Бозор инфратузилмасининг таркибий қисмлари


Download 23.36 Kb.
bet3/5
Sana07.05.2023
Hajmi23.36 Kb.
#1441283
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу

13 – 19 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 83,5% - биржа савдолари; 0,4% - кўргазма-ярмарка савдолари; 15,7% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

  • 13 – 19 сентябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 829,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 5,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 83,5% - биржа савдолари; 0,4% - кўргазма-ярмарка савдолари; 15,7% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Биржа савдолари

  • Биржа савдолари
  • Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 527,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
  • Полиэтилен
  • Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 3 610,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 75 харидор иштирок этди.
  • Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 585,2 минг сўмдан 16 574,4 минг сўмгача пасайди.
  • Цемент
  • Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 340 463,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 221 718,0 тоннаси, яъни 65,1% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 44,3 минг тоннани ташкил қилди.
  • Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 512,8 минг сўмдан 506,2 минг сўмгача, яъни 1,3% га пасайди.
  • Суюлтирилган газ
  • Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 1 997,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг бутун ҳажми, яъни 100,0% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 104 харидор иштирок этди.
  • Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 362,3 минг сўмдан 6 580,8 минг сўмга, яъни 10,6% га пасайди.
  • Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газнинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 867,7 минг сўмни ташкил этди.

Download 23.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling