1-variant
“Бозор сегментатсияси” атамаси илк бор қачон ва ким томонидан қўлланилди?
А) 1950 йил, Уенделл Смит
Б) 1950 йил, Петер Друккер
С) 1965 йил, Тёдор Левитт
Д) 1935 йил, Жан-Жак Ламбен
Бозор сиғими деб нимага айтилади?
А) маълум бозорда ва вақтда аниқ товарни сотиш мумкин бўлган энг катта миқдори, яъни товарга бўлган талаб миқдори
Б) бозорнинг талаб ва таклиф мутаносиблигидан келиб чиқадиган маълум пайтдаги ҳаракатчан ҳолати
С) бозорда талаб билан таклифнинг ўзаро тўла мутаносиб бўлган вазияти
Д) истеъмолчилар ҳарид қобилияти билан белгиланадиган товар сотиш имкониятлари
Маркетинг ахборот тизими деб нимага айтилади?
А) корхонанинг маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, жамлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишнинг усуллари йиғиндисидир
Б) маркетинг режаларини ишлаб чиқиш ва уларни тўғирлаш учун зарур бўлган маркетинг ташқи муҳитининг ўзгариши тўғрисидаги жорий ахборотни тўплаш бўйича тизимли фаолиятдир
С) корхонанинг ишлаб чиқариш, молия, сотиш, меҳнат ва бошқа ресурслари ҳақидаги ахборотларни тўплаш жараёнидир
Д) аниқ белгиланган, тор доирадаги маълумотларни доимий тўплаш, излаш тизимидир
Бозор сегменти деб нимага айтилади?
А) талаб-истаклари, бозордаги хатти-ҳаракатлари, маркетинг воситалари таъсирига жавоблари бир хил, ўхшаш бўлган истеъмолчилар гуруҳи
Б) бозорнинг бир ёки бир неча ўхшаш товар таклиф этадиган корхоналар эгаллаган қисми
С) истеъмолчилар ҳарид қобилияти билан белгиланадиган товар сотиш имкониятлари
Д) қандайдир талаблари қондирилмай қолган истеъмолчилар гуруҳи
Бозор улуши деб нимага айтилади?
А) корхонанинг бир хил ёки ўхшаш товарлар сотишдаги ҳиссаси
Б) бозорнинг бир ёки бир неча ўхшаш товар таклиф этадиган корхоналар эгаллаган қисми
С) истеъмолчилар ҳарид қобилияти билан белгиланадиган товар сотиш имкониятлари
Д) талаб-истаклари, бозордаги хатти-ҳаракатлари, маркетинг воситалари таъсирига жавоблари бир хил, ўхшаш бўлган истеъмолчилар гуруҳи
Do'stlaringiz bilan baham: |