Британия музейи буюк Британия


Лондондаги Виктория ва Алберти музейи


Download 61.96 Kb.
bet3/4
Sana04.11.2023
Hajmi61.96 Kb.
#1745868
1   2   3   4
Bog'liq
7.Англия музейлари

Лондондаги Виктория ва Алберти музейи. Лондондаги Виктория ва Алберт музейи 1852 йилда очилган. Ўзида катта ва кичик ҳажмдаги коллекцияларни жамлаган ва 150 та залдан иборат. 3
ЛОНДОН МИЛЛИЙ ГАЛЕРЕЯСИ
1824 йили 11 майда Англияда илк бор рангтасвир Миллий Галереяси очилди. Галерея ташкил этиш учун мистер Ангерстейннинг 38 та картинаси асос бўлди. Картиналарнинг орасида Клоднинг манзаралари, Себастяно дел Побонинг «Лазарнинг тирилиши», Титцианнинг «Венера ва Адонис», Рубенснинг «Сабинянкаларнинг ўғирланиши», шунингдек Англиядан чиққан рассомлардан Хогартнинг «Расм бўлган никоҳ», Рейнолдснинг «Адмирал Хитфилднинг портрети», Уилкиннинг «Деревенский праздник» каби асарлари эътиборлидир. Булардан ташқари яна бир қанча коллекционерлар ҳам бўлган. Бомонтнинг топширган картиналари туфайли галереяда уларнинг сони 54 гача кўпайди. Галерея иш фаолиятининг биринчи ўн йилликларида Пуссеннинг «Вакханалия», Титцианнинг «Вакх ва Ариадна», Корреджонинг «Саватли Мадонна» каби асарлари сотиб олинади. 1831 йили эса йирик коллекционер ҳисобланган Холуелл-Карр галереяга ўзининг ноёб ва бадиий қийматга эга бўлган коллекцияларини васият орқали топширади.4
Галерея фаолиятининг илк даврида 44 та италиян картиналаридан ташқари, 17 та болонияликларнинг полотнолари, 13 та венецияликлар, 23 та англияликлар, 20 та французлар (улардан 10 таси Клод Лорреннинг асарлари), 9 та фламанд, 8 та голланд рассомлари (6 таси Рембранд қаламига мансуб) нинг ишлари мавжуд эди. Испанлар мактаби эса ҳали тўлалигича ўзини намоён этмаган эди. Бу ноёб санъат асарларнинг барчаси коллекционер Ангерстейннинг уйида жойлаштирилади. Вақт ўтиши билан картиналар кўпайиб боради ва тўпланган асарларга жой етмай қолади. Шу сабабли 1831 йил махсус Галерея биносини қуриш иши амалга оширилади. Қурилма меъмор Уилям Уилкинс лойиҳаси бўйича қурилади. Махсус бино учун жой, Трафалгар майдонининг шимолий қисмидан ажратилади. Бинонинг марказий қисми гумбаз билан ёпилади. Фасад қисмида эса антик даврга хос 8 устунли пешайвон жойлаштирилади. 1838 йилгача Ангерстейн уйида жойлашган топган галерея ушбу бинога кўчирилиб, омма учун тантанавор равишда очиқ деб эълон қилинади. Ҳар йили томошабинлар сони ошиб боради. Масалан, 1839 йили уларнинг сони 114 минг бўлса, 1841 йили одамлар сони 538 мингга етади. Шу билан бирга коллектсионерларнинг сони хам ўсиб боради. Жумладан, 1838 йили лорд Фарнбру галереяга бир неча Пуссен, Рейсдал, Гварди, Рубенс кабиларнинг картиналарини беришни васият қилади. 1851 йили эса таниқли инглиз рассоми Джозеф Маллард Уилям Тёрнер 300 га яқин картина ва 19 мингга яқин чизматасвир, акварел наброскаларини давлатга топширади. 1897 йили Тёрнернинг асарлари Тейт Галереясига кўчирилиб, у ердан 9-зални эгаллайди. Миллий Галереяда эса Тёрнернинг «Дидоне, Карфаген», «Тумандаги тонг отиши» каби асарлари қолади. 1855 йили Чарлз Истлейк галереяга директор этиб тайинланади. У галереяни бошқарган даврда гуллаб яшнайди, унинг фонди бойиб боради. Унинг галереяга қилган хизмати ниҳоятда катта. Истлейк илк Нидерландия, Германиянинг Уйғониш даврига оид картиналарини, Венеция, Болония мактабига оид Кватраченто даврига доир картиналарни йиғиб, галереяга тўплайди. Истлейкдан сўнг, Уилям Бонсхол Галереяни бошқариб турган пайтида Микеланджелонинг «Тобутга қўйиш», «Авлиё Иоанн ва гўдак ушлаган Мадонна» каби асарларни қўлга киритади. Картиналар сони ўсиб борди. Шу боисдан галереяга қўшимча бино қурилиши учун яна ҳаракатлар бошланади. 1876 йили меъмор Эд Берри лойиҳаси асосида галереянинг шарқий қаноти қурилади. 1885 йили эса меъмор Дж.Тейлор томонидан зинали марказий вестибюл қурилиб, галереяга яна 5 та зал қўшилади. Залларнинг сони кўпайгани учун йиғилган асарларни хронологик, систематик равишда жойлаштириш шароити туғилади. Асарларнинг келиб чиқиш жойи, мактаби бўйича бўлинади. 1871 йили Сер Роберт Пил орқали галереяга кўп сонли Фламанд ва Голланд рассомларининг картиналари келиб тушади. Уларнинг сони 70 тага яқин бўлиб, бу ерда Местю, Остаде, Терборх, Хоббем, Рубенсларнинг машҳур асарлари киради. 1875 йили эса Уинн Эллис 94 та ноёб асарларни Миллий галереяга тақдим қилади. Бу картиналарнинг 70 таси Фландрия, Голландия, Нидерландия мактаби рассомларига тегишлидир. Тўпланган картиналарнинг сони 1000 тадан ошади.
1880 йилда Галереяга Леонардо да Винчининг «Қоялар ичидаги Мадонна» картинаси келиб тушади. 1889 йили Рафаэлнинг «Мадонна Аксидел», Ван Дейкнинг «Карл I портрети» каби асарлари галерея учун сотиб олинади. 15 йилдан сўнг эса Веласкеснинг «Ойна ушлаган Венера», 1895 йили эл Греконинг «Савдогарларнинг ибодатхонадан қувилиши» картиналари галерея тўпламидан ўрин олади. 1903 йили Англияда янги бадиий ўқув юрти очилади. Бу бадиий ўқув юртининг очилиши галереянинг ривожига катта таъсир ўтказади.
1910-15 йилларда Галереяга илк бор ХIХ аср француз рассомларининг картиналари келиб тушади. Буларга Руссо, Дюпре, Диаз, Добини, Э.Мане, Дега, К.Лоррен каби рассомларнинг асарлари киради. Уруш даврлари барча музейлар каби миллий галереяга ҳам оғир келади. Урушдан сўнг галереяда асарлар сақланадиган хона ташкил қилинади. У ерда асарлар яхши кузатувда бўлиб, таъмирлана бошланади. 1970 йили миллий галереянинг шимолий қисмига янги корпус қурилади. 1975 йили бу қурилма якунига етказилиб, унинг тантанавор очилиш маросими ўтказилади. Миллий Галереянинг янги қурилмасида 9 та катта ва 3 та кичик ҳажмдаги заллар жойлаштирилади. Умумий залларнинг сони эса 46 тага етади. Булардан ташқари янги қурилган корпусда катта аудитория ташкил қилиниб, у ерда вақтинчалик кўргазмалар, лекциялар ўтказилиб турилади. Бутун экспозиция учун мўлжалланган залларнинг 22 тасида италиян рассомларининг асарлари, қолган 15 тасида Уйғониш давр рассомларининг ишлари ўрин олади. Испан мактабига оид картиналар эса 2 - залда жойлаштирилади.
Ҳозирги кунда Галерея дунёдаги энг нуфузли миллий галереялардан бири ҳисобланади. Унда Уйғониш давридан бошлаб, ХIХ асргача бўлган етук рассомларнинг бадиий қийматга эга ноёб асарлари сақланади. Томошабинларнинг сони эса ҳар йили ошиб бормоқда.

Download 61.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling