Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05
– бошларидан кумуш қор эланиб ёғаётган, вужуд, руҳ – бутун борлиқлари
107 маҳбуб ва маҳбубанинг измида майин куйдек эмранаётган лаҳзаларда тўхтаб қолса!” (250-б.) Ёзувчи нафақат Сабо ва Самандарнинг психологик портретларини, балки романга олиб кирилган ҳар бир персонаж психологик ҳолатини аниқ тасвирлаган: “Солиҳанинг кўзлари маъносиз – худди жон тарк этган тананинг беихтиёр очилиб қолган кўзларидек жилвасиз эди!!!”(251-б.) да рашк азобидан Самандарнинг битикларига ўт қўйган Солиҳанинг оғир психологик ҳолатини ифодаласа, “Азиза бир муддат акс-садосиз қолди. Лекин унинг нималардир демоқчи бўлгани ғалати тарзда тебранаётган келбатидан сезилиб турарди... Тўлқинлар азобини юрагида кўтарганча (Азиза – таъкид бизники. Ш.Б.) ташқарига чиқиб кетди...”(297-б)да севгиси жавобсиз қолган аёлнинг армонлари унинг психологик портретига чизгилар беради. Болалик дўсти Ҳамиднинг Самандарга “Бизни унутсанг, уйимизга келмасанг, сен менга дўстлик қилган бўласан! Менинг сенга дўстлигимни эса унут!” (271-б) деганда у ўзининг бир умр севиб келаётгани хотини Азиза ўзганинг дарди билан яшаётгани азобларининг изтиробларини кўксида олиб ўтаётганини, бу эса унинг жимлигидан кўра исёнини англатишини ва бу қаҳрамон психологик портретида албатта аламзадалик зуҳур бўлишини китобхон яхши тушунади. Шу жойда дўстга хиёнат эпизодининг “Мувозанат” ва “Сабо ва Самандар” романларида параллел келиши кишини ҳайратга солади. Илк роман қаҳрамони бундай ношаръий ишдан изтироблар чекиб, ўзини турли важлар билан оқлашга уринганидек, “Сабо ва Самандар” қаҳрамони юрагини ҳам ушбу эгиз изтироб тимдалайди. Изтироблар иккилиги қайсидир қирралари билан муаллиф руҳияти, маънавий-маърифий дунёси, биографиясидаги қоронғу нуқталарга бориб туташгандек туюладики, бундан айни эпизоднинг асардан-асарга кўчиб юриш синоати ёришгандек бўлади. Улуғбек Ҳамдам психологик услубининг яна бир жиҳати: динамик, аналитик, ичдан кўрсатиш принципларининг синтетик ҳолда намоён бўлиши бўлиб, “Сабо ва Самандар”нинг бешинчи бўлим биринчи бобида бу ҳолат 108 қуйидагича акс этган: “Вақт оқар дарё, дейишади ва негадир уни таъриф қилишганда инсон сувдан айро ҳолда – тепада қолиб кетади”. Шу бобнинг саккизинчи бўлими эса бор-йўғи ўн бир сўздан иборат: “Бу орада қалдирғочлар қадим ўлкага яна бир неча марта келиб кетдилар”. Ушбу фикрлар романдаги ички вақтнинг бир лаҳзасидан олинган тасвир бўлиб, унда қаҳрамонлар руҳияти, кечирган ҳаёти ифодаланган. “Қалдирғочларнинг бир неча марта келиб кет”иши замирида ўтган вақт ва умри севганига интилиш билан ўтган персонажлар ҳаётига ишора бор. Учинчи бўлим, ўттиз тўққизинчи бобда Сабодан видо хатини олган Самандарнинг ҳолати ровий-муаллиф, Бакир тавсифи ва Самандарнинг ҳолати, ҳаракатлари орқали очиб берилади. Бу Самандарнинг энг кескин психологик портрети берилган десак адашмаймиз: “Ниҳоят, Самандар чўққига чиқиб, қаддини ростлади, чуқур-чуқур нафас олди, кейин... кейин кутилмаганда худди жиннига ўхшаб ҳайқира кетди: “Аааа, аааааааа...” Самандар кўзларини юмган, қўлларини эса мушт қилган кўйи кўкка қараганча ҳалиям телбаларча ҳайқирарди: Ҳааа!! Ҳааааа!!!...” (157-158-б.). Шу тасвирда орқали мумтоз Шарқ шеъриятида Насимий, Машраб каби ишқ йўлида куйган ошиқларнинг психологик ҳолатининг насрий ифодаси акс этгандек туюлади. Айнан ана шу ҳамоҳанглик романнинг мумтоз анъаналар вориси сифатида эътироф этишга асос бўлса, унга насрий баён ва персонаж портрети ёзувчининг новаторлик маҳоратининг белгиси ҳисобланади. Бу ерда аввал, “а-а-а”, кейин эса “ҳааа!!!” деб қичқириши ҳамда тоғ устига чиқишида рамзийлик мавжуд. Тоғ юксаклик ҳисобланиб, турмушнинг турли майда ташвишлари, одамларнинг одатий ҳаёт тарзидан ҳоли, Самандар ўзининг асл моҳиятини англаб, ошкор қилса бўладиган жойга айланган. Оддий одамлар орасида бу ҳолат жиннилик, психологик бузилиш деб қабул қилинса, бу ерда ҳаёт мазмуни, тириклик моҳияти сифатидаги талқинга эга бўлади. Бир қарашда Самандарнинг томир-томирига, ақлу шуурига, ўйу хаёлига, руҳига сингиб кетган ишқнинг фарёди, ишқ бергану васлин бермаган Оллоҳга исён бордек туюлади. Бироқ, у исёндан кўра, кўпроқ ўз 109 қалбида тўпланиб қолган дардни борлиққа чиқариши билан персонаж қалби, руҳини тозалаш, енгиллатишга қилинган уриниш деб баҳоланиши мумкин. Чунки Мажнуннинг ҳолатида ҳам шундлай ҳолатлар бўлганки, бу ишқнинг табиатига хос хусусият бўлиб, ёзувчи маҳорат билан тасвирлаган. Натижада у Бакирга ҳам таъсир қилади: – Бакир энди унинг кўзларидан шошқатор бўлиб ёш қуйилиб келаётганини кўрди. Кўрди-ю, ўзининг ҳам кўзларига ёш келди. Кафти билан артди, “Вой худойим-эй, наҳот одам боласини шунақа севиш мумкин бўлса!?” (158-б.) Чунки ишқдан ғофил юрак, одам бўлмайди. Бакирнинг қалбида бу ишқдан таъсирланиш, психологик аксланиш юз бериши табиий ҳодиса саналади. Чунки Самандарнинг руҳиятидаги ўзгаришлар ўзининг юқори чўққисига етди. У нурдек товланиб, қуёшдек қуйиб турган ҳолатни тасвирлаш учун муаллифда имкон йўқ. Уни англаш учун атрофни тасвирлаш лозим бўлади. Шу сабаб Бакир руҳиятидаги тасвир орқали Самандарнинг руҳиятидаги кескинлик даражаси кўрсатилган. Романда қаҳрамон “мен”ини намоён этишга хизмат қиладиган яна бир жиҳат шуки, эпик асарга лирик турга хос жиҳатлар ижодий қайта ишланиб, сингдириб юборилган. Масалан, ҳазрат Навоийнинг қуйидаги сатри асардаги умумий кечинма ифодасига киритиб юборилган: Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling