7
1.1. Монополистик фаолият турлари ва Ўзбекистонда уни чеклаш
бўйича хуқуқий асосларини яратилиши.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиёт
ривожланиши асосида рақобат пайдо бўлади. Шу боис, рақобат муҳити
шаклланиши бозор муносабатларига ўтган ҳар бир мамлакат учун ҳаётий
заруратдир, чунки соғлом рақобатга йўл бермай, иқтисодиётда рақобат
муносабатларини
ривожлантирмай
туриб,
бозор
муносабатларини
шакллантириб
бўлмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов "Иқтисодиётни эркинлаштириш ҳақиқий рақобат муҳитини
шакллантириш билан узвий боғлиқдир. Рақобат бўлмаса, бозор
иқтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Рақобат
бозорнинг асосий шарти,
айтиш
мумкинки, унинг қонунидир”
4
- деб таъкидлайди.
Рақобат қонуни –
бозор тизимининг шундай иқтисодий қонунидирки, унга кўра иқтисодиёт
субъектларининг ўз мақсадлари йўлидаги ўъзаро кураши муқаррар бўлади,
бу кураш бозорга хос усулларда олиб борилади ва субъектларни иқтисодий
жихатдан сайланиб олишини юзага келтиради
5
. Шунинг учун рақобат муҳити
бозор иқтисодиётини ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади, иқтисодий
ресурсларни тежамли ишлатишга, товар ва хизматларни кўплаб, сифатли ва
арзон нархларда ишлаб чиқаришга, бозорда фаолият кўрсатувчиларни
янгиликка интилишга ундайди ва у барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлайди.
Рақобат – мустақил товар ишлаб чиқарувчи (корхона)лар ўртасида
товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва
яхши фойда келтирадиган
нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мақеини мустаҳкамлаш учун кураш
6
бўлиб у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни
ифодалайди.
4
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. -Тошкент. «Ўзбекистон». 7-том. 1999. 393 -б.
5
А.Ўлмасов, А.Вахобов. Иқисодиёт назарияси.Т.Шарқ. 2006 й. 20 б.
6
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ўз.М.Эн.Т.2006.8 ж. 265 б.
8
Рақобат ишлаб чиқарувчилар учун бозорда ўз ўрнини эгаллаш,
товарларни сотиш бўйича улушини кўпайтириш ва
доимий харакатда
бўлишини
ифодаловчи
иқтисодий
механизмдир.
Ўзбекистон
Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунида “
Рақобат – хўжалик
Do'stlaringiz bilan baham: