- Фонд Биржаси акциялар ва облигациялар б-н олдисотди муомаласини олиб боради. Бундам Биржа ларда мамлакатда чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар билан бирга чет эл қимматбаҳо қогозлари ҳам савдода қатнашаверади. Биржада иш кўраётганлар қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш вақтидаги курслар фарқидан (муддатда сотиш) катга фонда кўрадилар.
- Йирик фонд Биржалари НьюЙорк, Токио, Лондон, Париж, Базель, Москва ва б. шаҳарларда жойлашган. Ўзбекистонда «Тошкент» республика фонд Биржа эркин сотувга чиқарилган акциялар, векселлар, облигациялар, депозитли сертификатлар савдоси билан шуғулланади (1994 й. апрелда ташкил этилган).
Валюта Биржаси - Валюта Биржаси валюталар бозорини ўтказади ва валюталар котировкасини амалга оширади.
- Кенг кўламли валюта савдоси йирик банклар ўртасида олиб борилади, аммо айрим мамлакатларда банклараро валюта бозори билан бирга махсус валюта Биржалари ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси 1992 й. 22 июнда тузилган. Чет эл валютаси савдосини ташкил этиш билан шуғулланади. 1994 й. 15 апр. дан мунтазам савдо ўтказади.
МЕХНАТ БИРЖАСИ - Меҳнат биржаси - ишсизларни, иш жойини ўзгартиришни истовчи шахсларни ишга жойлаштириш билан шуғулланадиган махсус давлат муассасаси. Меҳнат бозорининг ташкил етилган ва тартибланиб турадиган шакли. Меҳнат биржаси дас-тлаб 19-асрнинг 1-ярмида Германия ва Aнглияда, кейинчалик Франсия ва бошқа давлатларда пайдо бўлди. 20-асрнинг бошларида Aнглияда умуммиллий Меҳнат биржаси ташкилоти таъсис етилди. Меҳнат биржаси бўш ўринлар ва ишсизларни ҳисобга олиб боради, ишсизларга нафақа тўлайди. Кўпгина мамлакатларда Меҳнат биржаси касбга йўллаш, қайта ихтисослаштириш ва ишга жойлаштириш бўйича турли хил хизматларни бажаради. Уларнинг фаолиятлари ишсизларни иш билан таъминлаш, ишлаб чиқарувчи тармоқлар тузилмаларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб турадиган меҳнаш бозори еҳтиёжини қондиришдан иборат. Меҳнат биржаси бозор иқтисодиётининг муҳим унсурларидан бири. Ўзбекистонда Меҳнат биржасилари 1993 йилдан пайдо бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |