Бозор инфратузилмасининг таркибий қисмлари Катта ўқитувчи С. Айтиева РЕЖА:
Бозор инфратузилмасининг тузилиши.
Бозор инфратузилмаси таркибий қисмларининг мақсади ва асосий тамойиллари.
Биржалар, товар биржаси, фонд биржаси, аукцион, меҳнат биржаси, банклар ва инвестицион компаниялар
Бозор инфратузилмасининг тузилиши
Бозорнинг тузилиши
Монопол бозор
Олигополия
Дуополия
Табиий монополиялари
Рақобат муҳитити (SWOT )
Мукаммал рақобат
Монопол бозор - «Монополия» атамаси (грекча monos – ягона, poleo - сотаман) тармоқнинг ягона ишлаб чиқарувчидан иборат бўлишини англатиб, у ишлаб чиқариш ҳажми ва нарх устидан назорат ўрнатиш имкониятига эга бўлади. Монополистнинг асосий белгилари сифатида ишлаб чиқаришнинг юқори даражадаги концентациялашуви; унинг муайян товар бозоридаги устун мавқега эгалиги; ишлаб чиқариш ҳажмига бевосита таъсир ўтказиш орқали монопол нархни белгилаши ва, тегишли равишда, монопол фойда олиш имконияти.
Олигопол бозор - Олигополия тушунчаси (грекча oligos – озчилик, poleo – сотаман) ишлаб чиқариш ва бозорда унча кўп бўлмаган йирик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳукмрон мавқеини англатади. Шунга кўра, олигополистик рақобат тармоқдаги товар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини тўлиқ эгаллаб олган бир неча йирик фирмалар ўртасидаги иқтисодий курашни ифодалайди. Олигополистик тармоқда бир хил (пўлат, мис, алюминий, қўрғошин, темир ва бошқалар) ёки табақалашган (автомобиллар, кир ювиш воситалари, тамаки маҳсулотлари, маиший электр буюмлари ва бошқалар) маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Шунга кўра, олигополистик рақобат шароитида фирмалар нарх сиёсатини ўзаро боғлиқ ҳолда олиб борадилар. Бунда нисбатан йирик фирма нарх белгилаш бўйича етакчилик қилиб, қолган фирмалар эса унинг хатти-ҳаракатига эргашадилар.
«Монопсония – муайян товарнинг ягона харидори монополияси мавжуд бўлган бозор тузилмаси тури. Ўз харид ҳажмини чеклаш орқали харидор сотувчи даромадининг бир қисмини йўқотиш ҳисобига монопол фойда олиш имконига эга бўлади. ( Пахта саноати) - «Монопсония – муайян товарнинг ягона харидори монополияси мавжуд бўлган бозор тузилмаси тури. Ўз харид ҳажмини чеклаш орқали харидор сотувчи даромадининг бир қисмини йўқотиш ҳисобига монопол фойда олиш имконига эга бўлади. ( Пахта саноати)
- Олигопсония – муайян товарнинг бир гуруҳ сотувчилари мавжуд бўлган бозор тузилмаси тури. ( сут маҳсулотлари бозори)( Nestla-Musaffo- Простакващино)
- Дуополия – муайян товарнинг фақат икки нафар етказиб берувчиси мавжуд бўлган ва улар ўртасида нарх, сотиш бозорлари, ишлаб чиқариш квотаси бўйича монополистик келишувлар бўлмаган шароитдаги бозор тузилмаси тури (Билайн, МТС, Юселл)
Do'stlaringiz bilan baham: |