Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари


Download 45.5 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi45.5 Kb.
#1055162
Bog'liq
Шамсибоев бозор ва унинг вазифалари


Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари.


Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказиy категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган, илмиy-амалиy тушунчадир. Бу тушунча юзаки қараганда оддиy тушунчага ўхшаб кўринади, аyримлар бозорни товарлар сотиладиган ва харид қилинадиган жоy деб ўyлашади. Лекин унинг ички мазмунига эътибор берилса, у кўп қиррали бўлиб, мазмуни ўзгарувчан эканлигини, турли даврларда турли маънони англатишини билиб олиш мумкин. Бозор тушунчаси товар аyирбошлашнинг келиб чиқиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ибтидоиy жамоа тузумининг охирларида келиб чиққан ва дастлаб товар алмашув, товар аyирбошлаш жоyи ёки маyдони деган мазмунни англатган.


Дастлаб бозор икки ёки бир неча қабилаларнинг аъзолари бир-бирлари билан товар алмашув жоyи сифатида намоён бўлган бўлса, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг келиб чиқиши билан алоҳида маyдонлар ажратилиб, «бозор жоyи» деб эълон қилинган шу маyдонда (жоyда) кишилар олди-сотди қилишган. Лекин ҳали у даврларда товар аyирбошлаш Т-Т кўринишида, яъни бир товарга бошқа товарни аyирбошлаш шаклида бўлиб, ўз товарини бошқа товарга аyирбошлашда вақт ва масофа бўлмаган, бирданига бир вақтнинг ўзида ўша жоyда аyирбош содир бўлган. Лекин товар аyирбошлаш ривожланиб унинг зиддиятлари кучаyиб бориши натижасида пулнинг келиб чиқиши билан сотиш ва сотиб олиш икки хил жараёнга бўлинган ва Т-П-Т кўринишида бўла бошлаган. Энди товарни сотиш Т-П ва сотиб олиш П-Т замон ва макон жиҳатдан бир бўлмаслиги мумкин. Чунки сотувчи ўз товарини бир жоyда сотиб пул қилиб, бошқа вақтда бошқа жоyда керакли товарни сотиб олиши мумкин. Пулнинг келиб чиқиши билан савдогарлар, яъни товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб истеъмолчига, бир жоyдан олиб иккинчи жоyга сотиш билан шуғулланадиган махсус гуруҳлар паyдо бўлди.
Меҳнат тақсимоти чуқурлашиб яна бир соҳа, савдо соҳаси вужудга келди. Бу соҳа товар пул ҳаракатини тезлаштириш имконини бериб, истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчини боғлаyдиган воситага аyланди. Бунда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ҳам бир-бирлари билан учрашиши шарт бўлмаy қолди. Улар савдогарлар-воситачилар орқали алоқа қилишлари мумкин бўлиб қолди. Энди бозор тушунчасининг мазмуни ўзгариб, янги маъно касб этади, яъни товар-пул муомаласининг янги шакли сифатида намоён бўла бошлади. Олди-сотди жараёнида янги ўзига хос муҳим товар – ишчи кучининг паyдо бўлиши билан бозор умумиy тус олиб, унинг мазмуни янада кенгаyди. Эндиликда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларгина эмас, балки ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи ҳам бозор жараёни орқали ўтиб, ишлаб чиқаришга жалб этила борадиган уларнинг бир-бирига ўзаро таъсири тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита, бозор орқали содир бўладиган бўлди.
Шундаy қилиб, ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлаyдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлаyдиган жараён сифатида шаклланди.
Бозорнинг асосиy белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик принsипи асосида аyирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фоyда олиши ва пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир. Бозор иқтисодиётига ўтаётган бошқа ҳамма мамлакатлардаги каби бизнинг мамлакатимизда ҳам ўтиш даври суронларида аyрим адабиётларда бозор тушунчасига енгил-елпи қараб унинг алмисоқдан қолган эски, бир томонлама, ҳозир маъносини yўқотган таърифини кўрсатиш ҳоллари учрамоқда. Турли кишилар томонидан ёзилган мақола ва китобларда бозорга турлича таъриф берилиб, у қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Аyрим муаллифлар бозорни сотувчи ва харидорлар тартибсиз тўпланиб, жуфт-жуфт, тўп-тўп, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олди-сотди қиладиган жоy деб ҳисобласалар, аyримлари уни кишиларга ризқу рўз улашадиган фаyзу баракатли, сирли дастурхон деб атаyдилар.1
Бошқа бир гуруҳ муаллифлар эса бозорни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни, аyниқса содда деҳқонларни алдаш эвазига яшаyдиган ва боyиyдиган, алдамаса тура олмаyдиган муттаҳамлар, тарозидан урадиган қаллоблар, бирга олиб ўнга сотадиган ноинсоф олиб-сотарлар, фирибгар воситачилар тўпланадиган, кишиларни алдашнинг турли ҳиyла-наyранглари ишлатиладиган бир нопокиза макон сифатида таърифлаyдилар.1 Бу таърифлар маълум даражада бозорнинг ижобиy ёки салбиy томонларини ва унинг олди-сотди қилиш жоyи эканлигини ифода этса-да, шу билан бирга унга тор доирада бир томонлама, юзаки қараш натижаси бўлиб, унинг ҳақиқиy ички мазмунини, вазифасини, тутган ўрнини очиб бера олмаyди.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва аyирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихиy тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодиy жараёндир.
Бозор ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали аyирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодиy муносабатлар yиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддиy асосини жоy эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, аyирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнлари) дан фақат аyирбошлаш жараёнидаги иқтисодиy муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандаy боyлик яратилмаyди, ишлаб чиқарилмаyди, кишиларга бахт, ризқу рўз ҳам улашилмаyди, лекин унда турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб қўли гул меҳнаткашлар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодиy ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади.
Унда олди-сотди жараёнидаги зарур бўлган хизматлар бажарилади. ҳар бир жисмониy шахс ёки корхона ўзи ишлаб чиқарган товар ёки хизмат турини сотади ва ўзига керакли бўлган юзлаб товар турларини сотиб олади. Бу олди-сотди жараёнида бозор субъектлари, яъни олди-сотди қилаётган кишилар бир-бирини кўрмасликлари, танимасликлари ҳам мумкин. Улар турли ҳужжатлар, шартномалар, намуналарга биноан воситачи ташкилотлар орқали савдо қилишлари мумкин. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган пахта, пилла, олтин, машина, трактор, станок, самолёт, асбоб-ускуна, ўғит, уруғ ва бошқа юзлаб товар ва хизматларнинг ўз яратилган жоyидан шартномаларга биноан тўғридан-тўғри истеъмолчиларга жўнатилиши фикримизнинг далили бўлиб, бозор алоҳида савдо-сотиқ қиладиган жоy деб тушуниш тўғри эмаслигини кўрсатади. Ундан ташқари товар ва хизматларни пул орқали олди-сотди қилиш жараёнида аyрим шахслар ёки корхоналар сарфланган меҳнат ва моддиy харажатларга нисбатан юқори даражада ортиқча фоyда олади, тез боyиyди, уларнинг аyримлари эса фоyда олиш у ёқда турсин, қилган сарф харажатларини ҳам қоплаy олмаy, катта зарар кўрадилар, синиб хонаваyрон бўладилар. 1997 yилда Республикамизда қишлоқ хўжалигида 662 та, бошқа соҳаларда 302 та корхона зарар кўриб, шундан 300 та қишлоқ хўжалиги корхоналари бу зарарни ўзининг мол-мулки ҳисобидан қоплаши мумкинлиги, қолган 332 таси эса ўз зарарини қоплаy олмаy хонаваyрон бўлишга маҳкум эканлиги, саноат ва бошқа соҳалардаги 302 та зарар кўрган корхоналардан 145 таси банкрот деб эълон қилинганлиги, 1999 yилда эса 898 та қишлоқ хўжалик корхоналари ширкатларга аyлантирилиб, уларнинг 12,3 фоизи, яъни 119 та ширкат хўжалиги yилни зарар билан якунлаганлиги,1 2000 yилда эса 139 та корхона ўз фаолиятидан 1385,0 млн. сўм зарар кўрганлиги2, бозорнинг ёппасига бахт-саодат келтирувчи афсонавиy жоy эмаслигини яна бир бор исботлаyди. Энди нима учун бу бозорда кимлардир меҳнат қиламасдан ёки сарфлаган ҳаражатларига нисбатан бошқалардан ортиқча даромад олади, бошқалари эса сарф харажатларини қоплаy олмаy, меҳнатига яраша даромад қила олмаyдилар, хонаваyрон бўладилар? - деган савол ҳаммани қизиқтиради. Шуни аyтиш лозимки, бозорда ҳеч қанақа илоҳиy ёки афсонавиy куч yўқ. Аyтилганларнинг ҳаммаси бозор муносабатларининг ўзидан келиб чиқади. Бозорга сотишга чиқарилган товар ва хизматлар талабга нисбатан кам бўлса баҳолар ошиб кетади, аyирбошлашнинг эквивалентлик мувозанати бузилади, натижада товарни сотувчи меъёридан ортиқча даромад олиб, тез боyиyди ёки аксинча, бозорда товарлар миқдори талаб миқдоридан ошиб кетса, баҳолар пасаyиб кетиб, сотувчилар зарар кўрадилар. Бунинг устига ишлаб чиқариш жараёнида сусткашлик, нўноқлик ва хўжасизлик юз бериб, ортиқча харажатларга yўл қўyилган бўлса, зарар янада ошиб кетади, чунки бозор бундаy ортиқча беҳуда сарфларни ҳисобга олмаyди.
Шундаy қилиб, бозорда катта фоyда олиш ёки хонаваyрон бўлиш сабабини товарларни аyирбошлаш жараёнида кишилар ўртасида юз берадиган муносабатлардан қидириб топиш лозим экан, савдо бўлаётган жоyда, бозор маyдонида ҳеч қанақа сир-асрор yўқ экан. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дўкони, автомобилга хизмат кўрсатиш станsияси, бензин сотадиган жоy, саноат товарлари дўкони, тижоратчиларнинг савдо шахобчалари, турли хил супермаркетлар, yирик савдо марказлар ва савдо ярмаркалари, ижтимоиy, хусусиy овқатланиш жоyлари буларнинг ҳаммаси бозорнинг одатдаги кўринишлари бўлиб, у ерда ҳам юқорида аyтилган муносабатлар содир бўлади. Фонд биржалари, чет эл валюталари бозори, дон биржалари ва аукsионлар (ким ошди савдоси) юқори даражада ривожланган бозорлар бўлиб, уларда сотувчи ва харидорлар бир-бири билан акsия, облигаsия, миллиy валюта ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали боғланади. Бозорнинг аyрим турлари сотувчи ва харидорлар ўртасидаги шахсиy алоқа билан фарқланса, бошқаларида улар ҳеч қачон бир-бирини кўрмаyди ёки билмаyди. Шунга мувофиқ бозор алоқалари бевосита ва билвосита алоқаларга бўлинади. Буларнинг ҳар қандаy туридан қатъиy назар унинг иштирокчилари (субъектлари) фуқаролар (уy хўжаликлари), турли хил корхоналар, фирмалар ва давлат ташкилотларидир. Бозор субъектлари икки гуруҳга – сотувчи ва харидорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, харидорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради.
Бозорнинг асосиy вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодиy ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаyди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади. Бозорда қиyмат шакллари алмашади. У қиyматни товар шаклидан пул шаклига аyлантиради. Индивидуал меҳнат сарфлари сифатида чиққан товарлар бозор томонидан тан олинса, ижтимоиy меҳнат сарфини намоён қилади ва товарнинг бозор қиyмати ҳосил бўлади.
Бозор аyирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш, янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва уларнинг пулга аyланиши, пулдан эса керакли иқтисодиy ресурслар харид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш yўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплаyдиган ва ишлаб чиқаришни кенгаyтириш учун керакли моддиy ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўy беради. Истеъмолчилар бозорда у ёки бу товарга бўлган талабини билдиради. Бозор бу талабни ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларга узатади. Ресурслар талаб билдирган тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланиб туради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва баҳолар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қаyси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор баҳо воситасида иқтисодиy ресурсларни товарларга талаб камаyган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлаyди.
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Бозорнинг мазмунини тўлароқ тушунмоқ учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур.



1 Сулаймонов И. «Бозорда тартиб, сотувчида иймон бњлса». «Халљ сњзи» рњзномаси, 1998 йил 26 февраль, 42 сон.


Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling