Бозордаги монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш самарадорлиги
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
bozordagi monopolistik faoliyatni cheklash va raqobatni rivozhlantirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манба: ХМЧРР вилоят бошқармаси.
3.1.2 - жадвал
Наманган вилоятида иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар бўйича ишлаб чиқилган Молиявий соғломлаштириш Дастурлари тўғрисида МАЪЛУМОТ № Йиллар Дастурга киритилган корхоналар сони Ишлаб чиқариш хажми (млн. сўм) Киритилга н инвестиция (млн. сўм) Ярати лган ишчил ар сони Экспорт ҳажми (минг АҚШ доллари) Жами Шундан Ижобий натижа кузатилганлари Сони Фоизда 6 2010 йил 40 35 87,5% 84129,7 14220,2 782 236 7 2011 йил 40 36 90,0% 100423,2 10144,3 531 0 8 2012 йил 114 106 93,0% 121584,1 87537,4 2411 6708,8 Жами 194 177 306137 111901,9 3724 6944,8 Манба: ХМЧРР вилоят бошқармаси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорининг 2011-2015 йилларда саноатни устувор ривожлантириш дастурида эса Наманган вилоятининг саноат корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг асосий устивор вазифалари белгилаб берилган. Дастурнинг асосий мақсади - саноат корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва илғор инновация технологияларини жадал тадбиқ этиш, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш; 96 - ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳаллий хом ашёни чуқур ва сифатли қайта ишлаш негизида экспорт салоҳиятининг барқарор ўсиб боришини, экспортга мўлжалланган рақобатбардош саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, уларни сотиш бозорлари кенгайтирилишини таъминлаш; - ички саноат кооперацияси ва ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилишини янада ривожлантириш, саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун шарт- шароитлар яратиш, саноат корхоналарини мамлакатнинг барча минтақаларида жойлаштириш ва шу асосда импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилишини, янги иш жойлари яратилиши ҳамда аҳолининг иш билан бандлиги ўсишини, одамларнинг даромадлари ва турмуш даражаси янада ошиб боришини таъминлаш; - меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини изчил пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш, нобудгарчиликлар ва унумсиз сарф- харажатларни бартараф этиш ҳисобига саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини муттасил ошириб бориш; - саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда унинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини таъминлайдиган халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларни тизимли тарзда татбиқ этиш. Дастурга мувофиқ вилоят саноатини ривожлантириш мақсадида 2011-2015 йилларда жами 59 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, шундан 4 таси амалга оширишга тайёр бўлган лойиҳалар, 34 таси кўриб чиқилаётган янги инвестицион лойиҳалари ва 21 таси истиқболли инвестицион лойиҳалардир. 97 Бугунги кунга кадар жами 26 та лойиҳа амалга оширилиб, ушбу лойиҳаларга жами 6,7 млн доллар миқдорида маблағлар сарфланган ва 591 та янги иш ўринлари яратилган. Дастур доирасида ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналиши бўйича жами режалаштирилган 13 та лойиҳадан 14 та лойиҳа амалга оширилган. Жумладан, йирик лойихалардан Наманган шаҳрида “Наманган момиқ сочиқлари”, “Сав амур сервис”, “Заминметалсаноат” корхоналар лойиҳалари, Косонсой туманида “Уй мехнати”, Наманган туманида “Водий ёғоч савдо”, “Зара текстиль”, “Ал Азиз Мафтунабону сервис”, Уйчи туманида “Муборак пюр силк” лойиҳалар бажарилган. Озиқ–овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида белгиланган 11 та лойихадан 12 таси амалга оширилган. Жумладан, йирик лойихалардан туманлар бўйича нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Наманган Азиз-нон” МЧЖ, Поп туманила сутни қайта ишлаш бўйича “Нуроний Зафар Жўраев” МЧЖ, Уйчи туманила макарон маҳусулотлари ишлаб чиқарувчи “Агрофирма” МЧЖ, Уйчи туманида мева-сабзавотни қуритиш бўйича “Савдо ахил барқарор ривож” МЧЖ, Янгиқўрғон туманида вино маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Янгиқўрғон шароби”, нон ва нон маҳсулотлари бўйича “Гулширин ГБК” лойиҳалар амалга оширилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling