Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana07.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1337571
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05

Боб бўйича хулоса 
1. “Исён ва итоат” ҳамда “Сабо ва Самандар” романларида бадиий 
психологизмни аналитик, динамик, ичдан кўриш принциплари бирлашиб
синтетик принципни ташкил қилган. Ёзувчининг психологик таҳлил 
воситалари ҳамда усулларидан самарали фойдаланиши натижасида 
психологизм романнинг услубий доминант белгиси сифатида бўй кўрсатган.
2. Ҳикоя қилиш усулларининг ўзгариши, муаллиф, ровий, персонаж 
нутқидаги тафовут, ёзувчининг муайян ғояни турли нуқтаи-назардан туриб 
ифодалаши каби услубий ўзига хослик кузатилади. Романнинг бадиий 
ютуқларидан бири - муаллиф, ровий, персонаж нутқининг бир вақтда 
қўлланилиши 
баробарида, 
тингловчи-китобхоннинг 
воқеа-ҳодисалар 
иштирокчисига айлантира олган.
3. Романда муаллиф ҳикояси, ровий ҳикояси, тингловчи-китобхон 
иштироки, қаҳрамон нутқида бахшиёна сўйлаш, ритм ва оҳанг мавжудлиги, 
талқинда лиро-эпик моҳият бадиий матн хусусиятини белгилаши 
психологизмга хос жиҳатларни янада ойдинлаштирган. Ички монологлар 
қаҳрамонлар ҳаётида, дунёқарашида, ўз-ўзига муносабатида, ўзгаришлар юз 


140 
берганда кузатиладиган кескин вазиятлардаги персонаж руҳиятини аниқ 
ифодалашга хизмат қилган.
4. Адабий портретлар – характерлар бадиий тасвирининг асосий 
воситаларидан бири сифатида муҳим ифодавий функцияларни бажаради: 
характерга “кириш” ҳисобланади; унинг муҳим қирраларини белгилайди
характер тўлалигига, бутунлигига аниқлик киритади; биргина персонажнинг 
бир ёки бир нечта портрети орқали характернинг жонсиз ё динамиклиги 
кўринган.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling