Вазирлар махкамаси фаолияти


Download 100.5 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1527975
  1   2   3   4
Bog'liq
ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ФАОЛИЯТИ


ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ФАОЛИЯТИ

Режа:
1. Вазирлар Махкамаси Ўзбекистон Республикаси хукуматидир.


2. Ижро этувчи органлар тизими ва фаолияти.
3. Махаллий хокимият ва унинг фаолияти


Вазирлар Махкамаси Ўзбекистон Республикаси хукуматидир
Вазирлар Махкамаси - Ўзбекистон Республикасининг хукумати - иктисодий, ижтимоий ва маънавий сохаларнинг самарали фаолият кўрсатишига, конунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг бошка конунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармонлари, карорлари ва фармойишлари бажарилишига рахбарликни таъминловчи Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи хокимият органидир.
Вазирлар Махкамаси давлат бошкарув органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошкаруви тузилмаларига бошчилик килади, уларнинг хамжихатлик билан ишлашини таъминлайди.
Вазирлар Махкамаси таркибига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат кўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошкарувчи бошка тузилмаларининг рахбарлари киради.
Ўзбекистон Олий Кенгаши кабул килган 6 май 1993 йил конунига асосан Вазирлар Махкамасининг фаолиятни ташкил этиш тартиби ва ваколатлари аникланди.
Вазирлар Махкамаси: иктисодий, ижтимоий-маданий жараёнларни бошкаради; мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иктисодиётни монополиялаштиришдан чикариш, бозор иктисодиётини хукукий курилишини рўёбга чикариш асосида эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, хўжалик юритишнинг янги шаклларини барпо этишга ва мустахкамлашга кўмаклашади; Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустахкамлаш чора-тадбирларини кўради; Республика бюджетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш истикболларини ва энг мухим дастурларини ишлаб чикаришни ва уларнинг ижросини ташкил этади, бошкарув идоралари тизимини такомиллаштиради, хар хил вазирликлар, давлат кўмиталари, идоралари ва хўжалик тузилмаларини ташкил килиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар беради; фан ва техникани ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади; фукароларни ижтимоий химоя килиш, соғликни саклаш, халк таълимини ривожлантириш чораларини кўради. Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва мудофаа кудратини ошириш, давлат чегараларини кўриклаш, жамоат тартибини саклаш тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади; Республика ва халкаро ахамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиклаштиради. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халкаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, хукуматлараро шартнома ва битимлар тузади, уларни бажариш чора-тадбирларини кўради. Юкоридагилардан ташкари, Вазирлар Махкамаси фукароларни ижтимоий ва хукукий химоя килиш борасида бир катор ваколатларга хам эга.
Вазирлар Махкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби 27 ноябр 1993 йил тасдикланган Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамаси иш тартиби билан белгиланган.


Ижро этувчи органлар тизими ва фаолияти


Ижро органларига вазирликлар ва давлат кўмиталари хам киради. Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришгач, республикадаги бутун махсус бошкарув органлари тизими тубдан ўзгариб, республика мустакиллиги заминида кайтадан тузилди. Республикада Мудофаа ва Ташки иктисодий алокалар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат мулкини бошкариш ва хусусийлаштириш, кимматбахо коғозлар, Фан ва техника кўмиталари, Олий аттестация комиссияси биринчи марта ташкил этилди. Марказий иктисодий идоралар – вазирликлар, кўмиталарнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари тубдан ўзгартирилди. Банк тизими кайта ташкил этилди. Республиканинг Марказий банки бошкарув идораларидан мустакил бўлди. Ўзбекистоннинг ташки иктисодий миллий банки очилди. Кўпгина тармок вазирликлари ва идоралари мустакил хўжалик юритишга, бозор муносабатларига ўтганлиги туфайли тугатилди. Давлат моддий-техникавий таъминоти ва кишлок хўжалик махсулотлари харид килиш тизими тубдан ислох килинди. Уларнинг ўрнига ихтисослаштирилган товар хом ашё биржалари, брокерлик идоралари ва савдо уйлари очилди.


Умуман, мустакиллик даврида халк хўжалигини бошкаришнинг хаддан ташкари марказлаштирилган тузилмаси тубдан ўзгартирилиб. Кўпрок корхоналарнинг ўзига мустакиллик берилди. Аксарият тармок вазирликлари ва идоралари тугатилди. Уларнинг негизида хўжалик уюшмалари, концернлар ташкил килинди, катта корпорациялар тузилди.

Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling