Британия музейи буюк Британия


Англияда ташкил этилган биринчи музейлар тарихи


Download 61.96 Kb.
bet2/4
Sana04.11.2023
Hajmi61.96 Kb.
#1745868
1   2   3   4
Bog'liq
7.Англия музейлари

Англияда ташкил этилган биринчи музейлар тарихи.
Илмий-таълим йўналишиидаги биринчи Инглиз музейи 1683 йилда Оксфорд университетида очилди ва кейинчалик “Ашмол музейи” номини олади. Бу музейнинг асосини ота-бола Трейдескантлар коллекцияси ташкил қилади. 1656 йилда “Трейдескантлар музейи” номи билан биринчи каталог нашр қилинади. Мазкур каталогни нашр қилиш ва бир тизимга келтиришда Джон Трейдескант (ўғи)га унинг дўсти ҳуқуқшунос ва коллекционер элиас Ашмол ёрдам беради. Кейинчалик у Трейдескантлар музейи меросхўрига айланади. Музейга ўзининг китоблари ва нумизматика тўпламларини қўшиб Оксфорд университетига алоҳида хонада коллекцияларни кўргазма қилиш шарти билан топширади. 1683 йилда музейнинг тантанали очилиши бўлиб ўтади.
Миллий даражадаги биринчи музей Англияда бир неча ўн йилликлардан кейин очилди. Унинг асосчиси Лондон Қироллик жамияти президенти, врач ва натуралист Хен Слоун ( 1660-1753) ҳисобланади. Ўша даврнинг энг зиёли кишиларидан бўлган Хен Слоун Илмий ишини коллекциялар йиғиш билан қўшиб олиб борган.
Олим ўзининг узоқ ҳаёти давомида 43 минг китоб, 7 минг қўлёзмалар, 12.5 минг ўсимлик турлари, 334 том гербарий, жуда кўп ҳайвон ва ўсимлик турлари, 23 минг танга ва медаллар, 80 мингдан ортиқ санъат асарлари тўплами, этнографиянинг нодир турлари ҳисобланган асарлар ва чолғулар тўплаган.
Слоун ўз коллекциясини қиролга мерос қилиб қолдиради. Бу меросни жойлаштириш учун Лондон атрофида, Блумсберда 40 минг фунт стерлингга Монтегю-хаус қасри ҳарид қилинади.
Музей мулки таркибига Роберт Харли, Лорд Оксфордскийнинг ажойИб қўлёзмалари, Роберт Коттоннинг китоб, тангалар, манускриптларидан иборат коллекциялари киритилди. 1759 йилнинг январида “Британия музейи“ номини олган янги музей тантанали очилади.2
ҲОЗИРГИ КУНДА БУЮК БРИТАНИЯДА МАВЖУД МУЗЕЙЛАР
Буюк Британия музейлари рўйҳати

Номи

Шаҳар




Элекрон манзиллар

Британя музейи

Лондон




http://www.thebritishmuseum.ac.uk/

Лондон миллий галереяси

Лондон




http://www.nationalgallery.org.uk/

Тейт галереяси

Лондон, ва Ливерпул




http://www.tate.org.uk/home/default.htm

Миллий портретлар музейи

Лондон




http://www.npg.org.uk/live/index.asp

Виктория Алберта музейи

Лондон




http://www.vam.ac.uk/

Имперяри қуролли кучлари музейи

Лондон ва бошқа шаҳарлар




http://www.iwm.org.uk/

Миллий денгиз музейи

Гринcинч




http://www.nmm.ac.uk/

Шотландия миллий музейи

Единбург




http://www.nms.ac.uk/

Лондон шаҳар музейи

Лондон




http://www.museumoflondon.org.uk/

Манчестер музейи

Манчестер




http://museum.man.ac.uk/home/index.htm

Ешмола музейи

Оксфорд




http://www.ashmol.ox.ac.uk/

Кассик Археология музей

Кембирдж




http://www.classics.cam.ac.uk/museum/default.html

Тёркс ва Кайкос миллий музейи

Гран-Трёж




http://www.tcmuseum.org/

Шотландия миллий портретлар галереяси

Единбург




http://www.natgalscot.ac.uk/

Шотландия миллий галереяси

Единбург




http://www.natgalscot.ac.uk/

Қироллик қуроллар палатаси

Лидс







Табиий тарих музейи

Лондон




http://www.nhm.ac.uk/

Шерлок Ҳолмс музейи

Лондон




http://www.sherlock-holmes.co.uk/

Тауер

Лондон




http://www.sherlock-holmes.co.uk/

Мадам Тюссо музейи

Лондон








ШЕРЛОК ХОЛМС МУЗЕЙИ. Лондон шаҳрида жойлашган машхур изқувар Шерлок Холмснинг музейи машҳур музейлар қаторида ҳисобланади. Китобхонлар у ҳақида детектив асарлар ёзишни ёқтиришади. Чунки у ақил бовар қилмас жиноятларни ҳам фош этади ва барчани лол қолдиради. Ҳозирги кунда у ҳақида кўплаб фильмлар суратга олинган бўлиб, томошабинлар эътиборини қозонмоқда.
Лондондаги Мадам Тюссо музейи.Лондон шаҳрида жойлашган ушбу музейда 400 дан ортиқ фигуралар ва портретлар жойлашган. У ерда жойлашган фигуралар ҳудди тирикдек, баъзилар уни ҳақиқий эмаслигига ишонишмайди. Музейга йилига 2,5 мил. томошабинлар ташриф буюради. Улар ҳеч қачон юзма-юз кўрмаган машҳур одамлар билан суратга тушишлари мумкин. Музейдаги экспонатларга тегиш мумкин. У шундай машҳурки, яқинда АҚШда филиали очилган. Нью-Йорк ва Лас-Вегас шаҳарларидаги филалларида американинг барча машҳур инсонларини кўриш мумкин. Яна Голландия ва Гонконгда ҳам бор.
Лондон денгиз музейи. Бу музей Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида жойлашган. Бу миллий денгиз музейи 1934 йил парламент қарори асосида ташкил этилган ва 1937 йил 27 апрелда очилган.
Лондон кино музейи. Бу музей 1998 йил Лондоннинг кино институти вакили Девид Френси ва Лесли Хардкастлом бошчилигида ташкил этилган.

Download 61.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling