Бозордаги монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш самарадорлиги
Ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бўлим қуйидаги
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
bozordagi monopolistik faoliyatni cheklash va raqobatni rivozhlantirish
Ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бўлим қуйидаги
функцияларни бажаради: - Давлат бошқарув органлари ва махаллий давлат хокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлари томонидан истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда текшириш ва мониторинглар ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади; - Истеъмолчиларнинг хуқуқлари поймол этилиши юзасидан берилган ариза ва шикоятлар бўйича, корхона ва ташкилотларда истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликларига риоя этилиши юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ва таҳлиллар, мониторинглар, текширишлар ўтказади. - Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликларни бузилиш холатлари ва уларнинг сабабларини кўриб чиқади, тегишли хужжатларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда қарор қабул қилиш учун киритади; 54 - Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликлари бўйича хуқуқлари поймол этилганлиги бўйича истеъмолчилардан тушган аризаларни кўриб чиқади, қонунбузилиш холатларини систематик равишда келиб чиқиш сабабларини аниқлайди, қонунбузилишларни бартараф қилиш бўйича кўрсатма лойихаларини тайёрлайди; - Хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари томонидан Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликлари бузилиши бўйича бош юрист маслахатчи билан биргаликда судга даъво аризаларини тайёрлайди, шунингдек, ишни кўриб чиқишда қатнашади; - Хўжалик субъектлари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарималар қўллаш бўйича Комиссияга хужжатларни тайёрлайди; - Хўжалик субъектлари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликлари бузилиши натижасида асоссиз олинган даромад, шунингдек, қўлланиладиган жарималарни ундириш (асоссиз олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш) бўйича қарор қабул қилиш учун белгиланган тартибда хужжатларни тайёрлайди ва Комиссияга киритади; - Қўлланилган жарималарни тўлов муддатини узайтириш юзасидан хўжалик юритувчи субъектнинг аризасига асосан, агар жарималарни муддатида тўлаш хўжалик юритувчи субъектнинг банкрот холатига олиб келиши мумкин бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан Комиссияга хужжатларни тайёрлайди; - Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари ва ихтисослашган даврий нашрлар орқали Истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликларини бажарилиши бўйича кенг омма ўртасида тарғибот ишларини амалга оширишда қатнашади; - Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ўз ваколатлари доирасида таклифлар ишлаб чиқади; 55 - Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бирлашмалар ҳамда кенг доирадаги оммага истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунчиликларини қўлланиши бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатади. - Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, махаллий давлат хокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, корхона, концерн ва бирлашмалар томонидан истеъмолчиларнинг хуқуқларини химоя қилиш ва реклама қонунларига риоя этилишини тартибга солади, шунингдек, Назорат органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши орқали тасдиқлаш учун, кейинги даврдаги текширишлар режасини тайёрлашда қатнашади. - Товар ва молия бозорларида реклама конунчилигини тартибга солиш, халол ракобатни ҳимоя қилиш бўйича иш олиб боради. - Реклама истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилади. - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирларини самараси юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан ҳамкорликда ўрганишлар ўтказади. - Ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама қонунчиликларини тадбиқ этиш соҳаларини аниқлаш. - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш. - Истеъмол товарлари нархлари (асосий истеъмол товарлари нархлари) ва ҳизматларига тарифлар мониторингини ўтказади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетишига, бозорда сифатсиз истеъмол товарлари сотилиши ва ҳизматлар кўрсатилишига олиб келувчи инсофсиз рақобатнинг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди. 56 - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликлар талабларининг бузилишини тўхтатилиши ёки уларнинг оқибатларини бартараф этилиши юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар расмийлаштириш ва тақдим этиш. - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш юзасидан тадбирлар (семинарлар, кўрик-танловлар, конференциялар) уюштириш. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling