Вазирлар махкамаси фаолияти


Махаллий хокимият ва унинг фаолияти


Download 100.5 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi100.5 Kb.
#1527975
1   2   3   4
Bog'liq
ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ФАОЛИЯТИ

Махаллий хокимият ва унинг фаолияти
Мустакил Ўзбекистон Республикасининг махаллий давлат хокимияти вакиллик органларининг тизимини белгилаган. Бу авваллари давлат хокимиятининг вакиллик органлари, республиканинг маъмурий-худудий бўлинишининг хамма буғинида албатта тузилади деган коидага бархам берди. Бу нормага биноан махаллий давлат хокимияти вакиллик органлари вилоятларда, туманларда ва шахарларда ташкил килинади. Туманларга бўйсунадиган ва шахар таркибига кирувчи туманларда давлат хокимияти вакиллик органлари ташкил килинмайди. Жумладан, Тошкент шахри таркибидаги туманларда хам вакиллик органлари тузилмайди. Шунингдек, шахарча, овул, кишлокларда хам давлат хокимияти вакиллик органлари тузилмайди.
Ҳокимлар халк депутатлари кенгашлари сессиясига тайёргарлик ишларига рахбарлик килади, сессия чакиради, сессия хакида депутатларни ва ахолини хабардор килади, сессияга рахбарлик килади хамда сессияда кабул килинган карорларни имзолайди.
Амалдаги Конституция Ўзбекистоннинг куйи маъмурий худудларида давлат хокимиятининг вакиллик органлари бўлишини назарда тутмайди. қишлок, шахар ва овулларда, шунингдек уларнинг таркибидаги махаллаларда ва шахар таркибига кирувчи махаллаларда давлат хокимияти органлари эмас, фукароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари тузилиши назарда тутилади. Бу билан кўп вактлардан бери таъкидланиб келинган махаллий хокимият органлари фукароларнинг ўзини-ўзи бошкариш тизимининг етакчисидир, деган тушунчага бархам берилди. Давлат органи асосли равишда бир-биридан ажратилади.


1. Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати
Ҳукумат бу – давлат бошқарувининг олий органи бўлиб, Конституция ва қонунлар асосида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Ҳукумат шу билан бирга, жамоат тартиби ва миллий ҳавфсизликни таъминлайди, шунингдек давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда Қуролли кучларга умумий раҳбарлик қилади. Турли мамлакатларда ҳукумат турли номлар билан аталиши мумкин. Масалан Вазирлар Кенгаши, Кабинет, Министрлар Кабинети, Давлат Кенгаши, Маъмурий Кенгаш, Федерал Ҳукумат, Ҳукумат ва ҳоказо. Ўзбекистон Республикасида ҳукумат «Вазирлар Маҳкамаси» деб номланган бўлиб, «Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонунга биноан, у Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
Ҳукумат Президент, Олий Мажлис ва судлар билан бир қаторда ҳокимиятни, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш асосида давлат ҳокимиятини амалга оширади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг асосий функциялари


Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан ишлашини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Республикасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатини ҳисобга олиш принципига асосланади. Республикада яшовчи барча миллатлар манфаатларини ҳисобга олиш учун ўз фаолиятини ошкоралик, инсонпарварлик ва қонунийлик асосида олиб боради.
Вазирлар Маҳкамаси қонун билан белгилаб қўйилган ўз таркибига эга. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари кирадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг таркибини тузиш борасида мамлакат Президентига жуда катта ваколатлар берилган. Ушбу ваколатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-, 93-, 98-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган.1
2003 йил 29- августда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни қабул қилинди ҳамда ушбу қонунни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига биноан амалга киритилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан белгилаб қўйилди.
2002 йил 27- январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига тузатиш ва қўшимчалар киритилган.2
Конституциянинг 98-моддаси ҳамда янги таҳрирдаги қонуннинг 15-моддасига кўра, Бош вазир Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарари ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди. 
Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан шакллантирилади. Яъни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади. Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Сенат ва Қонунчилик палатасининг биргаликдаги ваколатларига киритилган бўлиб,3] қоида тариқасида, ушбу масала аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади. Бош вазирни ўз лавозимидан озод қилиш масаласини эса Президентнинг шахсан ўзи ҳал қилади. Ҳозир бу қоидага бир қанча ўзгаришлар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади4.
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ҳамда вазифасидан озод қилинади, яъни Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг номзоди Бош вазир томонидан кўсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг доимий органлари сифатида Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати фаолият кўрсатади. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин.



Download 100.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling