Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05
Боб бўйича хулоса
1. Мустақиллик даври ўзбек романларида инсон ички оламига муносабатнинг ўзгариши ва қалб дунёсининг психологик таҳлилида мураккаб бадиий воситаларни истифода этиш тамойили етакчилик қилади. Албатта, бу жиҳат давр кишилари реал образини шакллантириш, ижтимоий- психологик муаммолар доирасидаги одамнинг бадиий концептуал муаммо даражасига кўтарилиши билан боғлиқ. 2. Янги давр адабий жараёнида ўзининг қонуний мақомига эга, айни мақом қонунийлиги учун мутассил фаоллик позициясини қўлдан бермай келаётган У.Ҳамдам реал воқелик тасвири фонида рамзий-мажозий ва психологик усулларни бирлаштириб ўзининг синтезлашган индивидуал бадиий-психологик таҳлил усулини яратишга мувофақ бўлди. Бу биринчи галда, ҳозирги ўзбек насрида миллий эстетик тафаккур такомили ва маънавий мақомларнинг жиддий янгиланишидан далолат беради. Айни тамойилларнинг тадрижий ривожланиб бориши, катта эпик жанр – роман тараққиёти учун ҳам муҳим бир босқич бўлиб хизмат қилади. 97 3. У.Ҳамдамнинг «Мувозанат» асари, воқеликни бадиий идрок этиш ва ифода тарзига кўра, миллий роман такомил йўлидаги бир босқичдир. Ушбу роман, том маънода, вақт ва давр романидир. Чунки унда тасвирланган давр воқелиги, инсонлар, жамият ичида кечган маънавий-психологик ҳолатлар ўзининг табиий (қисмат битган) тузилишига кўра оригинал ва қайтарилмасдир. На ўтмиш, на келажакдаги бирор ёзувчи бу давр романини айнан шу тарзда ёза олмаслиги роман оригиналлиги даҳлсизлигига мутлоқ кафолатдир. Чунки “Мувозанат” шу давр, шу жамият ичра яшаб, унинг мураккабликлари, азоб-уқубатларини тотган, бир сўз билан, шу қисматни яшаб ўтган шахс, мазкур жамиятнинг қонуний аъзоси томонидан ёзилган. 4. Дарҳақиқат, романда жамият кайфиятининг инсон руҳиятига бевосита ва билвосита таъсири бадиий мушоҳада теранлиги ҳамда бадиий- эстетик салоҳиятининг ички қонунияти бир бутунликда уйғунлашиб талқин этилиши ёзувчининг ютуғи ҳисобланади. Адиб қаҳрамон руҳиятини таҳлил қилар экан, ҳар бир персонаж яшашдан мақсад ва маъно қидиради. Оллоҳ томонидан буюрилган фарз ва амалларни икки дунё мезонидан келиб чиқиб баҳолайди ва баҳоли қудрат бажаради, шунга кўра романда психологик, фалсафий ва илоҳий тушунчалар бадиий умумлашма мазмун касб этади. 5. «Исён ва итоат» романида умуминсоний муаммолар ва қадриятлар ёзувчининг исломий-фалсафий қарашлари орқали бадиий инъикос эттирилган. Ёзувчининг фалсафий мушоҳадалари теран, онглараро психологик мулоқот, инсоннинг яралиши ва яшаш моҳияти ислом фалсафасининг устуни Қуръони Карим асосида ўзига хос услубда бадиий инкишоф этилган. Романда соддадан мураккабликка, шахс оламидан умуминсоний қадриятлар талқинига қадар жонлантирилган макон ва замон ичра яшаётган инсон ва давр руҳияти поэтик метафориклаштирилган реал ҳаётнинг синкретик тасвири орқали бадиий ифодаланган. 6. Романда портрет, диалог, монолог, туш, психологик тимсоллар, ҳиссий ҳаракатлар, пейзаж, галлюцинация каби ранг-баранг психологик усул ва воситалар бадиий метафоризациянинг ўзига хос мустақил усуллари 98 сифатида намоён бўлади. Қаҳрамонларнинг онг ва онг остлариаро психологик мулоқоти романнинг ўзига хос композицион қурилишини таъминлаган. 7. Романда ёзувчининг ҳикоя қилиш усули психологизмнинг асосий воситаси сифатида намоён бўлган. Ёзувчи персонаж характерини очишда психологик тасвирнинг вербал (нутқ орқали) ва юз-кўз ифодаси, мимика, имо-ишора, гавда ҳолати каби новербал воситалари кенг фойдаланган. Асарда бош қаҳрамон Акбарнинг нафақат ташқи қиёфаси, балки ташқи таъсир орқали шаклланган психологик олами – қалб драматизми яратилган. 8. “Исён ва итоат” муайян маънода “Мувозанат” романининг мантиқий давомидир. Чунки бу романда ҳам, худди “Мувозанат”даги каби инсоннинг яратилиш, яралмиш қисмати, ўзни ва Яратганни англаш жараёнлари ёритилади. Фақат мувозанатда ижтимоий-психологик таҳлил етакчилик қилган бўлса, “Исён ва итоат”да улкан умумбашарий воқеликни мутафорик умумлаштириш, поэтик моделлаштириш усули устувор. Худди шу жиҳати балан “Исён ва итоат” янги мазмун ва янги шаклдаги ўзига хос роман ҳисобланади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling