25
Ўзбекистон
Республикасининг
амалдаги
„Товар
бозорларида
монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида“ги қонуни бир қатор
қонуности меъёрий ҳужжатлари мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш
даражасига етарли даражада мувофиқ эмаслигини Президентимиз
“Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясида таъкидлаган эди.
Қонун молиявий хизматлар бозорларидаги рақобатни
тартибга солиш
масалаларини ўз ичига олмаган, бу эса мазкур соҳада рақобатга қарши ва
рақобатни чекловчи ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан чораларни амалга
оширишга имкон бермас эди.
Шунингдек қонунда „бозор“, „бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар“,
“инсофсиз рақобат”, “камситувчи шартлар”, „нотўғри таққослаш“, „монопол
юқори нархлар“, „монопол паст нархлар“, „шахслар гуруҳи“, „устун мавқе“
каби асосий тавсифларнинг бир-биридан аниқ ажратиш ва тоифалаш тартиби
мавжуд эмас эди.
Ўзбекистон Республикасининг
“Рақобат тўғрисида”ги янги қонун
ишлаб чиқилди ва сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланди. Ушбу
қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Янги қонун рақобат соҳасидаги муносабатларни
тартибга солувчи,
тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шарт-шароитларни,
товарларнинг эркин айланишини, иқтисодий
фаолиятнинг эркинлигини
таъминлаб бериш, бу эса рақобат ривожланишининг ҳамда унинг товар ва
хизматлар бозорларида ҳимоя қилинишининг энг асосий жиҳати бўлиб
хизмат қилиши назарда тутилган. Қонун бозорга янги хўжалик юритувчи
субъектларнинг кириб келишида ва улар ўртасида соғлом рақобатни
таъминлашда асосий воситадир.
Ислоҳотларнинг кейинги босқичида
хусусий секторни ривожлантириш,
корхоналар фаолиятини табиий монополиядан ҳимоя қилишни кучайтириш,
26
банкротликка тушган корхона ва монопол ташкилотларни қайта ташкил этиш
бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, рақобатни рағбатлантириш,
рақобатни ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватловчи
бозор тизими учун
шароит яратиш, қолаверса, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни
таъминлаш ишлари амалга оширилди. Бунда Президентимизнинг 2005 йил 30
апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш
тўғрисида”ги Фармони ҳуқуқий асос сифатида олиниб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий
ночор
корхоналар ишлари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат
мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат
қўмитасининг Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
бошқармаси негизида
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш,
Do'stlaringiz bilan baham: