BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


www.qmii.uz/e-lib  76  Уз-узини назорат килиш саволлари


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

 


www.qmii.uz/e-lib 
76 
Уз-узини назорат килиш саволлари: 
1. 
Мехнат ресурслари тахлилининг максади нималардан иборат? 
2. 
Мехнат курсаткичлари кандай тавсифланади?
3. 
Тахлил манбалари нималардан иборат ? 
4. 
Корхоналарда мехнат ресурслари таркиби ва динамикаси тахлили 
кандай амалга оширилади ? 
5. 
Ишчи-ходимлар мехнатининг самарадорлиги кандай аникланади? 
6. 
Корхонани ишчи кучи билан таъминланганлик тахлили кандай 
амалга оширилади?
 
7. 
Ходимлар кунимсизлиги тахлили нима учун утказилади? 
8. 
Ходимларни ишдан бушатиш коэффициенти тахлили нима учун 
амалга оширилади? 
 
7-Мавзу: Мехнат хаки фонди ва ундан фойдаланиш тахлили 
2 соат 
7.1. Мехнат хаки тахлилининг ахамияти. 
7.2. Мехнат хаки фонди, уни шакллантириши ва ундан 
фойдаланишнинг тахлили. 
7.3. Мехнат хаки фондига таъсир этувчи омиллар тахлили. 
7.4. Мехнат хаки фондидан фойдаланишни назорат килиш. 
 
Адабиётлар: 7, 8, 9, 13, 20, 24, 25. 
 
Таянч иборалар: Мехнат хаки фонди, ишбай, вактбай иш хаки, 
мехнат унумдорлиги, мехнат хаки тулаш тахлили, мехнат хакининг 
уртача суммаси тахлили, ишга кабул килиш буйича айланиш 
коэффициенти тахлили, ишдан бушатиш буйича айланма 
коэффициенти тахлили, мехнатга хак тулаш назорати тахлили.
 
7.1. Мехнат хаки фонди 
миллий 
даромаднинг 
ходимлар 
уртасида улар мехнатининг микдори ва сифатига асосан 
таксимланадиган хамда шахсий истеъмол максадлари учун 
фойдаланиладиган кисмидир. Корхона мехнатга хак тулашда мехнат 
унумдорлигини оширишни, ходимлар малакасини устиришни, махсулот 
сифатини яхшилашни ва ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш 
рагбатлантиришнинг энг мухим воситаси сифатида фойдаланади. 
Мехнат хаки фондига хамма ходимларга-доимий, мавсумий, 
вактинча ишлайдиган ходимларга бажарилган иш учун туланган пул 
маблаглари, шунингдек амалдаги конунларга мувофик ходимларга 


www.qmii.uz/e-lib 
77 
ишланмаган вактлари учун туланган хак суммаси хам кушилади. 
Мехнат хаки фондидан тариф ставкалари ва мансаб окладлари буйича 
хак тулаш, касб махорати учун кушимча ва устама хаклар берилади, 
навбатдаги ва кушимча таътиллар учун хам хак туланади. 
Хар бир корхона мехнатга хак тулаш тартибини, ходимларнинг 
пул ишлаб топиш имкониятларини узи белгилайди. Демак, мехнатга хак 
тулашни кулланилиши жараёнида давлат тарифларига тегишли 
малакадаги ходимлар мехнатга хак тулашнинг энг кам даражадаги 
ойлик иш хакиси деб каралади. Шунинг учун бу тарифлар, мулк 
шаклидан катьий назар, мамлакатдаги барча корхоналар учун 
мажбурийдир. 
Янги тариф тизими айни вактда халк хужалигининг ишлаб 
чикариш тармокларини уз ичига олади, маданият, согликни саклаш ва 
маориф ходимлари хам мехнат хаки даражаси жихатидан ишлаб 
чикариш сохасидаги ходимлардан оркада колмасликлари керак. 
Шунингдек корхоналарда шарнома буйича ишчиларни ёллаши мумкин. 
Бунда давлат тарифи иш хакининг куйи хажми сифатида курсатилади. 
Мехнатга хак тулашнинг колган масалалари-хак тулаш тартиблари, 
мукофот, рагбатлантириш, кушимча хак ва хокозолар давлат 
идораларининг аралашувисиз корхоналар томонидан мустакил хал 
килинади. Бунда хар бир ходимнинг мехнат хаки чекланмайди ва 
даромад солики билан тартибга солиниб турилади.
Мехнат хаки фондидан фойдаланишда мехнат унумдорлигини 
усиш даражаси мехнат хакини усиш даражасидан юкори булишига 
эътибор бериш керак. Бундай муносабат махсулот ишлаб чикаришни 
купайтириш ва унинг таннархини пасайишига олиб боради. Шунинг 
учун хар бир корхонада мехнат хаки фондидан унумли фойдаланиш 
максадида тахлил ишлари амалга оширилиши зарур. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling