Британия музейи буюк Британия
Download 61.96 Kb.
|
7.Англия музейлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюк Британия
БУЮК БРИТАНИЯ МУЗЕЙЛАРИ РЕЖА:
2. ҲОЗИРГИ КУНДА БУЮК БРИТАНИЯДА МАВЖУД МУЗЕЙЛАР. 3. ЛОНДОН МИЛЛИЙ ГАЛЕРЕЯСИ 4. БРИТАНИЯ МУЗЕЙИ Буюк Британия, Британия, (ингл. Греат Бритаин) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги (ингл. Унитед Кингдом оф Греат Бритаин анд Нортхерн Иреланд) — Шимоли-Ғарбий Европадаги давлат. Буюк Британия ороли (мамлакат ҳудудининг 90 %и шу оролда) ва Ирландия оролининг шимоли-шарқий қисмида ҳамда уларга ёндош майда ороллар (Англси, Уайт, Норманд, Оркней, Гебрид, Шетленд ва бошқалар)да жойлашган. Ғарбдан Атлантика океани, шарқдан Шимолий денгиз ўраб туради. Буюк Британия мамлакат асосий қисмининг номи билан кўпинча Англия деб аталади. Майдони 244,1 минг км2. Аҳолиси 63.23 млн [1] киши (2012-йил). Пойтахти — Лондон шаҳри. Тарихан таркиб топган ва миллий жиҳатдан ҳар хил бўлган 4 маъмурий сиёсий қисм (Англия, Уелс, Шотландия ва унга ёндош ороллар, Шимолий Ирландия) дан иборат. Норманд ороллари мустақил маъмурий ҳудуд ҳисобланади. Буюк Британияда 20 дан ортиқ музейлар мавжуд. Ангилия, Шотландия, Уелс ва Шимолий Ирландияда музейлар кенг ёйилган. Уларнинг барчасининг алоҳида тарих ва ўрни мавжуд. Бу давлатларда музейлар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш борасида кенг ишлар олиб борилган. У ердаги музейлар дунёга машҳур музейлар сирасига киради ва ҳар йили кўплаб томошабинларни ўзига жалб этади. Музейлар турли йўналишларда фаолият юритади. Масалан, миллий музейлар, уй музейлари, давлат ва тарих музейлари, қуроллик кучлар ва бошқалар. Миллий портретлар музейини таъкидлашимиз мумкин. У ерда Шотландиянинг тарихи ва бугунги кунига оид инсонлар портретлари бор. Шотландияда “Шотландия миллий галереяси” бўлиб. У ерда давлатнинг тарихи ва бугунги кундан сўзловчи асарлар намойиш этилади. Ундан ташқари “Шотландия Миллий музейи” ҳам мавжуд. У ерда Шотландларнинг миллий кийимлари, урф-одатлари ва ҳаёти ҳақида малумотлар олиш мумкин. Бўлажак музейшунос сифатида шуни таъкидлашим жоизки, Шотландияда бу соҳанинг сон жиҳатдан эмас. Сифат жиҳатдан ривожланишига этибор берилган. Юқорида такидлаганимиздек Британияда 20 дан ортиқ музейлар мавжуд ва уларнинг асосий қисми Англия шаҳарларида жойлашган. Уларнинг ҳар бири томошабинларни жалб этиш борасида дунё музейлари орасида етакчи ўринда туради. Мисол тариқасида, Лондон шаҳрида жойлашган “Мадам тюссо” музейини келтиришимиз мумкин. У ерда дунё таниган шахсларнинг ҳайкаллари намойиш этилади. Ҳайратланарлиси шуки, музейга кирган томошабин жонли шахсларни кўргандек таассурот олади. Лондондаги яна бошқа музейлар; “Империя қуролли кучлари” музейи. “Лондон шаҳар музейи”, дунёга машҳур изқувар Шерлак Холмс уй-музейи, Табиий тарих музейи, Виктория Алберта музейи, Миллий портретлар музейи, Британия музейи, Лондон миллий галереяси, Тейт галереяси ва бошқаларни таъкидлашимиз мумкин. Ундан ташқари Манчестер шаҳар музейи, Лидсдаги Қироллик қуроллар палатасини таъкидлаш мумкин. 1 Download 61.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling