Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana07.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1337571
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Улуғбек Ҳамдам романларидаги бадиий психологизмни юзага 
чиқарувчи тасвир воситалари ва поэтик усуллар, ижодий индивидуаллик
бадиий шакл ва услуб ўзига хослиги сингари масалалар ўзбек ҳамда жаҳон 
адабиётшунослиги назарий тушунча ва тамойилларига таяниб асосланган;
ёзувчининг бадиий психологизмдан фойдаланишдаги ижодий 
маҳорати, адабий қаҳрамон яратиш ва характерлар руҳиятини бадиий 
далиллаш йўсини, қаҳрамонларга ҳиссий таъсир этадиган табиат 
манзаралари 
антитеза 
принципида 
ифодалангани, 
портретга 
хос 
характеристикаларда 
хатти-ҳаракат, 
ички 
динамика 
кузатилиши, 
қаҳрамонлардаги “ички фаоллик”ка катта эътибор берилгани бадиий матнга 
асосан ёритилган;
“Мувозанат” романида бадиий психологизмнинг намоён бўлиш 
ижодий тамойиллари адибнинг шаклий-услубий изланишлари, поэтик ифода 
тарзи контекстида “Исён ва итоат” романига хос “ички монолог” ва “онг 
оқими” ифода усулларининг персонаж нутқини индивидуаллаштириш ва 
психологик асослашдаги роли аниқланган;
“Сабо ва Самандар” романи эпик баён тарзи орқали У.Ҳамдам насрида 
поэтик анъананинг ўрни, психологик таҳлил уларда инсон маънавий-
психологик ҳаётини талқин этишнинг синтезлашган усуллари билан 
уйғунлашиб кетганлиги ёритиб берилган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
роман жанрининг поэтик қонуниятлари ва психологик лавҳаларнинг 
бадиий яхлитликда тутадиган ўрни ва аҳамияти композицион узвийликда 
ўрганилган; 
макон ва замонда кечаётган инсон ҳаётини бадиий талқин этишда 
фалсафий фикр такомили, давр руҳияти ва ижодкор шахсияти муштараклиги 
белгилаб олинган;



мустақиллик даври ўзбек романларида бадиий психологизмнинг янгича 
тамойиллари шакллангани асосланган; 
Улуғбек Ҳамдам романларини талқин ва таҳлил қилиш жараёнида 
услубий психологик манералар индивидуаллигига қаратилган; 
портрет, пейзаж, нутқ, ички монолог, психологик деталь, туш мотиви, 
мулки борлиқ тасвири, қистирма эпизод каби психологик таҳлил воситалари 
маъно ва вазифаларига кўра тасниф этилган;
роман хронотопида муҳимлик касб этган асосий психологик усул ва 
воситалар ижодкорнинг субъекти билан ўрганилган.  

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling