BoshqaruvTahlili JumaevaG. doc


Уз-узини назорат килиш саволлари


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/70
Sana19.10.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1709669
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
portal.guldu.uz-Бошкарув тахлили

 
Уз-узини назорат килиш саволлари: 
 
1. Муомала харажатлари деганда нимани тушунасиз? 
 
2. Таксимланмаган харажатлар таркиби нималардан иборат? 
 
3. 
Муомала 
харажатларини 
пасайтиришда 
тахлилнинг 
вазифалари нималардан иборат? 
 
4. Муомала харажатларининг сарфланишига умумий бахо 
беришда тахлилнинг вазифаси нималардан иборат? 
 
5. Махсулотларни сотиш билан бевосита боглик булган 
харажатлар нималардан иборат? 
 
6. Давр харажатлари деганда нимани тушунасиз? 
 
7. Муомила харажатларини моддалар буйича тахлил килиш 
кандай амалга оширилади? 


www.qmii.uz/e-lib 
112 
12-Мавзу: Корхонанинг ташки иктисодий фаолияти тахлили 
 
2 соат 
12.1. Корхона 
ташки иктисодий фаолияти тахлилининг 
ахамияти. 
12.2. Экспорт операциялари тахлили. 
12.3 Импорт операциялари тахлили. 
12.4. Экспорт-импорт операциялари даромадлари ва харажатлари 
тахлили. 
 
Адабиётлар: 4, 5, 13, 15, 25. 
 
Таянч иборалар: Ташки иктисодий фаолият, эксперт 
операциялари, импорт операциялари, ташки савдо айланма 
динамикаси, самарадорлик курсаткичлари, валюта захирасини 
шаклланиши, фойда ва рентабеллик тахлили. 

12.1. Ташки иктисодий фаолият билан шугулланиш ва жахон 
бозорининг актив иштирокчиси хамда субъекти сифатида катнашиш хар 
бир хужалик юритувчи субъектнинг бош максадидир. Бу бевосита 
корхона, фирма махсулотининг жахон бозорига чикиши ва уни банд 
этиши, уз харидорини топишида корхона истикболини белгилаш, 
фаолият натижавийлигини устиришнинг мухим омили сифатида 
каралади. 
2003 йилда мамлакатни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш 
якунлари ва 2004 йилда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришнинг 
асосий йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисида 
Президентимиз И.А.Каримовнинг маърузасида таъкидланганидек, 
алмаштириш курсларини бир хиллаштириш ва валюта сиёсатини 
эркинлаштириш борасида олиб борилган изчил чора-тадбирлар жорий 
операциялар буйича миллий валюта конвертациясини таъминлаш ва 
халкаро валюта жамгармаси битимининг 8-моддасига кушилиш 
имконини берди. Натижада ташки иктисодий фаолият хам бирмунча 
фаоллашди. Жумладан, йил якунига кура, ташки савдо айланмаси 
хажми 17,3 фоиз, экспорт хажми 24,6 фоиз усиб, ташки савдо 
айланмасида 760 млн. А+Ш долларидан ортик микдорда ижобий 
салдога эришилди. 
Шунга мос холда, 2004 йил устивор вазифалари сифатида 
корхоналарнинг ташки иктисодий фаолиятини янада кенгайтириш 
тадбирлари кун тартибининг энг долзарб вазифаларидан бири 
хисобланади. 


www.qmii.uz/e-lib 
113 
Бунда тахлил ишларини амалга ошириш талаб килинадики, бу хол 
корхоналарнинг ташки иктисодий фаолиятига холисона бахо бериш, 
жахон бозорига махаллий хом ашё хисобига ишлаб чикарилган 
ракобатбардош 
товарлар 
ва 
хизматлар 
экспорт 
килишнинг 
имкониятларини аниклаш, бу сохадаги фойдаланилмаётган ички 
имкониятларни ахтариб топиш имконини беради. 
12.2.Экспорт 
операциялари тахлилида корхонанинг ташки 
иктисодий фаолияти ва уни самарадорлик курсаткичларига иктисодий 
ташхис куйилади. Бу бевосита ташки савдо обороти хажмини устириш 
ва фойдалилигини таъминлашнинг мавжуд ички имкониятларини 
урганишни хам уз ичига олади. Экспорт операциялари таркибини 
урганишда ялпи экспорт хажмида алохида олинган товарлар ёки 
товарлар гурухининг мутлак нисбий узгаришларига (режага ва утган 
йилларга нисбатан) бахо берилади. Шунингдек, ташки савдо фаолияти 
буйича сотилган махсулот, иш ва хизматлар турига оид таксимот 
каторлари, ташки савдонинг мамалакатлараро сотиш хажми, худудлар 
асосида таксимотига (Мустакил давлатлар хамдустлиги, Якин Шарк, 
Оврупо мамлакатлари ва х.к.) бахо берилади. 
Ташки 
савдо 
обороти 
буйича 
режа-топширикларнинг 
бажарилишига ахамият берилади. Шунингдек, ташки савдо обороти 
буйича динамик узгаришлар эътиборга олинади. 
Ташки савдо обороти динамикаси деганда, унинг йиллар буйича 
узгариш даражалари тушунилади. Тахлилда шунингдек, экспорт хажми 
ва унинг узгаришига таъсир этувчи омиллар тахлилига ахамият 
берилади. Экспорт хажмининг узгаришига таъсир этувчи омиллар 
таркибига бевосита хисоб-китоб килинадиган, сотилган товарлар, 
ишлар ва хизматлар бахосининг узгариши ва физик хажмининг 
узгариши киритилади. (12.1-жадвал). 
12.1.-жадвал 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling