Бўстон туманлараро иқтисодий судига


Шахрихон туман ҳокимининг 2019 йил 14 июнь кунги №1486-Қарори


Download 33.32 Kb.
bet3/5
Sana02.05.2023
Hajmi33.32 Kb.
#1421539
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗНОМА ЯНГИ БЕГОЙИМ БОЛАЖОНЛАРИ

Шахрихон туман ҳокимининг 2019 йил 14 июнь кунги №1486-Қарори билан Шахрихон туман ҳокимининг 2018 йил 31 июль кунги №1312-Қарорига қисман ўзгартириш қиритилиб, “50 ўринли” сўзи “125 ўринли” қилиб алмаштирилган бўлиб, ушбу манзилда 13,5 сотих ер майдонида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси қурилиши белгиланган.
Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган (0003-009 литер) нотурар бино-иншоотлари 2020 йил 24 мартда фойдаланишга қабул қилиниб,ушбу бино-иншоотларга НТМнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Бундан ташқари, АТБ “Микрокредитбанк” Андижон филиали Амалиёт бўлими ва “Дода Юксалиш Уйи” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 16 июнь куни тузилган №875-сонли қиймати 500.000.000 сўмлик кредит шартномасига гаров сифатида “Бегойим Болажонлари” НТМ таъсисчиси Аҳмедов Азизбекка тегишли Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги 1350 кв.м ер майдонида жойлашган 698,36 кв.м майдонда жойлашган 0008 ифодали 2 қаватли қурилиш майдони 262,70 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотлар 2020 йил 22 июнь куни нотариал тартибда расмийлаштирилган ҳолда гаровга қўйилганлиги Ипотека шартномасининг 3.1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда 2020 йил 22 июнь кунги Ипотека (кўчмас мулкни қисмини ипотекага қўйиш) шартномасига алоҳида эътибор берилиши лозим.
Ипотека шартномасининг 3.1-банди иккинчи хатбошисида Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги 1350 кв.м ер майдонида жойлашган Мактабгача таълим муассасаси 651,64 кв.м, қурилиш майдони 615,10 кв.м, 527,80 кв.мдан иборат бўлган 17 та хонадан иборат (0001-0011) литерлар билан белгиланган Маъмурий бино-иншоотлардан иборат бўлган қисми ипотекага қўйилган деб кўрсатилган.
Учинчидан, Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Порталининг “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Шахрихон туман филиалининг 2020 йил 4 апрель кунги Қурилиши тугалланган нотурар бино-иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш №39/20-сон Далолатномасида Шахрихон тумани Дўлан МФЙ ҳудудидаги “Бегойим Болажонлари” НТМга қарашли ер участкасининг майдони 1350 кв.мни ташкил қилишлиги кўрсатилган.

Download 33.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling