Бозордаги монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш самарадорлиги


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/42
Sana25.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1654483
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42
Bog'liq
bozordagi monopolistik faoliyatni cheklash va raqobatni rivozhlantirish

Vt= Vi + Vn - Vx
бунда, 
Vt – тегишли товар бозорининг ҳажми; 
Vi – тегишли бозорда бозор иштирокчилари томонидан реализация қилинган 
товар ҳажми; 
Vn – тегишли товар бозорига олиб кирилган ҳажм; 
Vx – тегишли товар бозоридан ташқарига олиб чиқилган хажм. 
2. Тегишли товар бозорининг ҳар бир иштирокчиси учун улар томонидан 
сотилган товар ҳажмини товар бозорининг умумий ҳажмига нисбати сифатида 
бозор улуши аниқланади ва қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: 
Di= Vk/Vt 100 
Бунда, 
Vk – аниқ иштирокчини тегишли товар бозоридаги реализацияси ҳажми. 
Хўжалик юритувчи субъектни сотиш ҳажмини аниқлашда буюртмачининг ҳом-
ашёсидан
11
тайёрланган маҳсулот чиқариб ташланган ҳолда ҳисобга олинади; 
11
Одатда, истеъмолчининг ҳом-ашёсидан тайёрланган маҳсулотга, шу хом-ашёнинг эгаси хўжайин бўлади. У ҳак 
меорининг ишлаб чиқаришини ҳом-ашё билан таъминлайди, шунингдек мулк эгаси сифатида у сотиш билан боғлиқ 
бўлган барча таваккалчиликларга жавоб беради.Хом-ашёни ишлатувчи ишлаб чиқариш жараёнини моддий 


68 
Vt – товар бозорининг умумий ҳажми; 
Di – хўжалик юритувчи субъектлар ёки субъектнинг улуши. 
Агарда истеъмолчиларга сотилган маҳсулотларнинг хажмлари тўғрисида 
маълумот мавжуд бўлмаса, унда ушбу кўрсатгичлар мос равишда - хўжалик 
юритувчи субъект томонидан тегишли товар бозорига етказиб берилган 
маҳсулотнинг хажми (бунда ишлаб чиқариш хажмининг кўрсатгичидан 
ортиқча, омборлардаги маҳсулот захиралари, ички истеъмолга мўлжалланган 
маҳсулотлар ва тегишли бозор чегарсидан ташқарида сотиш учун келтирилган
маҳсулотлар (экспорт қилинадиган) чиқариб ташланади) ва тегишли бозорга 
етказиб берилган товарнинг хажмига кўра (яъни, маҳаллий товар ишлаб 
чиқарувчиларни бозорга етказиб берган товарлари, жумладан тегишли бозорга 
олиб кирилган товарнинг хажми) белгиланади. 
Бозор улуши кўрсатгичини миқдорига уни аниқлаш (яъни, аниқ хўжалик 
юритувчи субъектга сотиладиган товар сонинг ўлчов бирлиги ва бозорнинг 
хажми) асоси бўлиб хизмат қиладиган кўрсатгичларни танлаш усули таъсир 
кўрсатади.
Кейинги ўлчов бирликларидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бозор 
улушларини ҳисоблашда фойдаланиш мумкин: 
- ишлаб чиқариш хажмининг натурал кўриниши (дона, тонна, дал. м
3
ва 
бошқалар); 
- сотиш хажмининг қиймат кўриниши мос равишда (минг сўм, АҚШ 
долл.). 
5 босқич: Бозор тузилмасининг сифат тавсифларини аниқлаш 
Сон томондан ўлчовчи ҳисобланган бозор концентрацияси кўрсатгичлари
товар бозорларини тузилмасини тавсифловчи ягона кўрсатгич ҳисобланмайди.
Бозорга киришга ва бозордан чиқишга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар бозор 
таъминлаш, тайёр маҳсулотни сотишга жавобгар бўлмасдан фақат маҳсулотнинг сифатини яхшилашни ўйлайди. 
Шундай қилиб, хом-ашёни қайта ишлаб чиқарувчи буюрмачининг хом-ашёсидан тайёрланган товар бозорининг 
хажмини назорат қилмайди, шунинг учун ушбу хажм ишлаб чиқарувчининг бозор улуши хажмидан чиқариб 
ташланади ва хом-ашё эгасининг бозор улушига қўшилади. Баъзи бир истисно ҳолатларда сотиш хажми айнан
қайта ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш хажмига киритилади. 


69 
тузилмасининг сифат кўрсатгичлари ҳисобланади ва реал ва потенциал 
рақобатнинг даражасини тавсифлайди. Масалан, сезиларли бозор улушига эга 
бўлган корхоналар агарда бозорга киришга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар унчалик 
сезиларли бўлмаса ва рақобат ҳавфи мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу корхоналрнинг 
бозор улуши устун мавқега эга бўлиши шарт эмас. Бундай вазиятда, ушбу 
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни оширилиши бозорга бошқа 
рақобатлашувчиларни осон жалб қилади ва оқибатда баъзи бир бозор 
улушларини пасайиши ва нархларни пасайишини келтириб чиқариши мумкин. 
Шундай қилиб, бозор концентрацияси кўрсатгичлари доимо ҳам товар 
бозоридаги рақобатнинг тусига ҳаққоний тасаввур бермайди. Шунинг учун, 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling