81
Манба: ХМЧРР бошқармаси маълумоти
Вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий
бошқармаси томонидан 2012 йил 1-чорак иш режасига асосан “Задвижка”
ишлаб чиқариш ва сотиш товар бозорида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш вилоят
статистика, божхона бошқармаларидан, хўжалик
юритувчи субъектлардан ва
бошқа вилоятлардан олинган маълумотлар асосида олиб борилди.
Ўрганишда қўйидагилар маълум бўлди.
Наманган вилоятида “Задвижка” ишлаб чиқариш билан шуғулланиш
бўйича 3 та ("Наманганмаш" АЖ, “Наманганагромаш” АЖ ҳамда “Элтехтаъмир
сервис” МЧЖлар) хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатдан ўтган. Ҳозирда
ушбу маҳсулот фақат “Наманганмаш” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётгани,
“Наманганагромаш” АЖ ҳамда “Элтехтаъмир сервис” МЧЖ томонидан 2010-
2011 йилларда маҳсулот ишлаб чиқарилмаганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, бошқа вилоятлардан олинган маълумотларда 2010-2011
йилларда Наманган вилоятига задвижка маҳсулотлари сотилмаганлиги маълум
қилинган.
“Наманганмаш” АЖ томонидан тақдим қилинган маълумотда
жамиятнинг ушбу маҳсулот бўйича рақобатчилари “Олмалиқ тоғ-металлургия
комбинати”, “Навоий тоғ-металлургия комбинати” ҳамда Тошкент вилоятидаги
“Uzvalve”
чет эл корхонаси МЧЖ, асосий истеъмолчилари “Олмалиқ тоғ-
металлургия
комбинати”,
“Навоий
тоғ-металлургия
комбинати”,
“Ўзбекнефтегаз”
МХК тизимидаги корхоналар, “Навоий азот” АЖ,
“Бекободцемент” АЖлари эканлиги маълум қилинган.
3.1.2-жадвал
давоми
1
Do'stlaringiz bilan baham: