Вазирлар махкамаси фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмалари


Download 100.5 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1527975
1   2   3   4
Bog'liq
ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ФАОЛИЯТИ

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмалари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий комиссиялари тузилиши мумкин. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси ўзининг доимий комиссияларининг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Бундан ташқари давлат ва хўжалик бошқарувининг алоҳида масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик комиссиялари ва ишчи органлари тузилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссияларининг ҳамда ишчи органларининг ҳужжатлари мажлис баёнлари билан расмийлаштирилади ҳамда тегишли ижрочиларга етказилади. Кўрсатиб ўтилган комиссиялар ва ишчи органларнинг мажлис баёнлари уларга бошчилик қилаётган раҳбарлар томонидан имзоланади.
Доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш ҳамда комиссиялар қарорларининг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, департаментлар ва бўлимлар, уларга ташкилий – техникавий хизмат кўрсатиш эса Ишлар Бошқармасининг тегишли бўлинмаси томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда бу, материалларни тайёрлашга вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари жалб қилинади.
Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг мажлислари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланадиган йилнинг ҳар чорагидаги режалари асосида ўтказилади. Доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг режадан ташқари мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг розилиги билан ўтказилади.5
Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида махсус аппарат (девон) ташкил этилади. Қонуннинг 21-моддасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини , тегишли қарорлар лойиҳаларини, ташкилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб борилишини ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати ва унинг бўлинмалари тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20-майдаги 248-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг ортиқча бўғинларини қисқартириш, бошқаришнинг тармоқ тизимидан функционал тизимга ўтишни таъминлаш ва шу асосда ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари фаолияти самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси 2004 йил 12 сентябдаги 475-сонли Қарорига мувофиқ қуйидагича тузилган: Бош вазир, Бош вазир котибияти -7 киши, бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Бош вазир ўринбосарлари -7 киши, Бош вазир ўринбосарлари аппарати -16 киши, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари, Раҳбар аппарати - 2 киши, Назорат бўлими -4 киши, Юридик бўлими -5 киши, Кадрлар бўлими -2 киши, Биринчи бўлим -3 киши, Умумий бўлим -23 киши, Фуқароларни қабул қилиш ,хат ва аризаларни кўриб чиқиш бўлими -4 киши, Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот таҳлил департаменти ( бундан буён матнда АТД) -11 киши, Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма АТД -16 киши, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД -12 киши, Ёқилғи-энергитика комплекси кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари АТД -21 киши, Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари АТД -8 киши, Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалаллари АТД -8 киши, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД -9 киши, Ташқи алоқалар масалалари АТД -19 киши 6. Бу таркибга зарурат туғилганда ўзгартиришлар киритилади.
Вазирлар Маҳкамаси қонун асосида ўз фаолиятини қайтадан ташкил қила бошлагандан кейин эса Аппаратнинг (девон) асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади.
Вазирлар Маҳкамасининг девони ўз иш фаолиятини мавжуд конституциявий асослар, қонунлар, Президент фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти7 асосида олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонида Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати кўрсатиб ўтилган. Фармонга кўра 13 та вазирлик, 10та Давлат қўмиталари, 9та Агентликлар, 3та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қўмиталар, 7та Марказлар, 7та Инспекциялар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 й 22 декабрда “Хўжалик бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони асосида 16 та турли соҳадаги хўжалик бошқарув органлари такомиллаштирилди.
Хокимиятнинг таксимлаш принципи асосида мустакил ижро хокимиятини амалга оширувчи органлар вужудга келди. Улар хокимиятнинг алохида турини амалга оширади. Аввалги конституцияларда, конунларда, шунингдек дарслик ва рисолаларда хам олий ижро органлари (хукумат) хам, махаллий ижро органлари (ижрокомлар) вакиллик органларининг ижрочи ва фармоиш берувчи органи деб эътироф эътилган эди. Улар вакиллик органларига буйсунувчи орган хисобланарди. Натижада ижрочи органларининг ишига, ваколатига аралашиш, уларни урнини босиш холлари оддий ва эътироф этилган холат булиб колганди.
Хукукий давлат тавсифига бу холат тугри келмайди. Мустакил Ўзбекистон Республикасида хокимият органлари тизими белгиланар экан, ижро хокимияти органларининг мустакиллигига уларнинг мавкеини кутаришга алохида эътибор берилди. Чунки, «Кучли ижроия хокимияти булмаса, хатто энг демократик йул билан кабул килинган карорлар хам бажарилмаслиги мумкин». Ижро хокимияти кучсиз булса уни фаолиятига бошка органлар асоссиз аралашаверса, унда конунлар когозда колиб кетаверади, чунки кучсиз орган уз вазифасини бажара олмайди.
Бундан ташкари турли хокимиятни амалга оширувчи органлар уртасида мувозанатни саклаб туриш учун буларнинг хар бирига бошкасини «тийиб туриш», «хаддидан ошмаслигини таъминлаш» ваколатлари бериб куйилади. Бу хакда кейинрок тухталамиз. Республикамизда ижро органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг мавкеини кучайтириш чораларини куришда давлатимиз тарихига, миллий анъаналарга алохида эътибор берилди. Узбек давлатчилиги тарихида давлат бошлиги фаолиятида, идора органларидаяккабошчилик мухим хусусият хисобланган чунки у маъсулиятни оширар эди.
Шу туфайли Ўзбекистон Республикасида ижро органлари фаолиятида яккабошчилик (мухим хусусият хисобланган, чунки у маъсулиятни оширар эди) энг маъкул усул деб хисобланади, натижада Ўзбекистон Олий кенгашининг ун иккинчи чакирик биринчи сессиясида, Конституцияга кушимча 12 боб киритилиб, Президентлик лавозими таъсис этилди. Унда президент давлат бошлиги ва ижро хокимиятини амалга оширувчи шахс деб белгиланди. Давлат бошлигининг ижро хокимияти бошкаруви урнатилиши, республика ижро хокимиятининг мавкеини мустахкамлашга каратилган тадбирлардан биридир. Президент лавозими шу куринишда давлат органининг бошлиги сифатида янги лавозим булса-да, авваллари хам узбек давлатчилиги тарихида президент лавозими мавжуд булган. Жумладан, Хоразм Халк Совет Республикасининг 1920 йилги Конституцияси 10-моддасида - Хоразм Марказий Ижроия комитетининг доимий ижро килувчи органи раис томонидан бошкариладиган 7 кишидан иборат президиумдир, у шундай килиб, Республика президенти хисобланади деб белгиланган. Бу шуни курсатадики, президентлик бошка давлатлардан олинган деган фикрлар тугри эмас. Лекин президентлик фаолият доираси, сайланиши, ваколатлари мутлако янги масаладир. Ўзбекистон махаллий ижро хокимияти органларининг тизими ва фаолиятини мустахкамлаш борасида хам анча ишларни амалга оширди.
Бунда хам тарихий тажриба, анъаналарга мурожаат килинди. Маълумки, кухна Туркистон заминида махаллий худудий булаклар, махаллалар хоким томонидан бошкарилган, улар уз кулида катта хокимиятни бирлаштирган ва шунингдек, катта маъсулиятга хам эга булган. Махаллий хокимият органлари фаолиятида яккабошчиликни кучайтириш максадида хоким лавозими таъсис этилди.
1992 йилги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси республиканинг хозирги ижро хокимияти органлари тизимини мустахкамлади. Унга асосан ижро хокимияти органларининг бир неча тури мавжуд булиб, улар шартли равишда алохида гурухларга булинган.
1. Ижро хокимияти органлари олий (марказий) ва махаллий (куйи) ижро хокимияти органлари. Республика микиёсида ижро хокимияти олий органлари Ўзбекистон Республикаси президенти, Вазирлар махкамасидир. Махаллий ижро хокимияти органлари худудий булинишлардаги хокимлар хисобланади.
2. Умумий ваколатли ва махсус (тармоклар, сохалар буйича) ваколатли ижро хокимияти органлари. Умумий ваколатли ижро органларига Ўзбекистон Президенти, Вазирлар Махкамаси, хокимлар киради. Махсус ваколатлиларга вазирликлар, кумиталар, концерн, ассоцияциялар, махаллий хокимиятнинг булим ва бошкармалари киради.
3. Яккабошчилик асосида иш юритувчи ва коллегиалик асосида иш юритувчи органлар. Биринчисига Президент, хокимлар, вазирлар, кумиталар, концерн, ассоцияциялар, махаллий ижро хокимияти булим ва бошкармалари иккинчисига эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси киради.
4. Сайланадиган ва тайинланадиган органлар. Ўзбекистон Президенти сайланади, колганлари тайинланади.
Юкорида кайд килинган органлар йигиндиси ижро хокимияти органлари тизимини ташкил этади ва бу тизим Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошкарилади.

Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling