сифатида 
шуни 
айтиш 
мумкинки, 
корхоналарнинг 
бошкарувчилари бозор иктисодиёти шароитида харажатлар ва уларни максади 
хакида аник маълумотларга эга булиши керак. Факат бу маълумотлар 
асосидагина махсулот (иш, хизмат) сотишдан келадиган фойда тугри 
хисобланиши, рентабеллик тугри аникланиши, сотилаётган махсулот 
бахосининг асосли эканлиги тахлил килиниши ва умуман танланган хужалик 
сиёсатининг тугри эканлиги бахоланиши мумкин.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling