Британия музейи буюк Британия


Лондондаги Британия музейи


Download 61.96 Kb.
bet4/4
Sana04.11.2023
Hajmi61.96 Kb.
#1745868
1   2   3   4
Bog'liq
7.Англия музейлари

Лондондаги Британия музейи
Лондон Миллий галереяси ва БританИя музейи инсоният тарихидаги жаҳоннинг энг машхур музейларидан бири ҳисобланади. Британия музейи тўплами ўзида тараққиётнинг бошланишидан ҳозирги кунгача бўлган даврни акс эттирувчи 13 миллиондан ортиқ экспонатларни мужассамлаштиради. Блумбосберидаги музейга дунёнинг энг чекка ўлкаларидан ҳам мўжизалар олиб келишади. Қадим ва замонавий дурдоналар узоқ ўтмишдаги юнонлар, оссурияликлар, атстеклар, қадимги хитойликлар ва ҳиндулар тарихини хИкоя қилади.
Британия музейи доктор ва олим Ханс Слоан коллекцияси негизида 1753 йил ташкил топади. Биринчи марта музей томошабинларга ўз эшикларини 1759 йилнинг январида Блумбосберидаги Монтагу Хоуседа очади ва шундан буён шу ерда жойлашади. Икки ярим аср давомида музейнинг кенгайтирилиши 1887 йилда Жанубий Кенсингтонда ўлкашунослик музейининг очилишига туртки бўлди. 1997 йилгача замонавий Британия кутубхонаси жамоат учун ёпиқ бўлган даврда БританИя музейи ўзининг музей ҳамда миллий кутубхона вазифасини бажарганлиги билан аҳамиятлидир. Лондон галереясига кириш махсус экспозицияларни назарда тутмаганда умуман бепулдир.5
Британия музейи дастлабки даврда Суратлар галереяси сифатида эмас, балки умумий ташкилот мисолида ўйланган эди. Табиатшунос олим Ханс Слоун (1660-1753) туфайлИ бу музей дунё юзини кўрди. Ўз ҳаёти давомида Слоан антиқа буюмлар коллекциясини тўплайди ва ўлимидан сўнг бу коллекциянинг тарқалиб кетишини хоҳламайди. Шу сабабли уни қирол Георг 11 га васият қилиб кетади. Ўша даврларда Слоан коллекциями 71 та предметдан иборат бўлган : 40 мингта китоб, 7 минг манускриптлар, 337 том гербарийлар, репродукциялар, графика, Алибрехт Дюрер Ишлари, Миср, Греция, Рим , Узоқ ва Яқин Шарқ ва Икки Америкадан келтирилган асори-атиқалар.
1753 йилда қирол Георг II музей ташкил қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекади. Ушбу фармонга мувофиқ Слоан коллекциясига яна 2 та кутубхона: Елизавета даврига мансуб Роберт Коттон томонидан тўпланган Cоттониан Либрари, ҳамда герцог Оксфордларга мансуб Харлеиан Либрари кутубхоналари қўшилади. Улар 1757 йилда қироллик кутубхонасига бириктирилади. Британия музейи қиролликка ҳам, черковга ҳам тегишли бўлмаган, омма учун очиқ бўлган янги типдаги миллий музейлардан.
Бугунги кунда музейда табиатшуносликка оид тўпламлар йўқ, китоблар, манускриптлар Британия кутубхонасига ўтказилган. Экспонатларнинг ҳилма-хиллик даражаси йўқотилган бўлсада, 250 йил давомида Британия музейи экспонатлар сони 13 миллионга, табиатшунослик музейида 70 миллионга, Британия кутубхонасида150 миллионга кўпайди ва бу кўрсаткич йил сайин ўсиб бормоқда. 6

1 Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 101 б.

2 Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 104 б.



3 Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 120 б.



4 Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 112 б.



5Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 116 б.

6 Bulding National Museums in Europe 1750-2010. 120 б.






Download 61.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling