Бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма босқич ўтиш, тармоқлар иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва унинг самарадорлигини таъминлашда инвестициялар катта иқтисодий ахамиятга эга


Download 10.57 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi10.57 Kb.
#1355010
TuriМонография
Bog'liq
Такриз ФарДУ


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Молия ва кредит кафедраси мудири PhD, доцент Режапов Хайрилло Хикматуллаевич ва иқтисодиёт йўналиши талабаси Кадиров Азамат Ашрафович ўғлининг “Ўзбекистонда инвестиция муҳити ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусида таёрланган монографиясига


ТАҚРИЗ

Бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма — босқич ўтиш, тармоқлар иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва унинг самарадорлигини таъминлашда инвестициялар катта иқтисодий ахамиятга эга. Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқтисодиётига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндашишларни талаб этмоқда. Чунки, хўжалик юритишнинг замонавий йўлини танлаш инвестицион сиёсатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади


Ҳозирги жаҳон иқтисодиётига салбий таьсир ўтказаётган пандимия вақтида Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бири барча ички манбалардан унумли фойдаланиш ҳамда хорижий инвестицияларни фаол жалб этишдир. Зеро, хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётга кенг жалб этилиши ишлаб чиқаришни модернизациялашга, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқишга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоб маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, аҳолини иш билан таъминлашга имконият яратади. Ривожланган давлатлар тажрибаси и кўрсатадики, хорижий инвестициялар жалб қилиниши мазкур давлатларнинг юксак даражада тараққий этишида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда ҳар бир инвестор учун мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш, унинг имкониятларини ҳисобга олиш муҳим масалалардан бири саналмокда.
Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини мунтазам равишда яхшилаб боришни таъминлаш устувор вазифадир. Бунда давлатнинг асосий вазифаси капитал жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш ва унинг жозибадорлигини ошириш билан изоҳланади. Маълумки, ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти тараққиётида инвестициялар муҳим аҳамиятга эга.
Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, илмий ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети, илмий ишнинг янгиликлари, гипотезаси ва амалий аҳамияти кўрсатилган.
Тадқиқот ишининг «Инвестиция муҳитини шакллантиришнинг назарий асослари» деб номланган биричи бобида хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг зарурияти, қулай инвестиция муҳитини шакллантиришнинг омиллари ва кўрсаткичлари ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш ва хорижий инвестицияларни жалб этишнинг хориж тажрибалари ўрганилган.
Тадқиқот ишининг иккинчи боби «Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицион муҳит ва жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг ривожланиш тенденциялари»деб номланиб, ушбу бобда Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига киритилаётган хорижий инвестициялар учун яратилган шарт-шароит, имтиёзлар, хорижий инвестицияларни жалб қилишни механизми ва дастаклари, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва ривожланиш тенденциялари таҳлил этилган ва мавжуд муаммолар аниқланган.
Тадқиқот ишининг учинчи боби «Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш» деб номланган бўлиб, унда инвестиция муҳитини ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш механизимини такомиллаштириш, миллий иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган хорижий инвестициялар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот ишининг хулоса қисмида тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий натижалари бўйича хулосалар баён этилган.
Тадқиқот ишининг ишининг ютуқлари миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларнинг жалб этилиш ҳолати, миллий иқтисодиётда хорижий инвестицияларни ўрни ва аҳамияти бундан ташқари тармоқлар бўйича тақсимланиши таҳлил қилинган, мамлакатимиздаги инвестиция муҳитининг ҳозирги ҳолати ўрганилган,саноат лойиҳалари доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар маблағларини ўзлаштириш ҳолати чуқур таҳлил этилган.
Юқоридагилардан хулоса қилиб, Режапов Хайрилло Хикматуллаевич ва Кадиров Азамат Ашрафович томонидан тайёрланган “Ўзбекистонда инвестиция муҳити ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий монография олий ўқув юртларининг иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), молия ва молиявий технологиялар, банк иши ва бошқа йўналишларда ўқиётган бакалавр, магистрантларга ҳамда мамлакатда инвестиция муҳити, хорижий инвестициялар жалб қилиш кўпайтириш йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бораётган, мустақил шуғулланадиган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, амалиётчи мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, уни нашр этишга тавсия этаман.

Тақризчи,

Фарғона давлат университети
Молия” кафедраси профессори, Dsc. профессор: Мирзакаримова М.
Download 10.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling